UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ла Лига. "Реал" "Эль Класико"да ғалаба қозониб, жадвалда биринчи ўринга кўтарилди   440 01:37Месси Рамоснинг "Эль Класико"даги рекордини такрорлади  42 01:08Бензема Класикода гол уриш борасида Уго Санчес билан тенглашиб олди  8 00:44Раньери "Сампдория"ни тарк этади  0 00:23"Конте — фаолиятимдаги энг яхши мураббий"  0 00:02"Ювентус" 43 ёшли Буффон билан шартномани узайтирмоқчи   2 23:43"Ювентус" новрегиялик иқтидор билан шартнома имзолайди   0 23:33Бундеслига. "Боруссия" Д қизиқарли кечган учрашувда "Штутгарт"ни мағлуб этди  0 23:28"Вулверхэмптон"да навбатдаги португалиялик пайдо бўлиши мумкин  1 23:25АПЛ. "Челси" 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди, Пулишичдан дубль   5 23:04А Серия. Ибрагимович қизил карточка олган ўйинда "Милан" "Парма"ни енгди  1 22:55Ла Лига: "Реал Мадрид" – "Барселона": Винисиус, Бензема, Дембеле ва Месси асосийда!   39 22:40Дортмунднинг "Боруссия"си "Бавария" ҳимоячисини қўлга киритиш илинжида  1 22:21"Бундай майдонда комбинацион футбол кўрсатиш қийин"  16 22:17Икарди ушбу ёзда ПСЖдан кетишни режалаштирмоқда  2

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
09 апр 09:07:41
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Shiddatli o'yinmish xa xa xaa murabbiylarimizam topib gapiradidaa)))
   
09 апр 00:12:15
Vista 1981
Binyodkorga keyngi öyinlarida omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика