UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Мората "Ювентус"га гол урса, уни нишонлар экан  1 18:15Омар Моманидан карикатура: "Тахтлар ўйини" мен тахтга ўтиришим билан якунланади"  2 18:06Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган ўйинни бошқаради  2 18:05Хедира юрагини операция қилдирди  1 18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  21 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  12 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  7 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   85 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  21 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  24 15:44Olamsport: Шоҳжаҳон навбатдаги жанги ҳақида гапирди, Ломаченконинг рақиби расман маълум бўлди  2

Шота Арвеладзе: "Янги мавсумга тайёрлаётган жамоамизни эртага мухлисларга кўрсатмоқчимиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Янги мавсумга тайёрлаётган жамоамизни эртага мухлисларга кўрсатмоқчимиз"

Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб мезбонлар устози Шота Арвеладзе ва жамоа ҳимоячиси Егор Кримец иштирок этди.


"Биринчи навбатда футбол мавсуми бошланаётгани билан барчани табриклайман. Янги йил ўзбек футболи учун омадли бўлишини тилайман. Илк расмий ўйин, ўз уйиимизда ўтадиган баҳс. Об-ҳаво ҳам эртага яхши бўлиши кутилмоқда. Мухлислар қаршисида яхши ўйин намойиш этишни истаймиз. Биз янги мавсумга қандай жамоа тузаётганимизни ишқибозларга кўрсатишни хоҳлаймиз", - дея ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди Шота Арвеладзе.


- Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингиз? Рақибнинг кучли тарафлари нимада?
- Рақибни чуқур ўрганиб чиқдик, таҳлил қилдик. "Эйр Форс" яхши футбол намойиш этадиган жамоа. Улар бежизга охирги уч йилдан буён ОФК Кубогида зафар қучишаётгани йўқ. Жамоа стандарт вазиятларида хавфли. Тажрибали рақибга қарши эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Шунга қарамай мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Биласиз, биз янги мавсумга тараддуд жараёнида бир қанча муаммоларга дуч келдик. Чунки кўплаб терма жамоага аъзо футболчилар сафга кеч қайтишди. Лекин биз эртанги ўйиндан жуда кўп нарса кутяпмиз.


- Жамоа тайёргарлик жараёни ва таркибдан кўнглингиз тўлдими? Айни пайтда мураббий сифатида сизни кўпроқ нима безовта қилмоқда?
- Мураббийни биринчи навбатда жароҳатлар безовта қилади. Бу доим оғриқли савол бўлиб келган. Айни пайтда ўйиндан олдин Комилов, Собирхўжаев ва Симич жароҳатланди. Иккинчи безовта қилаётган жиҳат шуки, мавсумга қадар ўзимиз истаганимиздек 7-8 назорат учрашуви ўтказа олмадик. Чунки Осиё Кубоги пайтида жамоа таркиби тўлиқ кўринишда эмасди. Жамоада ўйин амалиёти ва футболчиларнинг бир-бирини янада яхшироқ тушуниб олиши учун мазкур баҳслар жуда муҳим. Ҳозирда айнан мазкур жиҳат мени кўпроқ ташвишлантирмоқда. Бироқ кўплаб футболчилар ўзаро таниш ва терма жамоада ҳам бирга ўйнашган. Ўйлайманки, бу муаммо туғдирмайди.

Таркибга келадиган бўлсам, доим ҳам биз ўзимиз истаган футболчиларни қўлга кирита олмаймиз. Аммо бу сафар аввалгилардане фарқли равишда ўзимиз хоҳлаган кўплаб харидларни амалга оширдик. Янги мавсумда таркибимизда кучли рақобат вужудга келади. Барчага ўзини кўрсатиш учун имконият тақдим этилади. Мураббий доим энг кўпини ва максимум трансферларни истайди. Шуни айтишим мумкинки, бу галги селекция учун клуб раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Легионерларга масаласига тўхталадиган бўлсам, ўтган йилги харидлар ҳам ёмон бўлмаган. Ўтган йили чемпионатда энг яхши тўпурар ва энг яхши футболчи айнан "Пахтакор"нинг легионер футболчиси Тиаго Безерра бўлди.  Исмоил Гонсалвеш ҳам оз гол урмади. Лекин бу йилдан кўпроқ урғуни маҳаллий футболчиларга қаратдик. Легионер масаласи анча нозик. Биз ўзимиз истаган легионерлар билан келишувга эришиш ниҳоятда қийин. Трансфер олами шунақа, баъзан ўхшайди, баъзида эса йўқ. Шунингдек, улар оз пулга бу ерга келишмайди. Шу боисдан ҳам биз кўпроқ маҳаллий иқтидорларга эътибор қаратдик.

Масалан Одил Аҳмедовни ҳам олиб келмоқчи бўлгандик. Шахсан ўзим Аҳмедов билан 2-3 маротаба учрашдим. Лекин баъзи масалалар бўйича келиша олмадик. Нимадир ўхшайди, нимадир эса ўхшамайди. "Пахтакор"да доимо энг яхшилар ўйнашини истаймиз. Лекин ҳар доим ҳам биз хоҳлаган ишлар бўлавермайди.



- Азиз Турғунбоев масаласида савол. "Пахтакор" билан шартнома имзолаган ва ОЧЛда рўйхатдан ўтган футболчининг якунда эркин агентга айлангани сизнинг режаларингизга қанчалик таъсир ўтказди?
- Қисқача айтаман, Турғунбоев бизга маъқул келгани учун уни жамоага жалб этгандик. Биринчи навбатда бизга унинг ўйини ёқади. Азиз "Пахтакор" билан шартнома имзолади. ПФЛ эса буни расман рўйхатдан ўтказди. Турғунбоев бизнинг футболчи ва шундай бўлиб қолиши керак. Аммо яқин орада нима бўлишини билмайман. Бу бизнинг қўлимиздаги юмуш эмас. Бир нарсани аниқ: Турғунбоев билан шартнома тузганмиз ва футболчига бизга тегишли. Якунда мазкур трансфер бўйича биз, "Навбаҳор" ва футболчи жазоланди. Якунда барча айбдор бўлиб чиқди. Аммо шуни айтаманки, Турғунбоевни "Пахтакор" футболчиси бўлишини истаймиз ва бу истак ҳали ҳам сўнгани йўқ. Нима бўлишини эса билмаймиз. "Пахтакор" ҳеч ким билан алоқа ёки муносабатларни бузилишини истамайди. Бу трансфердаги табиий жараёни ва спорт қизиқишлари доирасида. Агарда биз қаердадир хато қилган бўлсак, бу исталган одам бўладиган ҳолат. Нормал ҳолат.

- Жисмоний ҳолат 120 дақиқа футбол ўйнашга дош берадими?
- Яхши савол. Таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Осиё Кубогида иштирок этиб қайтган футболчилар ҳам вазият тақозо этса 120 дақиқа футбол ўйнашга шай ҳолатда.



Егор Кримец: "Янги футбол мавсуми билан табриклайман. Ўйлайманки, янги мавсум аввалгисидан муваффақиятли ўтади. Кўпроқ ғалабалар ва совринларни қўлга киритамиз, деган умиддаман. Биз Осиё қитъасидаги энг нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичига йўлланма олишни жуда хоҳлаймиз. Эртага бизни қизиқарли ва яхши ўйин кутмоқда. Албатта, жамоа зўр ўйнаб турган пайтда ҳам ўйин борасидаги камчиликлар бўлади. Биз янги мавсумда имкон қадар камроқ хатога йўл қўйиб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда энг яхши бўлишга ҳаракат қиламиз".

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+12   
11 фев 16:33:10
Бахтиёр Хайдаров
Kamol505. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Очигини айтаман Пахтакорга ички чемпионатда факат омадсизликлар тилайман. (Навбахор мухлисиман ички чемпионатда бизга карши энг кучли ва энг принсипиал ракиблардан бири.) Лекин халкаро уйинларда факат ва факат Омад. ОЧЛда худди Навбахор уйнитгандек мухлислик киламан чунки бу Ватаним жамоаларидан бири.
СИЗ ОЧЛДА ПАХТАКОРГА МУХЛИСЛИК КИЛГАНИЗ УЧУН КАТТА РАХМАТ СУПЕР ЛИГАДА ПАХТАКОР ЖАМОАМИЗГА ОМАДСИЗЛИК ТИЛАСАНГИЗ ХАМ БИЗ ПАХТАКОР МУХЛИСЛАРИ НАВБАХОРГА СУПЕР ЛИГА ВА УЗБ КУБОКГИДА ОМАД ВА ЗАФАРЛАР ТИЛАЙМИЗ ХУДО ХОХЛАСА ЭРТАГА МЕНИ ТАВАЛЛУД АЙЁМИМГА ПАХТАКОР ЖАМОАМИЗ ЯНГ ЯХШИ СОВГА ГАЛАБА ТАКДИМ ЭТАДИ ОЛГА ОЧЛ САРИ
+12   
11 фев 15:11:18
Turakurgan
Навбахор Мухлислари сен билан Пахтакор уз кучинг билан голиб бул.
+8   
11 фев 15:05:30
Kamol505.
Очигини айтаман Пахтакорга ички чемпионатда факат омадсизликлар тилайман. (Навбахор мухлисиман ички чемпионатда бизга карши энг кучли ва энг принсипиал ракиблардан бири.) Лекин халкаро уйинларда факат ва факат Омад. ОЧЛда худди Навбахор уйнитгандек мухлислик киламан чунки бу Ватаним жамоаларидан бири.
+8   
11 фев 14:56:39
Равшанбек-ота
Осие Чемпионлар Лигасининг иштирокчиси , ва Узбекистон шарафини химоя этишда вакили хисобланган " Пахтакор " футбол клубининг мухлисларига чин дилдан омад тилайман ! Шунингдек "'Пахтакор " футбол клуби жамоасига бу йилги илк бор булиб утадиган плей-офф учрашувини галаба билан бошлаб беришининг тарафдори булиб , ва келгусида " Пахтакор " жамоасига хамиша улкан зафарлар сари илдам кадам ташлаб юришининг тилакдоши булиб коламан ! Ва шу билан бирга энг асосийси булган , " Пахтакор " жамоаси юртимиз шарафини химоя этишда кушимча яна бир квота - йулланмани кулга киритиши учун , уз хиссасини кушиб , ва узларида бор булган кучларини сидкидилдан бериб курашишларини тилаб коламан ! ОК ЙУЛ ! СЕНГА , " ПАХТАКОР " !!!
+7   
11 фев 14:58:58
Akmal_Gaziev@mail.ru
Paxtakor senga ishonamiz.
+6   
11 фев 16:49:28
Навбахор_Арсенал
Бахтиёр Хайдаров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СИЗ ОЧЛДА ПАХТАКОРГА МУХЛИСЛИК КИЛГАНИЗ УЧУН КАТТА РАХМАТ СУПЕР ЛИГАДА ПАХТАКОР ЖАМОАМИЗГА ОМАДСИЗЛИК ТИЛАСАНГИЗ ХАМ БИЗ ПАХТАКОР МУХЛИСЛАРИ НАВБАХОРГА СУПЕР ЛИГА ВА УЗБ КУБОКГИДА ОМАД ВА ЗАФАРЛАР ТИЛАЙМИЗ ХУДО ХОХЛАСА ЭРТАГА МЕНИ ТАВАЛЛУД АЙЁМИМГА ПАХТАКОР ЖАМОАМИЗ ЯНГ ЯХШИ СОВГА ГАЛАБА ТАКДИМ ЭТАДИ ОЛГА ОЧЛ САРИ
Kamol505 ни фикрларига кушимча килсам. Пахтакорга супер лигада омадсизлик фақат навбахор билан уйинда тилаймиз, бошқа уйинларда эса омад. Шундай десак тугрирок булади. Хеч ким хафа булмайди манимча
+6   
11 фев 15:33:09
Shodiyor FC
Пахтакорга омад тилайман!!! Илохим кейинги йил йонинга Навбахор хам кушилсин!!! Биргаликда Осийони забт этинглар!!! ПАХТАКОР ВА НАВБАХОР!!! Албатта АГМК ва уз олдига улкан марраларни куйган бошка клубларимизга хам тилайман!!!
+6   
11 фев 15:12:51
J A S U R
Arveladzening intervyusida imlo xatolari juda ko'p, ba'zi joylarda qo'shimchalar tushib qolgan! Qiziq adminlar savodsizmi yoki Arveladze haqiqatdan ham shunday xatolar bilan gapirganmi?! :)
+3   
11 фев 16:59:59
Али алли бобо бобо
АРВЕЛАДЗЕ санга эртанги уйинга омад тилайман ва Пахтакор мухлисларинга лекин Арвеладзе Узбекистон чемпионатига ослиб олма Осие кубогини олишни хам уйлагин сани урнигда бокв мураббий булганида Осие кубогини олган буларди май эртанги уйинга омади Пахтакор Намангандан
+3   
11 фев 15:30:24
Kamol505.
Green_city_kesh фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олааааа!ургилдим бунака Ватанпарвардан.Гапни каранглар бетамизлигини.
кишт
+2   
11 фев 20:22:04
Пахтакор N1
Пахтакорга омад.Яхши ният билдирган юртимизани бошқа жамоаларини муҳсилларига ҳам каттакон раҳмат.Пахтакор жамоамизга ҳам, АГМКга ҳам эртанги ўйинда фақат ғалаба.Омад.
+2   
11 фев 19:07:28
Бахтиёр Хайдаров
Навбахор_Арсенал фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kamol505 ни фикрларига кушимча килсам. Пахтакорга супер лигада омадсизлик фақат навбахор билан уйинда тилаймиз, бошқа уйинларда эса омад. Шундай десак тугрирок булади. Хеч ким хафа булмайди манимча
Мен Навбахорга хам Пахтакорга хам узаро уйинда омад тилайман кучлиси ва омади чопгани ютсин лекин ракиб жамоага омадсизлик тиламайман нега шунки аввало футбол мухлисиман уйин канча жазибали шижоаткор утса мен мазза килиб футбол кураман жамоам ютса икки карра хурсанд буламан сизга хам шуни тилайман
+2   
11 фев 18:24:55
Pakhtakor77
Ertaga paxtakorga omad tiliman raqibni xurmat qlgan xolda faqat yirik xisobdegi galabani tilab qolaman taxminiy tarkib Quvvatov Krimets Azamov Sayfiev Alijonov Abdullaev Xamrobekov Masharipov Hamdamov Raxmatullaev Bikmaev
+2   
11 фев 16:54:20
Shodiyor FC
Хамма клуб мухлислари Пахтакорга Агмк хамда Локоматив клубларига Мухлислик килишсин!!! Чунки яхши натижаларга эришса Узбекистанга бериладиган квоталар сони ортади! Хеч булмаса 2+1 булади!!! Яхши ният ярим мол!!! Футболчилар ярмига харакат килишсин ярмига мана биз МУХЛИСЛАР туриб берамиз!!!
+2   
11 фев 16:36:34
Барибир Пахтакор No1
Яна интервюсини бахоналар билан бошлаябти.Пахтакор ютса хам мазмунли ўйин кўрсатмаса хайдаш керак жонга тегди бу.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг