UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Турон"нинг Анталиядаги кечаги машғулотдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:34А Серия. "Специя" - "Наполи" 0:0 (Матнли трансляция)  16 16:32"Олимпик" ўртоқлик ўйинида Иордания U-20 термасига мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:12"Вулверхэмптон" твиттерда "Ливерпуль"ни тролл қилди  6 15:49САфарданинг бу сонида "Турон"! Азим Аҳмедовнинг аччиқ ҳақиқатлари  5 15:29А Серия. "Специя" - "Наполи". Асосий таркиблар маълум!  40 15:15"Музлаган майдонда ҳам шуғулланганмиз, "Турон"да бу муаммодан ҳалос бўлдик ёхуд Championat.asia`га раҳмат" — Бахтиёр Ашурматов билан Анталияда интервью  5 14:52Клопп: "Ўтган йилги 63 ўйин февраль ойида баҳона бўлмайди"  1 14:40"Сурхон" ҳам Туркияга етиб борди ва машғулотларни бошлади  1 14:14Черан хет-трик қилган, "Пахтакор" бешта гол урган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:54"Барселона" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи  7 13:33Фабио Каннаваро истеъфога чиқарилди  2 13:13"Нуньес дарвозага зарба бера олмайди, Салоҳ эса жамоадан миллион миль узоқда". Мерсон "Ливерпуль" ҳақида  8 12:49Кристоф Гальтье: "Месси ПСЖнинг етакчисига айланиб бўлди"  6 12:30Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион"  0

Шота Арвеладзе: "Қатардаги ЖЧда иштирок этаётган Осиё жамоаларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Қатардаги ЖЧда иштирок этаётган Осиё жамоаларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман"

"Пахтакор" клубининг собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе Championat.asia сайтига эксклюзив интервью бериб, жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионати ўйинлари ҳақида фикрингиз?

- Албатта, яхши. Жаҳон чемпионатини кузатиш доим қизиқарли. Бироқ ўйинларнинг бошланиш вақтларида аввалги турнирлардан фарқ қилмоқда. Менимча илк ўйинлар яхши ўтди.

- Жаҳон чемпионатининг фаворитлари кимлар деб ўйлайсиз?

- Бу саволга жавоб бериш жуда қийин бўлса керак. Менимча, турнир фаворитлари — Бразилия ва Франция.

- Осиё жамоаларининг бундай яхши ҳаракатини тасодиф деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бу натижалар тасодиф эмас. Осиёда футболни ривожлантириш учун анча ишлар ва маблағлар сарф қилинмоқда. Шунингдек, Жаҳон чемпионати жуда иссиқ вақтда ўтказилаётганини ҳам ҳисобга олиш керак. Осиё жамоаларининг жисмоний ҳолати ҳам ҳозирда жуда яхши ҳолатда. Битта нарсани унутмаслик лозим: улар ҳозирда жуда катта суммалар сарф қилишмоқда ва бу уларнинг ўйинларига яхши томондан тасир қилмоқда.

- Жаҳон чемпионатида қайси ўйинчини алоҳида кўрсата оласиз?

- Ҳозирча сюрпиз содир бўлмади. Эндигина биринчи тур баҳслари якунланди ва бу ҳақида гапириш жуда эрта. Франция, Испания ва Англия терма жамоаларида бир қатор ёш истеъдод эгалари бор. Ҳозирча аниқ кимдир "портлаб" чиқмади.

- Бош мураббийлар орасида дўстларингиз кўп. Биламизки, Луи ван Гаал сиз билан жуда яхши алоқадасиз. Шунингдек, жаҳон чемпионатида иштирок этаётган қайси бош мураббий билан алоқаларингиз яхши?

- Мен ван Гаал учун қаттиқ қайғурмоқдаман. Менимча, бу унинг учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади. У бир неча бор катта футболга қайтмаслигини айтди, бироқ футболдан кетиш жуда қийин. Қолган мураббийларнинг ўйинларини деярли кузатмаяпман. Мен барча мураббийларга омад тилаб қоламан.

Осиё жамоаларининг яхши иштирокидан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Уларга жаҳон чемпионатига чиқиш учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ўзбекистонда яхши ташкилотчилик йўқ деб ўйлайман. Чемпионатни ташкил қиладиган ташкилот ҳали бу даражага чиққан деб ўйламайман. Сизларда яхши футболчилар, футболни севувчилар бор. Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Осиё вакилларининг ҳеч бирини Ўзбекистондан кучли деб ўйламайман. Адашмасам, кейинги жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони ошади ва Осиёга янада кўпроқ ўрин берилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳукумат ҳам футболга ёрдам бериш керак деб ўйлайман.

Ушбу жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қилмоқдамиз?

- Мессига мухлислик қилмоқдаман. Бу унинг учун сўнгги мундиал бўлиши мумкин ва ундан нимадир қилишини кутмоқдаман. У доим шундай ақлбовар қилмас ишларни қила олган. Менимча, ўзи учун сўнгги жаҳон чемпионатида ҳаммага ҳақиқий Мессини кўрсатиб қўяди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+10   
26 ноя 21:12:30
Shahi
Тўғри айтибди ҳукумат хам эьтибор бериш керак футболга
+7   
26 ноя 22:56:43
FutbolCA
Yaxshi murabbiy haqiqiy inson asosiysi nonko'r emas.
+5   
26 ноя 21:19:33
Фахриддин Эргашев
Шота пахтакорда емон ишламади
+2   
27 ноя 22:30:09
Бахтийор Ашуров
TeMuR1994 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
buniyam gapida jon bor xec biri bizdan kuchlimas shunchaki bizikilar oynamidi yoki yutqizib beradi
Тўғри айтиябди. Бизда иқтидорлар кўп. Фақат бизда бошқарув тизми яхши ишламайди.
+2   
27 ноя 00:06:58
Akrom Tuychiyev
Saytda juda kòpchilik òz muqaddas dini islomning buyruqlari, Alloh taolo tomonidan tushirilgan qur'on va shariyat to'ģrisida ozroq gap ochsa umuman yoqtirishmaydi. "Bu sport sayti, bu diniy sayt emas" degan gaplarni qilishadi. Bu yerda dini islom haqda gapirma demoqchi bòlishadi. Bu yerda Ronaldu muhlisi Messi muhlisini sòkishi yoki buni aksi bòlsa tòģri bòladi. Tòģrilik haqda gapirganga "ģisht" otishadi. Shunday munosabat kòrsatyotganlar hammang bir xil ahmoqsan qòpol ham bòlsa. Haliyam bu yerda kimdir quron oyatlarni yohud saxix hadislarni yozmaydi. Oddiy bir musulmon davlat termasiga omad tilashganini kòtara olishmaydi. Chunki òz suyiklisi bir LGBT ni qòllovchi kofirlar mamlakatida. Ularga muhlislik qilishi nafsiga hush keladi senlarga. Afsus afsus bugungi kun musulmonlarning ahvoli...
+2   
26 ноя 21:28:11
Sirojiddin Ahmedov
Шу гапизга бору японияни императорини тухумини ебсиз
+1   
01 дек 09:27:40
БЕК@
Шота Пахтакорда туб бурилиш қилиб кетди, профессионалликни қайтарди. Мураббийликка бўлмасаям, менежерликка олиб келиш керак Пахтакорга
+1   
26 ноя 21:59:29
Бахтийор Ашуров
Ғийбатхона бўб кетибдию.
+1   
26 ноя 21:44:46
Бахтигалий
бизни менталитет шунака огзидаги ошни бировга берадиган
+1   
26 ноя 21:35:39
Davronbek Beshariq
Бизда футболни хусусий секторларга беришсагина ривожланиш булади... булмаса давлат пулларини айрим шахслар футбол ортидан талон-тарож килаверади...
+1   
26 ноя 21:10:47
Абдурахмон Вахобов
Бу хам футбол эксперти булиб олибдю.Аввал мураббийликни удаласичи!!!
   
29 ноя 13:50:21
João Félix
Фахриддин Эргашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шота пахтакорда емон ишламади
Ha jamoa kuchli edi uni payita
   
26 ноя 23:01:43
International
Ия вуахаха, Япония хамма вакт жамоа сифатида бизадан кучли буган, Эронга жисмоний томонда юткизамиз, хозирги Саудияям анча кучайган, хакикатни тан олиш кере шунда олдинги интилиш булади жаноб оптимист.
   
26 ноя 21:49:31
Libertadores72
Ола Нортой.Шотага хам бизникилардан юк,ибти пахта к,у́йиш. Япония бизни 8-1 га ютгандек бошк,алар хам аямай уриб турса антирекорд у́рнатиб келишимиз аник,
Кейин бизнинг ик,тисодий ахволимиз хам бошк,а терма жамоа мухлислари каби стадионни ярмини эгаллаб у́тиришига негадир ку́зим етмайди.
   
26 ноя 21:34:49
Davronbek Beshariq
Бизда футболни хусусий секторларга беришсагина ривожланиш булади... булмаса давлат пулларини айрим шахслар футбол ортидан талон-тарож килаверади...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика