UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Бавария” ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   1 09:49МЮ Санчес ва Лукакуни сотишга тайёр   3 09:43“Манчестер Сити” Жоау Фелиш учун 120 млн евро тўлашга тайёр   0 09:38“Ювентус” Иско учун таклиф қиладиган маблағ миқдори маълум бўлди   0 09:34“Милан” ва “Интер” “Рома” футболчиси учун курашади   3 09:16“Ювентус” Ндомбеле учун курашда “Манчестер Сити”ни ортда қолдирди   0 09:11“Бавария”нинг икки асосий футболчиси “Вердер”га қарши майдонга тушмайди   0 09:06“Наполи” ва МЮга “Тоттенхэм” ҳимоячиси керак   0 09:01А Серия клубларининг 2018 йил агентлар учун учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди   1 08:13Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  12 08:12Суперлига. Бугун Олмалиқда Қосимов - Абрамов тўқнашуви   20 07:17Бугун Осиё чемпионатида рингга чиқадиган боксчиларимиз рўйхати  2 03:00Olamsport: Хабибнинг спаринг рақиби икки карра олимпиада чемпиони, теннис маликасининг туғилган куни ва бошқа хабарлар  0 02:18"Лион" - "Анже" 2:1  0 02:10"Насионал" - "Спортинг" 0:1  4

Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ўйинда жуда кўп тўхталишлар бўлди, бу футболни ўлдиради"

"Сурхон" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Шота Арвеладзе қатнашди.

"Қийин ўйин бўлди. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, тўла стадионда ўйнаш доим ёқимли. Ёмон ҳаракат қилмадик, вазиятлар яратдик, гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Бу майдонда сал тезроқ ўйнашимиз керак эди.

Жалолиддин Машарипов барча ўйинларда майдонга тушгани сабабли бироз чарчаб қолди ва иккинчи бўлимда унга дам бердик.



Акром Комилов юқори савияга кириб олиши учун бир оз ўйинлар керак. Бугун яхши ҳаракат қилишга интилди ва стабил ўйнади.

Ўйин давомида рақиблар икки марта чинакамига хавфли вазият содир этишди. Дарвозабонимиз ўша вазиятларда жамоамизни қутқарди, бекорга у дарвозада турмаяпти, бекорга терма жамоага чақиришмаяпти. Битта вазият бўлса ҳам у тўпни қайтариши керак.

Бугун менга нималар ёқмади? Майдон ҳолати ёқмади. Бундан ташақри мезбонлар жуда кўп ҳолатларда ётиб олаверишди, вақтни чўзишди. Ўйин бошланишидан озгина ўтибоқ бу ишга қўл уришди. Натижадан қониқмадим. 12-14 мартача улар ётиб олишди. Жуда кўп пауза бўлди, бу футболни ўлдиради. Натижадан қониққаним йўқ, қандай қониқишим мумкин? Биз ўйин бўйича икки очко йўқотдик деб ҳисоблайман", - дейди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

+27   
14 апр 19:07:54
Sunnat_09
Òyin òta shiddatli kechti , Surxon òyin bermadi chunki yotish bilan band bòldi arab futboli xijolatda
+23   
14 апр 19:07:30
chechen
Shota toshkentda 5-0 yutmase hisobmas shu toxtalishlar uchun
+19   
14 апр 19:09:38
Равшанбек-ота
Менинг фикримча бугун " Пахтакор " бор кучини ишга солиб уйнаманганлигиниг боиси , ва у уз кучини аяб футболчилар жарохат олмаслиги учун , ва 22-чи апрельда " Ал Садд " билан булиб утадиган учрашув олдидан эхтиеткорлик билан футбол намойиш этиб берди . Ва шу билан бирга мен уйлайманки "Пахтакор " футбол клуби , ажабмас бор эътиборини ОЧЛ га каратаетган булса керак . Бундан хафа булиш йук ! Нима булганда хам " Пахтакор " турнир жадвалида уз урнини биринчилар каторидан саклаб колди . " Пахтакор " нинг кейинги уйинларида омад тилаб коламан !
+18   
14 апр 19:07:41
AFZALKHAN
Арвеладзе юкори даражали мураббийлиги ойинда хам интервьюларда хам кориниб туради
+18   
14 апр 19:07:29
Courageous
100 % haq gap
+16   
14 апр 19:11:06
xolis fikr egasi
Эх Шота,ким билан уйнаганингни унутма бу Ал Сурхон булади Ал Сурхон Осиеда вакт чузиб футболни улдириш буйича чемпион !!!!
+15   
14 апр 19:12:55
Nozimbek Odilov
Maydonni holatini tvdan biz kurib turibmz qanaqalini. Tup umuman yumalamaydi. Bu maydonda Nasaf va Paxtakor ochko ololmaydi chunki ular futbol maydonida uynab urgangan. Dala dashtdamas. Uzr lekin
+13   
14 апр 19:08:05
Ихти
Пахтакорга омад
+12   
14 апр 19:10:30
Ихти
Араблардан анча нарса урганишибти сурхончила,койилмасман умуман. Футбол эркакла уйини
+11   
14 апр 19:08:45
Lozano
Mavsum boshida charchab qolsaya. Kristal Pelesda Milivoyivich 34 ta o'yin qoldirmasdan tushibdi. Jalol uyaltirma. Jalol to'xtama. Kelajaging bor bolasanku.
+11   
14 апр 19:06:37
Azizbek
Hozir Arveladzeni noshukrlikda ayblay boshlashadi.
+11   
14 апр 19:05:56
Liverpool City
Omonov birinchi bõlimda boshlagan õldirishni
+9   
14 апр 22:16:32
Ҳамиджон Икромов
Мен, кекса бир муҳлисман, пахтакорчиларга айтар сўзим бор эди. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг гранд жамоаси, шу учун Сизга қарши барча - ўнтўрт команда жамоаси ҳар гал алохида жанговар настрой билан майдонга тушади ва бу табиий ҳол. Улар бор жисмоний руҳий ва ақлий кучларини охиригача ишга солиб, ўзларини кўрсатишга, имкони даражасида Сизни енгишга, жуда бўлмаса дурангга эришишга интиладилар. Ҳуллас, айнан Сиз учун оддий - ярим куч билан ўйналадиган ўйинлар йўқ, шуни яхшилаб билиб олинг! Шу учун, "Пахтакор"чи бўлиш ҳар бир талант эгасига осон эмас. Сиз учун ҳар бир ўйин бамисоли финалдек гап, буни ёддан чиқармаслик керак. Ҳар гал, шундай шиддатли курашга руҳан тайёр ҳолда майдонга чиқишингиз, кучингизни, маҳоратингизни, характерингизни охирига кўрсатиб, барча жабҳаларда рақибдан яққол устун эканлигингизни амалий исботлашингиз талаб этилади. Муҳлисларингиз эса Сизни садоқат билан қўллаб - қувватлаб туришга доим тайёрлар. "Пахтакор" сенга чемпионатда ва ОЧЛда омад тилаймиз!
+9   
14 апр 19:10:27
ILHOMJON78
Энг куп майдонга тушадиган врачлар фақат бизнилигада фақат бу ўйиндамас хамма ўйинда
+8   
14 апр 19:11:00
Muhammad Ermatov
Lozano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mavsum boshida charchab qolsaya. Kristal Pelesda Milivoyivich 34 ta o'yin qoldirmasdan tushibdi. Jalol uyaltirma. Jalol to'xtama. Kelajaging bor bolasanku.
manimcha, jalolni bunaqa maydonda jaroxat olishidan qo'rqdi, jalol kamandada asosiy figura hozirgi kunda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг