UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Сиэттл" ва "Боруссия Д" учрашувида 8 ёшли дарвозабон майдонга тушди  0 19:25"Ювентус" - "Тоттенхэм" 2:3  2 19:20Месси ва Роналду туркиялик ошпазнинг тарвузли суратида намоён бўлишди  8 19:04Olamsport: Пакьяо ва Турман ўртасидаги 12 раундлик жанг, Шарапова мухлислардан маслаҳат сўради  0 18:58"Монако" "Милан" ҳужумчисини сотиб олишга яқин  1 18:42Кейннинг 93-дақиқадаги голи "Ювентус"ни мағлуб этди  11 18:27Де Йонг: "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлиш учун курашаман"  7 18:10"Манчестер Юнайтед"га Пепе керак  3 18:09Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги формаси дизайни мухлислар томонидан танланади  21 17:49Вела: "Мен Златандан яхшироқман, аммо"  8 17:29Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"  11 17:14"Атлетико"нинг яна бир асосий ҳимоячиси жамоадан кетаётганлигини маълум қилди  0 16:57Пул муҳим эмаслиги, "Ювентус"даги кумирлари, Мино ҳақида - Де Лигт нима учун "кекса синьора"ни танлаганини айтди  7 16:44"Милан" Африка Кубогининг энг яхши футболчиси билан шартнома имзолайди  2 16:17 Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1

Шота Арвеладзе: "Мухлисларсиз футбол қизиқмас" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Мухлисларсиз футбол қизиқмас"

ОЧЛ-2019 саралаши доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Марат Бикмаев ҳамроҳлик қилди.

"Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларсиз нечта гол урамиз, нечта ғалаба қозонамиз ўз мазасини йўқотади. Рақиб мавсум ўртасида, бизда эса мавсум ҳали бошланмаган. Янги футболчилар кўп, ҳали жамоавий ўйин шаклланмаган", - дейди Шота Арвеладзе.  



"Мухлисларга раҳмат айтаман. Келиб бизни қўллаб туришганидан хурсандман. Кўп имкониятларга эга бўлдик. Аммо мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани учун ҳам бироз қийин бўлди. Энг асосийси ғалабага эришдик ва кейинги босқичга чиқдик", - дейди Марат Бикмаев.



- Агар Бикмаевнинг зарбаси голга айланмаганда сизнинг бошқа режангиз бормиди?
- Рақибларда ўйин давомида битта вазият бўлди. Улар ўша вазиятни 0:2 вақтида яратишди ва гол уришди. Мухлислар Бикмаевни алмаштиришни сўрашди, аммо охиригача унга ишондим.

- Жасур Яхшибоев ҳақида нима дейсиз?
- У мавсумолди йиғинлар вақтида ўзини яхши кўрсатди. Бугун ҳам яхши ўйнади деб ўйлайман.

- Жароҳат олган уч футболчидан қай бири "Ал Наср" билан баҳсга тайёр бўлади?
- Афсуски ҳеч ким навбатдаги баҳсгача тайёр бўлмайди.



- Адашмасам 15 йилдан сўнг "Пахтакор" клубига қайтдингиз. Қандай ҳиссиётлар?
Марат Бикмаев: 
- Албатта ҳиссиётларим ажойиб. Ҳар ҳолда футболга мана шу клубда кириб келганман. Ёшлар жамоасида ўйнаганман. Мухлислар мени яхши кутиб олишганидан хурсандман.

- Жамоада етакчи ким?
- Егор Кримец, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қувватов етакчи.




Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг