UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20АПЛ кечаги барча ўйинларда пенальти борасида хато қарор қабул қилинганини тан олди  11 12:57Гаттузо ва "Наполи" янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 12:39"Локомотив"дан қизиқ кўрсаткич  2 12:25"Аньянг": Ғиёсов билан тузилган шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинди  13 12:00"Реал"нинг "Алавес"га қарши ўйин учун қайдномаси. Таркибда сюрпризлар бор  13 11:55Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман"  1 11:33Шмейхель МЮнинг пенальтиси ҳақида: "Кечирасиз, бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда"  20 11:07"Реал" тарихида энг кўп ассист қайд этган футболчилар  11 10:44Жованни Симеоне: "Атлетико"да ўйнашни орзу қиламан"  1 10:21А Серия клуби Манжукич учун курашга қўшилди  1 10:12Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Сурхон" жамоасининг кечаги машғулотидан фотолавҳалар  4 09:51Гринвуд Рунининг рекордини такрорлади   5 09:36"Нефтчи" россиялик футболчи олдидаги қарзини маълум қисмини тўлади  16 09:34“Челси” собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди   0 09:18Coca Cola Суперлигаси. 9-тур ўйинлари қайси каналларда намойиш этилади?   10

Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил) Янгиликлар

Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил)

Элдор Шомуродовнинг Бундеслигага ўтиши ҳақидаги хабарлар шунчаки миш-миш эмас, балки тасдиқланган маълумот.

Бу борада футболчининг агенти "championat.asia" сайтига маълум қилган. Музокаралар давом этмоқда ва Германиянинг бир қатор клублари ҳозирда Шомуродовга оғиз солишган.

Музокаралар давом этаётган клублар орасида энг жиддий қизиқиш "Шальке" томонидан билдирилган. Шунингдек, рўйхатда келаси мавсум Бундеслигага қайтиши кутилаётган "Штутгарт" ҳам бор ва ундан ташқари ҳали матбуотга ошкор этилмаган баъзи клублар ҳам Шомуродовнинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда.

Ҳозир эҳтимол тарафлама ва ўтган йилдан буён Шомуродовнинг трансферига қизиқиб ҳамда кузатиб келаётган "Шальке"нинг ўзбек ҳужумчисини қўлга киритиш имкониятлари ва вазият ҳақида сўз юритмоқчиман.

Демак, айни дамда  "Шальке" ҳужум чизиғида чинакам муаммоларни бошдан кечирмоқда. Жамоа Бундеслигада ҳозиргача 28 ўйинда 34 гол киритган ва бу борада Германия чемпионатида 14-ўринда бораётгани ҳам жамоада ҳужум чизиғи чинакамига оқсаётганини амалда кўрсатиб турибди. "Шальке" охирги бор Бундеслигада 18 январь куни ғалабани тантана қилган ва 10 турдан буён ютуққа эриша олмаяпти. Гарчи жамоа турнир жадвалида 9-ўринда бўлсада, гол уриш борасида жадвалдаги охирги "учталик" аъзолари - "Падерборн" (31), "Вердер" (29), "Фортуна" (31) ва "Унион"дан (33) кўпроқ гол урган холос.

"Шальке" сафида жорий мавсум энг кўп гол урган футболчилар ҳам ҳужум чизиғи вакиллари эмас, балки ярим ҳимоя аъзолари - Суат Сердар (7) ва Амин Харит (6) эканлиги ҳам клуб раҳбариятини ҳужумчи излаш операциясини тезроқ амалга оширишга чорламоқда.

Номинал ҳужумчилар иштирокига назар соладиган бўлсак, Гвидо Бургшталлер 20 ўйинда майдонга тушиб бирорта ҳам гол уролмаган. Михаэль Грегорич эса 15 учрашувда атиги 1 бор дарвозани ишғол этган. Тажрибали ҳужумчиларнинг бу қадар бесамар ўйинидан кейин мураббий ёш иқтидор соҳибларига имконият яратди. Бироқ Рабби Матондо (1) ва Левент Меркан (0) ҳам самарадорлик борасида ҳавас қиларли натижа кўрсата олишмади. Ҳужум чизиғидаги Бенито Роман ўз позициядошларига нисбатан сермахсулроқ ўйнамоқда холос. Роман 20 беллашувда 4 гол муаллифига айланган.

Қайсидир маънода "Шальке"нинг ҳозирги ҳолатига тушиб қолишда ҳужумдаги парокандалик ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шу боисдан ҳам клуб ҳужумчи излашга қаттиқ киришган.

Айни пайтда клуб шорт-листининг юқори рўйхатида турган Шомуродовга бу борада энг яқин рақобатчи сифатида Австрия Бундеслигаси тўпурари Шон Вайссман қаралмоқда. "Шальке" скаутлари Вайссман номзодини ҳам илгари суришга ҳаракат қилишмоқда.

Аслида "Боруссия" Дортмундга келиши мумкин бўлган "Вольфсберг" ҳужумчиси Шон Вайссман Австрия чемпионатида Холанддан ҳам кўпроқ гол уриб, тўпурарлар пойгаси пешқадами саналади. Лекин Дортмунд якунда ёш тарафлама истиқболи юқори бўлган Холанд вариантига тўхталганди. 

Австрия Бундеслигасида 21 ўйинда 22 гол муаллифига айланган исроиллик Шомуродовнинг тенгдоши Элдорга "Шальке"га ўтишга рақобат тақдим этиши кутилмоқда.

Вайссман Австрия Бундеслигасида дебют мавсумдаёқ порлашга улгурди. Унинг сермахсуллиги кўплаб ақлли скаут эгаларининг қизиқишига сабаб бўлмоқда. 

Бўй тарафлама Шомуродовдан пастроқ бўлган Шон бош билан жуда яхши ўйнаш қобилиятига эга. Гарчи самарадорлик бўйича Шон Шомуродовдан анча сермахсул кўринаётгани билан, Австрия ва Россия премьер лигаси ўртасидаги фарқ ҳамда футболчилар турли ўйин услуби соҳиблигини инобатга олсак, бу Шомуродовнинг имкониятларини тенгма-тенг солиштирганда тушириб юбормайди. Шунингдек, Шомуродов нафақат ҳужумни якунловчи фазада хавфли, балки яратувчанлик ва кескин узатмалари орқали хавф солишга қодирлиги Элдорнинг устун жиҳатларидан бири. Тезлик борасида ҳам Элдор Шондан тезроқ ҳаракатланади.

Шомуродов кўплаб якка-курашларга бой чемпионатда ўйнаётгани ва Австрия ҳамда РПЛнинг ўртасидаги тафовутдан келиб чиқилса, "Шальке" учун нисбатан курашувчан ва ҳужумчи учун муҳим бўлган оддийлик, ортиқча хатти-ҳаракатларсиз гол уришга чанқоқ бўлган Элдор номзоди қизиқроқ булиши мумкин.

Шунингдек, яна бир муҳим жиҳат шуки, айни дам Давид Вагнер бошчилик қилаётган "Шальке"нинг ишлари қониқарли эмас ва 10 ўйинлик ғалабасиз серия тобора Вагнернинг Гельзиркирхендаги саргузаштларини поёнига етаётганидан дарак беради. Янги мураббий келиши ва унинг услубига ким кўпроқ тушиши борасидаги савол ҳам ҳозирча очиқ қолади.

Кўп тарафлама келгуси турдаги "Вердер"га қарши баҳс Вагнер учун сўнгги имкониятга айланиши мумкин.

Катта эҳтимол, Шомуродовнинг трансфер масаласига "Шальке" яқин 1 ой ичида аниқ тўхтамга келиши кутилмоқда. "Шальке"дан ташқари ҳам Бундеслига клублари Шомуродовнинг хизматларига эҳтиёжманд.


Шаҳбоз Беғамов — Telegram

Рейтинг: +30   

Фикрлар

+7   
29 май 09:34:19
Ўзбеклигим фахрим
Агарда ўша Шалке 04 да ўйнашга лойиқ бўлса ўзлари олиб кетишади таҳлил қилиб ўтиришни ҳожати йўқ. У ерларда футболчини кўпам пулига қараб ўтиришмайди.
+5   
29 май 09:46:23
CH E L S E A
Serialdi 3 fasli boshlandi...
+3   
29 май 07:44:42
Ferdinand
Бу сизни фикрингиз. Шалке-04 ни скаутлари бошқа фикрдадир. Олдиндан бир нарса дейиш қийин
+2   
29 май 03:46:47
Iskandar Davronov
Shalke 04 da murabbiy almashsa uning ham qarashlarini hisobga olinadi Shturtgart variyanti ham borligi yaxshi har ehtimolga qarshi
+1   
29 май 08:50:49
beseda
zek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir paytlari rassiga sotishmagan fudbolchi shu bolami bunyodkorda uynagan 2 mln yevro den turvolishkandi adashmasam sotisholmagandi uzi xoxishi bilan ketvorgandi erkin agent bulip shu bolami rasa ortidan gapirishkandi tv da soqqa qilolmasdan qiynalishkani alam qigandi ketvorganda
Достон бн адаштирдиз манимча
+1   
29 май 06:31:08
zek
Bir paytlari rassiga sotishmagan fudbolchi shu bolami bunyodkorda uynagan 2 mln yevro den turvolishkandi adashmasam sotisholmagandi uzi xoxishi bilan ketvorgandi erkin agent bulip shu bolami rasa ortidan gapirishkandi tv da soqqa qilolmasdan qiynalishkani alam qigandi ketvorganda
   
29 май 13:19:23
Мухаммад Абдувалиев
Кучли 5 утса манимча колган уйинчилар хам шунга караб интилишади ва европа жамолари хам Узбекистонга этибор беришади омда Элдор
   
29 май 08:37:51
Conor Messi
zek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bir paytlari rassiga sotishmagan fudbolchi shu bolami bunyodkorda uynagan 2 mln yevro den turvolishkandi adashmasam sotisholmagandi uzi xoxishi bilan ketvorgandi erkin agent bulip shu bolami rasa ortidan gapirishkandi tv da soqqa qilolmasdan qiynalishkani alam qigandi ketvorganda
Etvotganiz kimligini bilmadimu aniq Shomurodovmas, Shomurodov 400ming yevroga ketgan Rostovga.
   
29 май 08:33:37
Nabijon Murotov
Shalkeni o'yini dabdala, qiynalip ketadi bu kamandada hujumda
   
29 май 07:59:17
Baxtruz_2020
Имкон булса штудгорт жамоасига уйнаган яхши
   
29 май 06:07:42
El pistalero
Adminlar nima uchun EPL Manager 19/20-mavsum yakunlandi APL boshlanyaptiku
   
29 май 02:35:24
Serjant
Rostovdagi kalamushlar odam ajratmay eldorga kerakli paslarni berishganda xozir eldorda gollar kop bolardi. Ushanda hech ikkilanmay shalke eldorni tanlardi. Xozir ham yomon emas xudo xoxlasa ketadi bundesligaga.
   
29 май 02:31:38
Serjant
Vaziyat boldimi foydalanish kerak. Ikkilanish kerak emas. Masharipov va Shomurodovga maslaxatim ikkisi xam oynayotgan jamoasidan kuchliroq jamoaga ketishi kerak. Bolmasa ular xam xuddi Axmedov singari afsuslanib yurishadi. 2-3 futbolchimizni top chempionatga yubora olsak,tayyor reklama maxsuloti boladi.
-1   
29 май 02:29:56
BOBBY
G'irt tekinxo'r futbolchi ekan bu shon deganlari. Shomurodov undan 1000 martta yaxshi ekan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг