Шомуродов "Специя"даги дебюти ҳақида фикр билдирди
06 фев 21:26
Янгиликлар


Шомуродов "Специя"даги дебюти ҳақида фикр билдирди
"Специя" ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги жамоасидаги илк ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Наполи"га қарши баҳсдаги суратини жойлади ва шундай изоҳ қолдирди:
"Ўзимиз истаган натижага эриша олмадик, лекин таслим бўлмаслик муҳим аҳамиятга эга саналади. Ушбу либосни илк бор кийганимдан жуда хурсандман! Олға, "Специя"!", - деди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда "Специя" 0:3 ҳисобида ютқазди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Тилагим, қаттиқ меҳнат қил ука. Ўзинг голли вазиятлар излаб топ, ошириб ўтиришини кутма... Бир мавсум ёндирсанг, Топ клублар чорлашади...