UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Евро-2024. Руминия — Украина 0:0 (матнли трансляция)  0 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  7 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  12 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  5 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  0 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  4 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  4 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика