UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Улуғбек Бакаев: "Учта янги ўйинчи билан келишиб қўйдик"  0 01:33"Лейпциг" "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи йил Германия кубогини қўлга киритди  0 01:25U-20 ЖЧ. Исроил экстра-таймда камбэк амалга ошириб, Бразилияни мағлуб қилди ва ярим финалга йўл олди  21 01:04Иван Бошкович: "Арал" билан бирга кейинги босқичга чиқишга лойиқ эдик"  6 00:51"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"  0 00:06Денис Бушуев: "Бугун кўрсатган ўйинимиз учун мухлислар ва раҳбариятдан узр сўрайман"  1 23:31А Серия. "Интер" сўнгги турда ғалаба қозонди. Кейинги рақиб – "Манчестер Сити"  6 23:24Франция. ПСЖ – "Клермон": Месси Париж клубидаги сўнгги учрашувини бошланғич таркибда бошлайди  2 23:17Расман: Эден Азар мавсум охирида "Реал"ни тарк этади  6 23:11Тен Хаг: "Мағлуб бўлдик, ҳафсаламиз ҳам пир бўлди, аммо йигитларимдан фахрланаман"  10 22:34Қозоғистон. "Ордабаси" "Атирау" устидан ғалаба қозонди. Абдихолиқовдан гол, Умаровдан ассист  1 22:10Ўзбекистон кубоги. "Турон" биринчи, "Бухоро" эса иккинчи ўрин билан плей-офф босқичига чиқди. "Шўртан" ва "Янгиер" мусобақани тарк этди  7 22:03Лионель Мессининг олдида тўртта йўл бор. Футболчи тез орада улардан бирини танлайди  14 21:40Неъматилло Қуттибоев: "Пахтакор" ўйинчисининг қизил карточкаси учрашувга таъсир кўрсатди"  5 20:59"Манчестер Сити" Англия Кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиб, требл сари иккинчи қадамни ташлади  87

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика