UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Модрич “Реал Мадрид”ни тарк этади ва Саудия Арабистони клуби билан уч йиллик шартнома имзолайди   3 07:46«Барселона» билан хайрлашган Серхио Бускетс Европада ўйнаш нияти йўқ  0 07:24«Верона» ва «Специя» ўртасидаги “Олтин ўйин” қаерда бўлиши маълум  5 01:50Бундеслигадаги жой учун курашда "Штутгарт" қуйи лига вакилини мағлуб этди  3 01:33Бразилия ва Испания ирқчиликка қарши кураш мақсадида ўртоқлик ўйин ўтказади  0 00:50"Ал Насср" Канте билан шартнома имзоламоқчи  0 00:15"Реал" Кейн учун қанча таклиф қилиши маълум бўлди  0 23:42АПЛни тарк этган "Лестер" 7 нафар футболчи билан шартномани бекор қилди  1 23:14МЮ "Бавария" футболчиси атрофидаги вазиятни кузатмоқда  2 22:45Лукаку Почеттино ва "Интер"га Милан жамоасида қолишини маълум қилди  0 22:25"Тоттенхэм" таркибни Постекоглу айтганидиек янгиламоқчи  3 21:55"Реал" "Бавария" билан боғланиб, бир футболчи борасида музокара ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди  3 21:15"Интер", "Тоттенхэм" ва "Астон Вилла" ЛаЛига даврозабонига қизиқиш билдирмоқда  2 21:06Olamsport: Ферстаппен Формула-1'даги 40-ғалабасини қўлга киритди, "29 июль куни мен олмосдек порлайман"  0 20:50"Барселона" Мессига таклиф юбормади. Лапорта ва Леонинг отаси бир неча соат суҳбатлашишди  26

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика