UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50А Сериянинг ушбу мавсумидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 00:32Бензема "Marca"дан соврин қабул қилиб олди  0 00:10Хвича "Наполи" билан шартномасини узайтиради  0 23:50Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик" – "Навбаҳор", "Машъал" – "Насаф" ва бошқа учрашувларнинг ҳакамлари маълум қилинди  1 23:39Алишер Латипов: "Бугунги кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ҳам ёқди"  0 23:29Мурод Отажонов: "Кубок ўйинлари чемпионат ўйинларидан ажралиб туради"  2 23:17Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди"  0 22:54Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор"  8 22:40Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" гуруҳда қолиб кетди, "Бунёдкор" ва "Металлург" плей-оффда!  11 22:28Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун омад биз томонда бўлди"  0 21:53Алан Ширер талқинида АПЛ мавсум жамоаси  5 21:32Габриэль Агбонлахор АПЛнинг ушбу мавсумидаги "проваллар" рамзий термасини тузди  2 21:14Гари Линекер Европа лигаси номини ўзгартиришни таклиф қилди  2 20:54"Манчестер Сити" ёзда "Челси"дан кетадиган футболчи билан келишиб олди  5 20:33"Реал" "Милан"даги футболчисини қайтариб, шартномани узайтирмоқчи  3

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" клубининг барча футболчилари ва ходимларини ғалаба билан табриклайман. Катта раҳмат айтаман. Бугун майдонда борини бериб, ҳар бир қарич майдон учун курашиб ғалабага эришдик. Осон бўлгани йўқ. Жамоани ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Ишанов. 

- Жамоаингиз Фарғона вилояти Ҳокими кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо негадир Про лигада ўша ўйинлар кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Про лигада илк бор иштирок этяпмиз. Футболчиларимнинг кўпи бу даражада ҳали ўйнамаган. Шу боис шогирдларимни тушунаман, хато қилади, адашади, ўйиндан-ўйинга бу нарса йўқолиб боради деб ўйлайман.

- Биламиз жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган. Селекция ишлари қандай давом этмоқда?
- Жамоамиз ўзаги ўтган йил Биринчи лигада қатнашган футболчилардан иборат. Фақат икки нафар янги футболчини қўшиб олдик. Шу йигитларга имкон беришга қарор қилдик. Андижон вилоят футбол академиядаги 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ёш иқтиборли футболчиларни кузатиб келяпмиз. Клубимиз президенти Зафархўжа Раҳимов кейинги йилдан Биринчи лигага 2006-2007 йилда туғилган футболчилар иборат жамоани қўйишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда "Андижон-SGS" жамоаси олдига Про лигада қолиш вазифаси қўйилган. Таркибимиз анча ёш ва шу ёшлар билан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа анча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, бугун ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўринди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 мар 12:25:32
Хакикатгуй
Уйинда 2-гол офсайддан киритилди кузи гилай хам куради.
   
29 мар 11:42:14
БАХТИЁР
Бля, сезон бошида шунақа деябдими? Агар кетма кет яна иккита ўйинда камандаси ютиб қўйсачи? Нима дейди футболчиларга. Шошманглар, бизги мақсад унақа эмас.. Шошмасдан ўйнанглар, ютқазиб турингларҳоради. Мақсад ягона. Лигада жон сақлаш.. Сизлар индамасам фақат ютябсизлар. Бўлмайди унақада.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика