UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50“Барселона” вице-президенти “Ман Сити” вингери билан музокаралар бошланганини тасдиқлади  0 09:30Аллегри: “Ювентус” чемпионлик учун курашаётгани йўқ”  3 09:10"Кичкина камера". Олмалиқдаги "кумуш ўйин"нинг драматик якуни  4 09:00“Бавария” Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди  0 08:50Оуэн: “Учовлон ҳимояга қайтиш ҳақида умуман ўйламаяпти”  5 08:40Жеррард “Астон Вилла” тарихига кирди  2 08:20Испаниялик арбитр Пике билан боғлиқ вазият ҳақида: “Тоза пенальти”  11 08:05Португалия чемпионатида футболда кам учрайдиган ҳолат юз берди  9 07:50Либертадорес Кубогининг жорий йилги ғолиби экстра таймларда маълум бўлди  0 07:40ЛаЛига. "Вильярреал" - "Барселона" 1:3  0 07:35А Серия. "Венеция" - "Интер" 0:2  0 07:35Гвардиола: "Қайсидир терма жамоани мундиалга олиб чиқишни истайман"  7 07:30АПЛ. "Брайтон" - "Лидс" 0:0  0 07:25Бундеслига. "Бавария" - "Арминия" 1:0  0 07:20Серия А. "Ювентус" - "Аталанта" 0:1  0

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик"

Аёллар Олий лигасининг 20-турида пешқадам “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Металлург-W” (2:1) қабул қилди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйиндан олган таассуротлари хусусида


"Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда, бутун баҳс давомида ўйинни назорат қилиб бордик. Ҳисоб янада йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Ғалабани сақлаш қолиш ҳақида

"Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда захирада қолиб кетаётган қизларимизни майдонга туширдик. Чунки барчага имконият тақдим қилишимиз лозим эди. Таркибда ўзгаришлар бўлганидан кейин меҳмонлар орадаги фарқни қисқартирди. Шу вақтда ғалабани сақлаб қолишга уриндик.

Жамоа ўйинида юзага келган камчиликлар борасида

"Ўйин давомида камчиликлар кузатилди. Биринчи навбатда яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу борада машғулотларда ишлаб, хатоларни камайтиришга эътибор қаратамиз. Аслида жамоамиз қизлари голлар уриши жуда яхши билади. "Металлург-W"га қарши баҳсда 99-голларни урдик.

Аввалги турда "Бунёдкор-W" мағлубиятга учраганимиз ҳам руҳий томондан ўз таъсирини ўтказди. Кейинги ўйинларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика