

Иккинчи бўлимда бир эпизод содир бўлди, буни хавбек Василий Совпель узоқ вақт эслаб юрса керак. Футболчи 68-дақиқада Шахбоз Умаровнинг ўрнига майдонга тушганди. Аммо орадан 15 дақиқа ўтиб, жамоа бош мураббийи Владимир Беляевский уни алмаштиришга қарор қилди. Бу эса футболчига таъсир қилди ва йиғлаб юборди.




