Шавкат Саломов: «3-4 йилдан буён «Шахтёр»да ўйнаётгандекман»
10 апр 2014 17:42
Янгиликлар
Шавкат Саломов: «3-4 йилдан буён «Шахтёр»да ўйнаётгандекман»
Ҳамюртимиз Қарағанда клуби сафида дастлабки 5та ўйинда 2та гол урди ва уч бор голли пас оширди.
У Қозоғистоннинг «Sports.kz» сайтига интервью берди.
— Шавкат, жамоанинг чемпионатдаги старти ҳақида нима дея оласиз?
— Яхши бошладик. Фақат биринчи турда омадимиз келмади. Ўша ўйинда нима етишмаганини айта олмайман... Сўнгра «Актобе» билан дуранг ўйнадик, кейин учта ўйинда ютдик. Ўйлашимча, бу яхши натижа.
— Виктора Кумиков қўл остида ўйнаш қандай?
— Барчаси ажойиб. Унинг услуби, машғулотлар жараёни, барчаси ёқмоқда.
— Ҳа. Жамоа яхши, футболчилар анча иноқ. «Шахтёр»да мени яхши қабул қилишди. Бу ерда 3-4 йилдан буён ўйнаётгандекман. Яратганга шукр.
— Кейинги турда «Шахтёр» «Жетису» билан ўйнайди. Бу баҳсга ўзгача тайёрланасизми?— «Шахтёр» барча жамоага қарши бир хил тайёрланади, рақиб биринчи ўриндами ёки сўнгги ўриндами, фарқи йўқ. Биз доим ғалаба учун ўйнаймиз. «Жетису»га қарши алоҳида тайёрланмайман, мураббий айтган кўрсатмаларни бажараман.
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар