UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Ўтиш ўйинини Раҳимбек Каримов бошқаради  1 13:48Бензема: "Барчага қўллаб-қувватлов учун раҳмат. Шоу давом этиши керак"  1 13:27Бугун Араб Кубогига старт берилади  7 12:04"Олтин тўп"-2021. Энг қиммат ўйинчилар  14 11:40Рангник "Манчестер Юнайтед"ни "Арсенал"га қарши ўйинда бошқара олмайди  11 11:29Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади  21 11:07Омар Моманидан карикатура: МЮда Рангник даври бошланди  11 10:44Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади  17 10:38"Вест Хэм" Филлипсни "Ливерпуль"дан харид қилиши мумкин  2 10:16Жонатан дос Сантос "Лос-Анжелес Гэлакси"дан кетганини эълон қилди  0 09:50“Олтин тўп”. Роналду 2010 йилдан бери илк бор кучли учликка кира олмади  28 09:40Суперлига-2021. Агар пенальтилар бўлмаганида ким тўпурар бўларди?  7 09:30Тарихда илк бор ПСЖ футболчиси “Олтин тўп” соҳибига айланди  56 09:15ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди  12 09:00“Олтин тўп”ни энг кўп қўлга киритган футболчилар ўнлиги  35

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин? Янгиликлар

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Суперлига 23-турида “Турон” устидан ғалаба қозонди, - 3:1.

Ўйиндан сўнг “қалдирғочлар” футболчиси Авазбек Ўлмасалиев билан суҳбатлашдик. 

- Авазбек, бугунги ўйиндан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Қизиқарли ва ҳаёжонга тўла ўйин бўлди. Биринчи бўлиб майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин, ҳисобни сақлаб қолишни режалаштиргандик. Чунки “Турон” бизга жиддий қаршилик кўрсатаётганди. Лекин меҳмонлар гол уриб олганидан сўнг, ортга йўл қолмаганини ва охиригача ғалаба учун ўйнадик. Рақибнинг иккинчи голни уриш истагида олдинга ўтиб кетганидан фойдаланган ҳолда, ғалаба голларини уришга муваффақ бўлдик. 

- “Бунёдкор”нинг мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатишига нима ҳалақит қилмоқда?

- Тўғриси, бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. “Бунёдкор” ҳар бир ўйинда яхши ўйнамоқда. Фақатгина, омад етишмаслиги сабаб очко йўқотилди. Бундан ташқари, таркибимиздаги айрим ўйинчиларимиз ёрдам бера олишмаяпти. Шу ҳам натижаларимизга бироз таъсир қилмоқда. Шу ўринда жароҳатини даволатаётган Фаррух Икромовнинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз. 

- Совринли ўринлар учун кураш қизғин кечмоқда. Айтингчи, “Бунёдкор”нинг бу йўлдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа кўрсата олсак, ишонаманки, биз ҳам совринли ўринларни бирини эгаллашимиз мумкин. Ҳаммаси ўз қўлимизда. 

- “Бунёдкор” билан шартномангиз қачон тугайди? 

- Шартномам шу йилнинг якунига қадар мўжалланган.

- Шартномангиз тугаганидан кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганимча йўқ. Мавсум якунига етганидан сўнг бир қарорга келамиз. 

- Собиқ жамоангиз “Нефтчи” Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Келгуси йил учун фарғоналиклар сизга таклиф билан чиқишса, буни қабул қилармидингиз?

- Аввало “Нефтчи”ни Суперлигага йўл олгани билан табриклайман. Ҳозирча таклиф тушгани йўқ. Шу боис бу ҳақида гапиришдан фойда йўқ.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
23 окт 11:49:16
Arsenal & Valensiya
Neftchini og'ir kunda tashlab ketib endi qaytarmish
   
28 окт 08:41:26
UZB-Абу-Даби
Arsenal & Valensiya фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Neftchini og'ir kunda tashlab ketib endi qaytarmish
Қачон оғир кунга тушбди Нефтчи
   
23 окт 21:49:06
Xudaykulov Furkat
Отангга Рахмат португал дустим Секейра. Энди р.эрматов Бир ойнага караб узига узи савол жавоб килсинчи нимага ухшаб колди. Узбек футболини тикадиган жойига тикиб булдинку, судяларинг билан, ноинсоф, виждонсиз, муттахам. Кетсангчи, кулингдан хеч нарса келмаяптику. Сайловни хам уйин килдинг, халкни каргишидан куркмасанг, худодон курк банда.
   
23 окт 13:50:34
Vista 1981
Bunyodkorda ochildi shu yerda qolaversin.
   
23 окт 13:12:03
Abduraxmonov
Нефтчига кайтади акаси шерзод хакимов нефтчида ва албатта укасини кайтаради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика