UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  5 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  3 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  9 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  54

Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун) Янгиликлар

Ўтган мавсум бизни кўп жиҳатлар, айниқса кўплаб голлар, сенсациялар ва айрим кутилмаган воқеалар билан хурсанд қилди. Аммо, ўтган мавсум ҳамма учун ҳам яхши ўтгани йўқ. Бу айрим клубларга ҳам, айрим футболчиларга таалуқли. Уларнинг ҳаммаси ҳам кутилган ишончни оқламади. Бугун ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари ҳақида гаплашамиз.


Ансу Фати ("Брайтон", ижара)

Фати қайсидир пайт Лионель Мессининг ўринбосари сифатида ҳам тилга олинганди. Йигитчага "Барселона"да катта умидлар берилганди, аммо бу умидлар ҳақиқий ҳолатдан анча баланд бўлиб чиқди. Ёш испан қаердадир эплай олмади, қаердадир жароҳатлар ҳалал берди. Футболчи якунда "Брайтон"даги Роберто Де Зербининг олдига ривожланиш ва фаолиятини қайта қуриш учун йўл олди. Аммо, бундан ҳам ҳеч нарса чиқмади. 21 ёшли вингер ўтган мавсум АПЛда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди, у ҳар бир ўйинда ўртача атиги 26 дақиқа ҳаракат қилди. Бу Лионель Мессининг рақамини олган ўйинчидан кутиладиган нарса эмас. Футболчининг келажаги муваффақиятсиз ижарадан сўнг яна сўроқ остида қолди.


Ренату Саншеш ("Рома", ижара)

Саншеш "Бавария"даги муваффақиятсиз даврдан сўнг "Лилль"да бир неча яхши мавсум ўтказди. Кейинчалик португалияликнинг фаолиятида юқорилаш бўлгандек туюлди. Аммо, фақат туюлди. ПСЖга ўтиш умуман ўйинчининг фойдасига хизмат қилмади, сабаби у Парижда кам ўйин амалиёти олди. Саншеш яхши шароитлар учун "Рома"га йўл олишга қарор қилди, аммо бу вазиятни янада ёмонлаштирди. 26 ёшли хавбек ўтган мавсум А Серияда фақатгина 7та ўйинда ҳаракат қилди. Бу жароҳатларсиз бўлмади, аммо Саншеш соғ бўлганда ҳам кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказди. Португалиялик бутун мавсум давомида жароҳати сабаб 5 бор сафдан чиқди ва фақатгина 3 бор асосий таркибда майдонга тушди. Харид қилиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас.


Ориоль Ромеу ("Барселона", 3,4 млн евро)

"Барселона" ёзда Серхио Бускетсга ўринбосар излади. Хави "Реал Сосьедад"дан Мартин Субимендини хоҳлаганди, аммо "Жирона"дан Ориоль Ромеуни олди. Ўйинчининг трансфер нархидан келиб чиқсак, ундан нимадир катта нарсани кутиш қийин эди. 32 ёшли хавбек мавсумнинг илк қисмида яхшигина ўйин амалиётини олди, аммо мавсумнинг иккинчи қисмига келиб кескин қисқарди. Хави эҳтимол таркибда кўришни унчалик ҳам хоҳламаётган ўйинчидан хафа бўлишни бошлади. Эндиликда Ромеунинг "Жирона"га эҳтимолий қайтиши ҳақида хабарлар янграмоқда. Ушбу трансферни каталонияликлар учун муваффақиятли деб аташ қийин. Футболчи жамоани кучайтирмади, таянч ярим ҳимоячиси масаласи ҳали ҳам очиқ қолмоқда.


Мэйсон Маунт ("Манчестер Юнайтед", 64 млн евро)

Маунтнинг МЮга ўтиши шов-шувли ва бироз кутилмаган бўлди. Биринчидан, манкунианларнинг нега Бруну Фернандешнинг позициясига ўйинчи билан шартнома имзолаши, бундан ташқари буни катта пул эвазига қилиши тушунарсизроқ бўлди. Иккинчидан, Мэйсоннинг формаси саволлар уйғотди. У ўзининг "Челси"даги сўнгги мавсумида АПЛда "гол+пас" тизими бўйича атиги 5 (3+2) очко тўплади. Бу ҳайиқиш ўтган мавсумда тасдиқланди. 25 ёшли хавбек ўтган мавсум Премьер-лигада атиги 14та ўйинда ҳаракат қилиб, 1та гол урди. Маунтга жароҳатлар ҳалал берди ва футболчи шу сабаб АПЛнинг ўзида 20та ўйинни ўтказиб юборди. Аммо, у сўнгги 3та ўйинда умуман қайдномага кирмади. Англияликнинг янги клубидаги истиқболлари туманлашиб бормоқда.


Сандро Тонали ("Ньюкасл", 64 млн евро)

Аввалига Тоналининг "Милан"дан ўтиши жуда кутилмаган бўлди, сабаби у "россонери" таркибида узоқ йиллар қолади деб ҳисобланганди. Бироздан кейин ушбу трансфердан барча ютгандек кўринди. Англия клуби сифатли ўйинчини олди, "қизил-қоралар" эса ушбу пулни таркибни кучайтиришга сарфлаша олди. Аммо, тез орада ушбу битимдан фақатгина "Милан" ютгани ойдинлашди. Италияликнинг спортга пул тикишини билиб қолишди ва шу сабаб 27 августга қадар дисквалификация қилишди. Шундай экан, 24 ёшли хавбек АПЛда атиги 8та ўйинда ҳаракат қилишга улгурди. Тонали эҳтимол келаси мавсум жамоага кўпроқ фойда берар, аммо ўтган мавсум ушбу трансфер муваффақиятсиз бўлди.


Матеуш Нуньеш ("Манчестер Сити", 62 млн евро)

"Манчестер Сити" ўтган ёзда Илкай Гюндоган кетганидан сўнг марказни кучайтиришга қарор қилди. "Шаҳарликлар" бир йўл икки ўйинчи – Матео Ковачич ва Матеуш Нуньеш билан шартнома имзолашди. Янги ўйинчилар кўп ўйнашди деб бўлмайди, аммо португалияликнинг ишлари хорваттикидан кўра анча ёмонроқ кетди. Нуньеш "Вулверхэмптон"да ўйнаб юрган пайтлари ўзига топ-клублар, жумладан "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"ни қаратди. Аммо, португалиялик олий даражага ўтиб, ўзини кўрсата олмай қолди. 25 ёшли хавбек ўтган мавсум АПЛда битта ўйинда ўртача 38 дақиқа ўйнади. У соғ бўла туриб, бир неча тур ўйнамаган пайтлари ҳам бўлди. "Шаҳарликлар" катта эҳтимол билан ушбу трансферда адашишди. Ҳатто чемпионлар ҳам адашади.


Брайан Сарагоса ("Бавария", 13 млн евро)

"Бавария" раҳбарияти сўнгги бир неча йилларда кўплаб ғалати қарорлар қилди. Сарагоса билан шартнома имзолаш улардан бири. "Гранада" ўйинчисининг трансфери аввалига, айниқса мавсум ўртасида таваккалдек кўринди. Мюнхенликлар эҳтимол Серж Гнабрининг тез-тез жароҳат олиши сабаб ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳлашгандир. Аммо, лигада қолиш учун курашаётган жамоа футболчиси "рекордмайстер" учун ҳақиқатдан ҳам кучайиш бўла олармиди? 22 ёшли вингер ярим мавсумда фақатгина 7та ўйинда иштирок этди. Испаннинг мослашиш жараёни қийин кечди, сабаби у на немисчада гапиради, на инглизчада. Сарагосанинг узоқ истиқболи жуда туманли кўриниш олган.


Ромео Лавия ("Челси", 62 млн евро)

Лавиянинг трансфери аниқ ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари рўйхатига киради, эҳтимол энг ёмонидир. "Челси"нинг Премьер-лигада фақатгина битта ўйинда иштирок этиб, жами 32 дақиқа ўйнаган ўйинчига 62 млн евро тўлаганининг ўзи етарлидир. "Кўклар" ўйинчи билан жароҳати бўла туриб шартнома имзолашди, вазият кейинчалик фақат ёмонлашди. Ҳалигача ҳеч ким 20 ёшли хавбекдан нима кутишни билмайди, сабаби у "Саутгемптон"дан кетганидан бери деярли ўйнамаяпти. Эҳтимол келаси мавсум нимадир ўзгарар, аммо ушбу трансфер ҳозирча тўлиқ муваффақиятсиз.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
31 май 20:35:16
Maxamadali Raxmonaliyev
Фати Месси даврида порлаганди, сабаби Мессини паслари еди
Месси кетти результат кламан деб куп югурди ва жарохат олдию юколиб кетти
Каттик мехнат килиб уйинини топишини кутамиз
   
31 май 20:30:28
Shakhruzz 7o1
Davronbek Abduvaliev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барса рахбарлари Ансу Фатига клубнинг келажакдаги ишончли футболчиси деб қаралганди...
Yamalni ham shunaqa qilib qo'yishmasa bo'ldi yangi Messi deb
   
31 май 16:03:44
Косонсойчи1991FCRM_04
Man_Utd Norin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abbos
Бу гапизхам тогри ухам окламокда
   
31 май 15:10:59
Man_Utd Norin
Косонсойчи1991FCRM_04 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энг зорлари адашмасам Беленгем Гулер Хосело
Abbos
   
31 май 15:03:43
Davronbek Abduvaliev
Барса рахбарлари Ансу Фатига клубнинг келажакдаги ишончли футболчиси деб қаралганди...
   
31 май 15:03:17
Davronbek Abduvaliev
Барса рахбарлари Ансу Фатига клубнинг келажакдаги ишончли футболчиси деб қаралганди...
   
31 май 13:31:55
TEMUR
Fati Olimpiodada oʻynashi mumkin ekan
   
31 май 13:05:53
DON USMON
Badiashil, Fofana, Disasi, Madueke, Jeckson, Nkunku... qisqasi Palmerdan boshqasi oqlmadi transferini. Bu yil ham qayodagi keraksiz futbolchilarga qiziqyapti. Undan kora Arendadagi va keraksiz oyinchilarni optom sotish kerak va Kepa bilan Lukakuni qaytar yetadi
   
31 май 12:57:42
{ CHELSEA }
Qoʻshimcha, Enso, Caisedo, Mudrik yana bitta ikkita tirraqilar bor...
-1   
31 май 14:11:12
Косонсойчи1991FCRM_04
Энг зори менимча Беленгем
-3   
31 май 14:12:08
Косонсойчи1991FCRM_04
Энг зорлари адашмасам Беленгем Гулер Хосело
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика