Шакер Зуаги: “Ўзбекистондан таклиф бўлгач, иккиланишларсиз келдим”
21 апр 2014 07:51
Янгиликлар
Шакер Зуаги: “Ўзбекистондан таклиф бўлгач, иккиланишларсиз келдим”
“Олмалиқ” клуби қишки йиғин пайтида селекция ишларига жиддий эътибор қаратди. Бунинг самараси ўлароқ таркибга тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги таклиф қилинди.
Бу ўзига хос шов-шувга ҳам сабаб бўлди. Негаки, чемпионатимизда биринчи марта Тунис фуқароси тўп сурмоқда. Бу эса барчада ўзига яраша қизиқишни уйғотмоқда. Зуаги ҳақида шуни айтиш мумкинки, Тунис терма жамоасида бир неча йил тўп сурган. Ўйнаган жамоалари орасида энг таниқлиси – Москванинг “Локомотив”идир. Шакер ўз вақтида Россияда ҳам фаолиятини давом эттирган. 1985 йилда таваллуд топган ушбу ўйинчи “Олмалиқ”нинг истиқболли харидларидан бири бўлди. Ҳозиргача Зуаги доимий тарзда асосий таркибда майдонга тушиб ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Унинг халқаро тажрибаси “Олмалиқ”қа қўл келиши аниқ. Тунислик футболчидан эксклюзив интервью олиш бизнинг вазифаларимиздан бири эди. Бу борада у билан суҳбатлашиш учун яқиндан ёрдам берган жамоанинг бош маъмури Қудрат Мадаминовга миннатдорлигимизни билдирамиз. Шуни алоҳида айтиш жоизки, Шакер Зуаги инглиз, француз, рус тилларида бемалол гаплаша олади.
- Шакер, даставвал “Олмалиқ” клубига қандай келганингиз ҳақида гапириб берсангиз?
- Агентим менга Ўзбек клубларидан бири қизиқиш билдираётганини айтди. Шундан сўнг бу таклиф мени қизиқтириб қўйди. Натижада ҳеч қандай иккиланишларга берилмасдан омадимни шу ерда синаб кўришга қарор қилдим.
- Айтингчи, бунга қадар Ўзбекистон футболи ҳақида нималарни билдардингиз?
- Ростини айтсам, бу борада кўп маълумотларга эга эмасдим. Албатта, сизларнинг чемпионатингизда ўз вақтида Ривалдодек машҳур футболчи тўп сурганидан хабарим бор. Айнан у тўп сурган жамоа иштирокидаги иккита учрашувни кўрганман. Бу – Осиё чемпионлар Лигасида қатнашган “Бунёдкор” эди. Бундан ташқари терма жамоангиз Тунисда йиғин ўтказганди. Ўшанда футболингиз ҳақида эшитгандим.
- Ўзбекистон чемпионати ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай?
- Чемпионатнинг савияси чакки эмас. Бу ерда кўплаб маҳоратли футболчилар тўп суришяпти. Айни чоғда миллий биринчилик баҳслари тобора қизғин кўриниш оляпти. Умуман олганда, дастлабки таассуротларим ёмон эмас. Тўғрисини гапирадиган бўлсам, Ўзбекистон футболи бир қанча хорижий мамлакатлар чемпионатлари каби у даражада қўпол эмас. Бу ерда техник қобиляти бинойидек бўлган ижрочилар етарлича топилади.
- 5-турда “Пахтакор” майдонида мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олдинглар. Ушбу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?
- Учрашувни кўнгилдагидек ўтказа олмаганимиз мағлубиятимизга сабаб бўлди. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун фақат ишлаш ва яна ишлаш керак. Қолаверса бизнинг жамоада бир қанча иқтидорли ёшлар бор. Аввало ижобий натижага эришиш учун футболчилар ўзларига ишонишлари керак.
- Умуман олганда, “Олмалиқ” мавсумни яхши бошлади, дейиш мумкин. Бу нима билан боғлиқ?
- Юқорида айтганимдек, “Олмалиқ”да яхши ўйинчилар талайгина. Шунинг эвазига мавсумда яхши старт олдик деб ўйлайман. Бунинг устига бизда жамоавий ўйин пухта йўлга қўйилган. Ўйлайманки, кейинги ўйинларимиз бунданда яхшиланиб бораверади.
- Сиз Ўзбекистондаги биринчи тунислик футболчисиз. Буни биласизми?
- (Кулади) Ҳа, Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган биринчи тунислик футболчи эканлигимни биламан. Бундан ташқари Россияда ҳам дастлабки тунислик бўлгандим.
- Ушбу вазиятда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
- Мен футболни яхши кўраман. Ўзбекистондами ёки Тунисдами, қаерда бўлишимдан қатъий назар майдонга чиқиб ўйнашни ёқтираман. Юртингизда ўзимни яхши ҳис этяпман.
- Қандайдир муаммоларга дуч келмаяпсизми?
- Йўқ, ҳеч қандай муаммони сезмаяпман. Мисол учун жамоадошларим русчада сўзлаша оладилар. Мен эса бу тилни яхши тушунаман. Тил борасида ҳеч қандай муаммога эга эмасман.
- Ўзбекистонда тўп суриш ёқяптими?
- Бу ерга келганимга кўп вақт бўлмади. Лекин Ўзбекистон менда жуда илиқ таассурот қолдирмоқда. Юртингизга кўчиб келганимдан бери ҳеч қандай муаммога дуч келмадим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам шундай давом этади.
- Фаолиятингиз давомида Россиянинг “Локомотив” жамоасида ҳам тўп сургансиз. Бу борада қандай хотиралар қолган?
- Ҳар бир футболчининг фаолиятида яхши ва ёмон кунлар бўлади. Россиядаги фаолиятим хусусида кўп тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Аммо “Локомотив”даги фаолиятим ажойиб ўтган. Масалан, Россия Кубогини қўлга киритганмиз. Шунингдек, “Челси”, “Реал” каби машҳур жамоалар билан ўйнаганмиз. Айтишим керакки, Россияда ёмон хотиралардан кўра яхшироғи кўпроқ. Қолаверса ўша пайтда энди 20 ёшга тўлгандим.
- Шу ўринда фаолиятингиз хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- 2004 йилда профессионал фаолиятимни бошлаганман. Биринчи жамоам Туниснинг “Этуаль” клуби ҳисобланади. Кейин 2006 йилдан 2010 йилгача Москванинг “Локомотив” клуби шарафини ҳимоя қилдим. Шундан сўнг яна “Этуаль”га қайтдим. 2011-2013 йиллар давомида эса Швейцариянинг “Цьюрих” жамоасида тўп сурдим. Ўтган йили Туниснинг “Эсперансе”сида ўйнадим.
- Тунис терма жамоасида ҳам тўп сурганингиздан хабардормиз. Ҳозир ҳам ўзаро муносабатлар сақланиб қолинганми?
- Албатта, терма жамоа вакиллари билан муносабатларимиз бор. Ахир бош жамоага тўрт йилдан зиёд вақт давомида чақирилганман. Ҳозиргача футбол федерацияси ва терма жамоа билан алоқада бўлиб турибман.
- Бугунги Тунис футболи ҳақида нималарни айта оласиз?
- Охирги 10-15 йил ичида Тунис футболи сезиларли даражада ўсди. Бизда истеъдодли ўйинчилар ва малакали мураббийлар етарлича топилади. Бундан ташқари ички чемпионатда ўзини кўрсата олган бир қанча футболчиларни ҳар йили Европа ёки бошқа яқин мамлакатлардаги клубларга чақириб турадилар. Шунингдек, бизда футбол мактаблари ҳам яхши иш олиб боришяпти.
- Сизнинг Тунис терма жамоасида тўп сурган пайтингизда франциялик таниқли мутахассис Роже Лемер устозлик қиларди. У қандай мураббий?
- Лемер жуда тажрибали мураббий. Роже Франция билан жаҳон чемпиони бўлган пайтда бош мураббий Эме Жакега ёрдамчи бўлган. Кейин эса мустақил сифатида унинг ўзи Францияга бошчилик қилиб Европа чемпионлигини қўлга киритган. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, у мураббий сифатида жиддий инсон. Ўз ишининг чинакам профессионалидир. Ана шундай кўпни кўрган мураббий билан ишлаб кўп нарсаларни ўрганганман. Унинг менга кўп ёрдами теккан.
- Табиийки, шунга ўхшаш кўзга кўринган шахслар билан фаолиятингиз давомида бирга ишлагансиз. Бу борада яна кимларни айта оласиз?
- Тўғри, кўплаб таниқли футболчилар билан тўп сурганман ва танишганман. Улар ҳозирда Европанинг бир қанча кучли жамоаларида тўп суришмоқда. Лекин барчаси билан алоқани ушлаб туриш осон эмас. “Локомотив”да ўйнаган пайтимда ҳам кўплаб дўстлар орттирганман. У ерда африкалик, босниялик, сербиялик футболчилар билан бирга ўйнаганман. Албатта, барчасини номма-ном санаб бера олмайман. Чунки бундай танишларим жуда ҳам кўп.
- Шакер, ўзбекистонлик мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Барча ўзбек халқига соғлик-омонлик тилайман. “Олмалиқ” билан мавсум охирида жиддий натижага эришишни орзу қиляпман. Очиғини айтсам, бу ерда ўйнаётганимдан хурсандман. Келгуси йили ҳам Ўзбекистонда қолсам бундан фақат хурсанд бўламан.
ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Фикрлар