UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  20 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

Шаҳзод Шайманов: “Машъал” га гол уришни истагандим” Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: “Машъал” га гол уришни истагандим”

“Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов бу йил “Андижон” учун тўп тепмоқда.
Иқтидорли футболчи кеча ўзининг собиқ жамоасига қарши илк бор ўйнади.

- Шаҳзод, илк бор “Машъал”га қарши ўйнадингиз. Гарчи ўз майдонингларда ўйнаган бўлсангларда, якунда кичик ҳисобда мағлубиятга учрадинглар. Мазкур баҳс ҳақида фикрларингиз қандай?

- Учрашув қийин кечишини олдиндан билардик. Мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд этиш учун ҳаракат қилдик. Гол уриш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. “Машъал”га омад ҳам кулиб боқди. Улар битта голли вазиятдан оқилона фойдаланиб қолишди.

- Айтингчи “Машъал” нимани ҳисобига ғалаба қозонди?
- Бу жамоа футболчилари якка курашларда кўпинча устунлик қилди. Қолаверса ғалаба қозониш хоҳиши ҳам уларда кучлилик қилди. Бунинг учун улар ўйин охирларида кўп ҳужум уюштирди.

- “Машъал” собиқ клубингиз бўлгани учунми, майдонда ниманидир исботлашга ҳаракат қилиб ўйнагандек туюлди. Бу ўйинга шахсан сиз ўзгача тайёрланганмидингиз?
- Ҳа, албатта. Ҳозирги жамоамнинг манфаатидан келиб чиқиб бугун унинг ғалаба қозонишини истагандим. Бунинг учун “Машъал” дарвозасига гол уришни хоҳладим. Афсуски бу ўхшамади.

- “Андижон” ортда қолган учта турдан кейин очко олиш тугул ҳаттоки гол ҳам кирита олмади. Омадсизликни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Бу вақтинчалик холат деб ўйлайман. Насиб қилса келгуси ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади.

- Энди жамоангиз кейинги турни сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказади. Бўлажак баҳс ҳам осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, тўғри. Бу ўйинда бор кучни ишга солиб очко олишга ҳаракат қиламиз. Чунки ўзингиз кўриб турибсиз жамоа сўнгги ўринларда юрибди. Бу ҳеч бир жамоага ёқмайди. Шунинг учун кейинги ўйинларда очко жамғаришга уринамиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатдашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика