UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31ОЧЛ. Ҳамдаллаҳ "Ал Насср"ни чорак финалга олиб чиққан ўйиндан қайноқ ГАЛЕРЕЯ  0 01:20А Серия. "Рома" - "Ювентус": Роналду мувозанатни тиклади (матнли трансляция)  27 01:15ОЧЛ. Ғарб минтақасида чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум   8 01:00АПЛ. "Вест Хэм" "Вулверхэмптон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, Боуэнндан дубль   1 00:42ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Таавон"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди   3 00:15Ла Лига. Лопеснинг дубли "Атлетик"ка ғалаба келтирди ва бошқа натижалар   0 00:08"Шанхай Шеньхуа" ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави Италияга қайтиши мумкин   0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда (Sunday)  0 23:42Роналду – энг обрўли спортчи   8 23:21Ла Лига. "Барселона" – "Вильярреал". Бошланғич таркиблар маълум: Коутиньо асосийда!   38 23:14А Серия. "Наполи" "Женоа" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди, "Милан" сафарда "Кротоне"ни ютди   3 22:58Хави: "Агар ВАР бўлганида, бошқа натижа ҳақида гапиришимиз мумкин эди"  10 22:56ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Гранада" 6:1  2 22:25АПЛ. Гол+пенальтиларга бой ўтган “Ман Сити” – “Лестер" баҳсида “тулкилар” 5:2 ҳисобида зафар қучди  85 22:05АПЛ. “Вест Хэм” – “Вулверхэмптон”. Бошланғич таркиблар  4

Шадрин қаҳрамонга айланган, Ўзбекистон МТЖ эса "самурайлар"ни илк марта таслим этган ўйин ҳақида Янгиликлар

Шадрин қаҳрамонга айланган, Ўзбекистон МТЖ эса "самурайлар"ни илк марта таслим этган ўйин ҳақида

Қадрли мухлислар кеча бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон устидан қозонилган тарихий ғалабасини ёдга олган эдик.

Бир ўйин тарихи. Бақоев “Озоди”да Эронни бўйсундирган учрашув 

Бугун эса яна ЖЧ – 2014 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Япония билан сафарда ўтказилган учрашув тафсилотлари ва ўйинга доир қизиқарли воқелари ҳусусида фикрлашамиз. 

Саралаш ўйинларининг биринчи босқичида Осиё қитъасининг 20та терма жамоаси бешта гуруҳга тақсимланди. Бунда ўз гуруҳларида 1 ва 2 – ўринларни қўлга киритган жамоалар кейинги ҳал қилувчи босқичга йўлланма оларди. Ўтказилган олтита ўйинларнинг ичида энг мураккаби Японияга терма жамоасига қарши кечганди. Қувонарлиси мазкур босқичда терма жамоамиз “кун чиқар” юрт вакиларидан нақд олти очкога ўзиб кетади. Гуруҳдаги сўнги баҳс айнан Япония билан Токиодаги ҳашаматли “Тойота” стадионида бўлиб ўтади. 

Икки терма жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлгани сабабли ўйиннинг даражаси юқори эмасди. Тожикистон терма жамоаси Тошкентда йирик 3:0 ҳисобида таслим этилгач жамоамиз 13 очко тўплаб гуруҳда якка пешқадамга айланди. Рақибларда эса 10 очко мавжуд эди. Уларга биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. 

Маълумки, азалдан гуруҳимизда Япония тушмасайди деб ҳайиқиб турардик. Абрамов эса ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата олиш мумкинлигини исботлай олганди. Аммо, ўйиндан олдин таркибимизда жиддий муаммолар юзага келади. Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Вагиз Галиулин сингари етакчи футболчилар Тожикистон билан учрашувда суъний тарзда атайин сариқ карточка олганликлари сабабли ФИФА томонидан жиддий жазоланади ва иккита учрашувга дисквалификатцияга қилинади. Шунингдек, Одил Аҳмедов ҳам жамоага ёрдам бера олмасди. Уларнинг ўрнига ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ишонч билдирилди. 

Беллашув бош ҳаками Абдуллоҳ Балидеҳнинг ҳуштаги янграши биланоқ мезбонлар бирин кетин ҳавфли ҳужумла ёмғирини ёғдиришни бошлашди. Очиғи, уларнинг махоратдан бизникилардан бир бош устунлигини сезиб олиш қийин эмасди. Биринчи бўлимда ҳимоямизни бамисоли ўққа тутилган армияга ўхшатса бўларди. Японларнинг тезлик билан чиқарган қарорлари, жарима майдончамиз ичига ёриб киришлари футболчиларимизни саросимада ушлаб турди. Шинжи Кагава, Юто Наготомо, Макото Хасебеларнинг юришлари анча кескин кўриниш олди. Бунинг натижасида Вадим Абрамов биринчи бўлимдаёқ ўзгаришга қўл урди. Илдар Магдеевнинг ўрнига ОТЖ футболчиси Ойбек Қиличевни майдонга туширди. 

35-дақиқада Алберто Заккерони шогирдлари ҳисобни очишга яқин келишди. Аммо, маҳаллийлаштирилган дегионер футболчи Майк Хавинаарнинг голи инобатга олинмайди. Иккинчи бўлимнинг 54–дақиқасида вакилларимиз майдон марказида тезкор қарши ҳужумга ўтишади. Қанотдан моҳирона тарзда ошириб берилган тўпни Баҳодир Насимов боши билан дарвозага киритишга ҳаракат қилади. Унинг зарбасини Эдзи Кавашима қайтаради. Қайтган тўпга биринчилардан бўлиб етиб келган Александр Шадрин дарвозани ишғол қилади. Ҳисоб очилгандан сўнг Япония босимни оширади, голли вазиятларни юзага келтиради. Бироқ, омад чинакамига шу куни бизга кулиб боқади. 

Иккинчи таркиб билан “самурайлар”ни сафарда ютиб келган терма жамоамиз тарих зарварақларидан жой олади. Сабаби бундан олдин қандай мусобақа бўлмасин бу юрт терма жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлиб келганмиз. Терма жамоамиз тарихдаги энг йирик мағлубиятни ҳам Япониядан (1:8) қабул қилиб олганмиз. ЖЧ–2010 саралашида сафарда дуранг қайд этган бўлсак, уйда кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўшанда Ясуҳито Эндо гол уриб ғалабани илиб кетганди. Бу сафар эса реванш олинди дея оламиз. Биринчи ўйинда “Пахтакор” марказий стадионида Сервер Жепаровнинг голи бир очко келтирганди. Ўйлаймизки, келажакда тарихни янгилаш учун бизда яна имконият юзага келади. 

ЖЧ-2014. 3-саралаш босқичи. 6-тур.

Япония – Ўзбекистон 0:1 (0:1, 0:1)

29. 12. 2012. Токио (Япония). “Тойота” стадиони. 42720 томошабин.

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар)

Гол: Александр Шадрин, 54

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Ислом Иномов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Илдар Магдеев( Ойбек Қиличев, 38), Жасур Ҳасанов (кичик), Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Баҳодир Насимов, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 65)


Абдулазиз Искандаров тайёрлади 



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика