“Севинч”дан рекорд!
11 ноя 2016 20:59
Янгиликлар
“Севинч”дан рекорд!
Бу йилги чемпионатда муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган “Севинч” жамоаси бугун чемпионатнинг сўнгги учрашувини ўтказди.
Бугун жамоа Андижонда “Андижанка” жамоаси меҳмони бўлди ва кичик 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Ушбу учрашувдаги ягона голни жамоа сардори ва тўпурари Зебо Жўраева киритди.
Бундан аввал яъни 9 ноябрь куни Фарғонада “Нефтчи W” жамоаси билан ҳам учрашув бўлиб ўтган эди. Бу учрашувда футболчилар “Нефтчи W” жамоаси дарвозасига жавобсиз еттита гол уриб, йирик ҳисобдаги ғалабасини нишонлашган эди.
Шундай қилиб, “Севинч” жамоаси бу йилги чемпионатда жами 20та учрашув ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. Бу билан “Севинч” жорий чемпионатда рекорд ўрнатди!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар