UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"га имконият қолдирмади  15 01:42А Серия. "Интер" — "Торино" ўйинида 5та гол урилди  2 01:29БАА чемпионати. "Ал Батаеҳ" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Ғаниев 62 дақиқа ўйнади  0 00:10Эрон чемпионати. "Истиқлол" меҳмонда ғалаба қозонди, Машариповдан ассист  0 23:27Сергей Лушчан: "Ўйин натижаси осмонларда ҳал бўлиб бўлгандек. Биз намойиш этган ўйиндан 99% кўнглим тўлди"  25 22:57Эрон чемпионати. "Персеполис" 90+5 дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ўрунов баҳсдан олдинги чигалёзди машғулотида жароҳат олди  3 22:55Александр Хомяков: "Ўзбекистонда 15 йилдан буён бекорга ишламаётганимни исботладим"  13 22:32РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Ахмат"дан устун келди, Раҳмоналиев захирадан майдонга тушди, Ашурматов эса...  0 22:24Грилиш "Манчестер Сити"даги келажаги борасида қарор қабул қилди  3 21:34Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" 90+4 дақиқадаги гол сабаб мағлубиятга учради, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  0 21:10АПЛ. "Арсенал" ва "Ман Сити"дан ғалаба, "Брентфорд" – "Вулверхэмптон" ўйинида 8та гол урилди  4 21:06Фалькао, Савиола, Эрматов, Кападзе, Аҳмедов, Умаров... Юлдузлар иштирокидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  7 20:31Дешам Мбаппе нега "Реал"нинг "Вильярреал" билан ўйини учун қайдномага кирганига тушунмаяпти. Форвардни жароҳати сабаб Франция термасига чақиришмаганди  9 19:55"Андижон" ўз тарихида биринчи бор ОЧЛда иштрок этади  51 19:38"Андижон" драматик ўтган баҳсда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  248

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Қизилқум" жамоасини навбатдаги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўртада катта танаффус юзага келгани сабабли биринчи бўлимни ўйинга мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлим эса ҳаракатларга бойроқ бўлди. Таъкидлашим керакки, рақиблар жуда тартибли ва режали тарзда ҳимояланишди. Ўртада рақиблар ҳимоявий блок ташкил қилишди ва уни ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Гол уриб, ўйинга қайтгандек бўлгандик. Бироқ ўйин охирида бизга нимадир етишмади. Ўйин яхши чиқмаганининг сабаби сифатида ўртада катта танаффус бўлганини келтирсам бўлади. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Хатолар устида ишлар олиб борамиз. Хатоларни илк навбатда ўзимиздан ва мураббийлар штабидан излаймиз.

- Жамоа бугун кутилганидан кўра ёмонроқ ўйнади. Футболчилар айни дамдаги турнир жадвали сабабли шундай ўйин намойиш қилишдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биринчи бўлимда жамоамизни ҳатто ўзимиз ҳам таний олмай қолдик. Айтганимдек, анча вақт ўйинларда қатнашмаганимиз сабабли биринчи бўлимни мослашиш билан ўтказдик. Иккинчи бўлимда эса ўзимизга келиб олиб, таймни яхши бошлагандек бўлдик. Умуман олганда турнир жадвалида ўрта ўринда туришимиз ҳам йигитларга катта масъулият юклайди. Нафақат жамоадагиларга, балки, ишчиларга ҳам. Руҳий томонлама пасайиш бўлди дейиш мумкин. Йўқ, ундай эмас. Эндиги вазифа шу ўринни ушлаб қолиш, балки, ундан юқорироққа кўтарилиш. Шу сабабли бизда босим бўлиши ҳам мумкин. Олдинроқ айтганимдек, ўйинлар ўртасидаги катта танаффус. Иккинчи сабаб эса масъулиятнинг пасайгани. Турнир жадвалида юқорилаш деган фикр кимларгадир ҳалақит қилаётган бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, кичик хатолар катта очколарнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда. 

- Майдон сифати "Сурхон"нинг ўйинларига  таъсир қиляпти деб ўйлайсизми?

- Ҳозирги пайтда майдон сифатидан баҳона қилиб бўлмайди. Рақиблар ҳам биз каби шарт-шароитларда ўйнашди ва уларнинг ишлари яхшироқ кечди. Йўқ, майдоннинг сифати сабаб эмас. Илк сабаби - биз мураббийлар. Биз қаердадир хато қилганмиз. Нималарнидир ўзгартирамиз, тўғрилаймиз ва навбатдаги ўйинда барчаси яхшироқ бўлади. 

- Суперлиганинг якунланишига 7 тур қолди. Агарда жамоа бугун ғалаба қозонганида ОКМКдан ўтиб кетарди. Умуман олганда жамоанинг вазифаси қандай? Кучли тўртлик учун имконият бор.

- Очиғини айтаман, илк навбатда ўзимизни хавфсизлантириш. Яъни, эгаллаб турган ўрнимиздан пастга тушмаслик. Олдинроқ айтганимиздек, иложиси бўлса совринли ўринни эгаллаш. Ҳар бир ўйинда эса рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушиш. Мақсадлар юқори. Ҳар бир учрашувдан кейин ўзимизга баҳо бериб боряпмиз. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам. Йигитлар ҳали ёш. Улар майдонга тушиб, асосий таркибга мослигини кўрсатиш ва исботлаш учун ҳаракат қилишяпти. Бу энг асосийси. 

- Осиё ўйинларига жўнаб кетган "Сурхон" футболчилари Беҳзод Шамсиев ва Шоҳжаҳон Султонмуродовларнинг йўқлиги жамоага панд бердими?

- Улар яхши даражадаги футболчилар. Таркибдаги барча футболчиларнинг даражаси юқори. Шу боисдан кимнидир асосий, кимнидир захира футболчиси сифатида ажратиб бўлмайди. Уларнинг барчаси деярли бир хил, чунки жуда ёш. Бироқ уларнинг ёрдами бизга бугун ҳалақит қилмаган бўларди. Айнан уларнинг йўқлиги сабабли таркибда ўзгаришлар бўлди. Бироқ бугунги натижа учун бу баҳона бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика