UZ

Сўнгги янгиликлар

05:34"Сент-Этьенн" - "ПСЖ" 0:1  0 05:29"Интер" - "Сампдория" 2:1  0 05:25"Вильярреал" - "Севилья" 3:0  0 00:37ПСЖнинг асосий ярим ҳимоячиси клуб билан шартномасини узайтирди  5 00:23Лига 1. "Сент-Этьен" - ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди  1 00:19Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди  5 23:52Икарди рафиқаси билан "Интер" учрашувига ташриф буюрди  13 23:49А Серия. "Наполи" - "Торино". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:35Карикатура: "Милан"да Игуаин ва Пентекнинг фарқи  17 23:18Карим Бензема: "Франция термаси жамоасидан чақирув кутмаяпман"  26 22:56Аргентинада Эмилиано Сала билан хайрлашишди, ҳатто "Кардифф" бош мураббийи ҳам ташриф буюрди   40 22:48"Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Мёнхенгладбах" 1:1  2 21:54Моуриньо Франция чемпионати доирасидаги учрашувга ташриф буюрди  5 21:33Гвардиола Саулни "Манчестер Сити"да кўришни истамоқда  4 21:07АГМК Ар-Риёдга етиб борди   61

Сергеев... Янгиликлар

Сергеев...

У ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси бўлганида барчамиз қарсак чалдик.

Сўнгра "Пахтакор" асосий таркибидан жой олди ва тез орада яна қарсаклар оғушида қолди. Барчаси яхши кетаётган бир пайтда Хитойга кетди... Ундан кейин нима бўлганини барчангиз яхши биласиз. Катта босим остида қолди.

Сергеев билан олимпия терма жамоамиз Қатарда муваффақиятсизликка учраганидан кейин чиқишмай қолдим. Чунки ўша ўйиндан кейин қаттиқ танқид қилиб чиққандим. Муваффақиятсизлик ортидан муваффақиятсизлик давом этди.

Лекин уни бугун терма жамоага Бабаян чақирмади! Уни биз катта натижа кутаётган Купер чақирди. Кеча унга тўп келиши билан бўлган ҳуштакбозлик, "увуллаш"лар... Яхшиямки Кариус ўзбекистонлик эмас. "Ливерпул"дан кетишидан олдинги ўйинида мухлислар уни қандай қарсаклар билан кутиб олганини кўрдингизми? Агар унинг ўрнида бошқа дарвозабон бўлганида балки ЕЧЛ кубоги бугун "Ливерпуль" музейида турган бўларди.

Сергеев шу 11 нафар футболчидан бири холос. Бир нарсани тан оладиган пайтимиз келган, бизнинг терма жамоа ўртамиёнага айланиб бўлди. Ўсмирларимиз Афғонистон, Вьетнам каби жамоаларни юта олмаяптилар. Япония ҳеч қачон бизни бу ёшда йирик хисобда мағлубиятга учратмасди. Ҳозир-чи? ОЧЛда гуруҳдан чиқа оляпмизми? Қанчалик оғир бўлмасин бу - факт! Бу бир кунда бўлгани йўқ, давом этяпти.

Кеча фақат Сергеев уйнай олмадими? У эмас ўзини МТЖга ураётган. Гейнрих, Тожиев, Солиевларни унутинг. Шацких, Шквиринларни айтмайман. Пайтида олий лигада голларни қалаштириб ташлаган Мирхолдиршоев, Холмуродов ва Бердиев савиясидаги футболчилар учун МТЖ орзу бўлиб қолганди. Хозир улар савиясидаги ўйинчи йўқ бизда.

Сергеевни МТЖда йўқ деб ҳисоблайлик. Бикмаев 32 ёшда ва Абдухолиқов коляпти. Нагаевни ҳам кўрдик. Равшан Ҳайдаров жамоасида ҳам йўқ МТЖ савиясидаги хужумчи. Масалан, мен хужумчи деганда ҳеч йўғи 3та ўйинда битта гол урадиган футболчини тушунаман ёки голли пас берадиган.

Менинг фикримча, Сергеев ўзига келиб олмагунича терма жамоага чақирмай туриш керак. Чақирилганда эса бир маротаба қўллаб-қувватлаб кўринглар. У гол уришни биладиган хужумчи эди. Пахтакордаги статистикаси чакки эмаслигини кўрганмиз. Оёғига тўп тегмасдан 10 минглаб ишқибоз ҳуштак чалса босим албатта бўлади.

Мен Лобанов ёки Андреевнинг ёнини олмаяпман. Уларнинг ўрнида яхши ўйинчилар кўп. Лекин яхшилаб қарасак, бизда ҳужумчи қолмаганини кўрамиз. Бу захира билан ЖЧ саралаш баҳсларида муваффақият қозониш учун бизга омад зиён қилмасди. Худди шундай Аҳмедов ҳақида фикрдаман. Рашидовнинг ўзига келаётгани хурсанд қилди. Охир-оқибат тўпни йўқотган футболчи уни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишни тушуниб етгани қувонтирди кишини.

Аҳмедовни пасларини, тўп ундалигида очилишни эплай олмаётган уйинчиларимизда ҳам айб йўқ. Чунки уларга нима ўргатилган бўлса йиллар давомида шуни бажаришяпти. Ҳеч қачон ҳеч ким ўз савиясидан бир калла сакрай олмайди, бир-икки марта ўхшаб қолмаса. Ёшликда бериладиган билимни 25 ёшда бера олмайсиз. Бу ҳаёт қонуни. ПРО лицензияси бор мураббийларимизнинг икки нафари Европа ПРОси имтиҳонидан ўта олмайди, терма жамоа футболчиларидан нима кутамиз? Жепаров, Хайдаров, Кападзе, Гейнрихларни ҳали кўп эслаймиз. Агар шунча йил давомида тузук футболчи чиққанида фаолиятини тугатишни ният килиб турган Ҳайдаровни яна терма жамоага чақирармидик?

Ўзингизга бир савол беринг, 90-йиллар охири 2012 йилларгача деярли ҳар бир жамоада мухлис севган футболчиси бўларди. Бугун-чи? 10 йилдан кейин бундан-да бадтар бўлмаслиги учун ҳам тизим ишлаб чиқмасак бўлмайди. Тизимни 12-14 ёшли футболчилардан бошламасак Вьетнамни ютсак хурсанд бўладиган савияга тушиб қолишимиз аниқ!

Сергеев ўрнида бўлиб қолишни инсон ўз душманига ҳам раво кўрмаса керак. Купер айтганидек сабр қилишга мажбурмиз, фақат кўникиб колмасак бўлгани.

Н.Юлдашев.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  309
ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди
Айни дамда ЛаЛиганинг 24-тури доирасида "Реал" -...  261
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   182
Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади? Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади?
Жума Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Аугсбург" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг