UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Клопп: "Ўтган йилги 63 ўйин февраль ойида баҳона бўлмайди"  0 14:40"Сурхон" ҳам Туркияга етиб борди ва машғулотларни бошлади  0 14:14Черан хет-трик қилган, "Пахтакор" бешта гол урган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:54"Барселона" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи  6 13:33Фабио Каннаваро истеъфога чиқарилди  1 13:13"Нуньес дарвозага зарба бера олмайди, Салоҳ эса жамоадан миллион миль узоқда". Мерсон "Ливерпуль" ҳақида  4 12:49Кристоф Гальтье: "Месси ПСЖнинг етакчисига айланиб бўлди"  5 12:30Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион"  0 12:15Хави: "100 очко? 70 очко билан бўлса ҳам чемпион бўлишни истайман"  5 11:54Шон Дайч "Эвертон" футболчиларига бир қанча тақиқлар киритди  2 11:34МЮ 12 йилдан кейин ғалабали серия қайд этмоқда  8 11:17Мерсон: "Клопп энди нима қилишни ҳам билмаётган бўлса керак"  1 10:59Тунислик Муҳаммад Салем ҳам АГМК аъзосига айланди  15 10:10Шацких – Украина чемпионлигини энг кўп қўлга киритган футболчилар ўнлигида  2 09:55Роналдунинг “Ал Насср”даги шериги: “У келганидан кейин бизга қийин бўлмоқда”  24

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ? Янгиликлар

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ?

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Бу йил Суперлигадаги легионерлар ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Ички чемпионат баҳсларида умумий ҳисобда 23 хориж давлатидан 57та футболчиларни клублар рўйхатдан ўтказди.


Қайси давлатдан футболчи кўп?

Улардан энг кўпи одатдагидек Сербияга тўғри келди.  14та жамоа таркибида 20 нафар сербиялик ўйинчи тўп тепди.  Бу йил АГМК, "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари барча 11та клубда лоақал биттадан сербиялик бор. Кейинги ўринда Россия мамлакати футболчилари, 5 нафар. Испаниядан 4та, Украинадан 4та тўп тепарлар ҳаракат қилди. Аввалги йилларга фарқли равишда грузиялик футболчилар бу мавсумда 3 нафар бўлди. Ваҳоланки, битта жамоада шунча Грузин футболчилари тўп тепганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Балки 2023 йилда яна шу кўрсаткич қайтар. 

Сербия 20

Россия 5

Испания 4

Украина 4

Тожикистон 5

Грузия 3

Нигерия 3

Қирғизистон 2

Гана 1

Бразилия 1

Камерун 1

Эрон 1

Хорватия 1

Италия 1

Молдавия 1

Польша 1

Аргентина 1

Эстония 1

Доминикан Республикаси 1

Хорижликлар хизматига энг кўп эхтиёж сезган жамоалар

АГМК, "Сурхон", "Пахтакор" жамоаларида ушбу мавсум 7тадан легионер ҳаракат қилди. АГМК: Алишер Жалилов (Тожикистон), Сияваш Ҳақназарий (Эрон), Мартин Боаке (Италия), Андрей Мишенко (Украина), Александр Касьян (Россия), Георгий Папава (Грузия), Дану Сапатару (Молдовия). "Сурхон": Зоир Жўрабоев (Тожикистон), Луисми Кезада (Доминикан Республикаси), Мирослав Маркович (Сербия), Хосе Мартинес (Испания), Серхио Родригес (Испания), Рубен Санчес (Испания), Хави Химинес (Испания). Энг кам кўрсаткич "Металлург"да бўлди. Бекободликлар иккинчи даврада босниялик Керим Палични ўз сафига қўшиб олди. 

Керим Палич 


Дебютантлар давлатлар

Эрон (Сияваш Ҳақназарий), Аргентина (Гонсало Ритакко), Польша (Пшемислав Банашак), Доминикан Республикасидан (Луисми Кезада) биринчи маротаба Суперлигага футболчи жалб қилинди. 

Гонсало Ритакко 


Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдалан клублар

ЎзПФЛ клублар 4+1 легионерлар лимитидан фойдаланишга руҳсат берган. Якуний маълумотларга кўра йил давомида "Навбаҳор", "Сурхон", АГМК, "Бунёдкор" лимитдан тўлиқ фойдаланди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
29 ноя 23:46:55
Fan_BARCA
Qaramay aytaman Serbiya vich
+2   
29 ноя 22:54:04
Football Team
Nima Nasafni Braziliyalik hujumchisi o'zbekmikin yozmapsila hisoblashniyam yirtvorarkansila 4,2 tadanmish 1.4 tadan tushadi jurnalist digan sanlani
+2   
29 ноя 22:52:42
Football Team
Nima Nasafni Braziliyalik hujumchisi o'zbekmikin yozmapsila
   
30 ноя 10:43:57
Football Team
FC_nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yozganku Brazilya 1 dan deb,Bu berinchi Brazilyalik uyinche emasku uzbda.
Oka bu tahrirlangan varianti undan oldin yozilmagandi
   
30 ноя 07:43:22
998933332801
FC_nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yozganku Brazilya 1 dan deb,Bu berinchi Brazilyalik uyinche emasku uzbda.
Keyin toʻgʻrilashgan
   
30 ноя 07:25:07
FC_nasaf
Football Team фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima Nasafni Braziliyalik hujumchisi o'zbekmikin yozmapsila
Yozganku Brazilya 1 dan deb,Bu berinchi Brazilyalik uyinche emasku uzbda.
   
30 ноя 00:55:13
Haqiqat-2
Mido фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лекин Сербия терма жамоасида бизнинг чемпионатдан битта хам уйинчи йуқ. Бизнинг скаутлар шунча сербни қаттан топаркин? Белград бозориданми?
Сербиялик футболчилар европанинг Бразилияси. Серблар Европадаям, Осиедаям куп. Уларнинг махаллий чемпионатида ойликлар катта эмас, Шуничун легионер булишади
   
29 ноя 23:28:09
Mido
Лекин Сербия терма жамоасида бизнинг чемпионатдан битта хам уйинчи йуқ.
Бизнинг скаутлар шунча сербни қаттан топаркин?
Белград бозориданми?
   
29 ноя 23:01:45
Хакикатгуй
Жч Сербияга болет киламиз
   
29 ноя 22:54:13
Bag'dod
Lima braziliya emasmi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика