UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Аргентина термаси ФИФА кунлари икки ўртоқлик ўйини ўтказиш учун якуний таркибини эълон қилди  2 20:35Лукаку Санчесни "Интер"га чорламоқда  2 20:10Рибери Флоренция клуби билан музокаралардан сўнг тез орада трансфер бўйича қарор қабул қилади  0 19:50"Барселона" раҳбарияти ПСЖ ҳужумчиси Неймар трансфери бўйича юбориладиган таклифни қўллаб-қувватлади  11 19:35Икардининг хотини уни "Монако"га ўтаётгани борасидаги хабарни инкор этди  8 19:15АПЛ. Илк 2 ўйинида энг кўп гол урган футболчилар  6 18:43Давид Луис кетишига Лэмпард сабаб бўлганини айтди  5 18:20Ижарага бериб юборилган энг қиммат футболчилар  6 18:01Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади   5 17:51Омар Моманидан карикатура: Икки Лондон клубида ўйнаган Эшли Коул фаолиятини якунлади  7 17:28Симеоне Феликс ҳақида: "Биргина индивидуал ҳаракати билан нималарга қодир эканлигини кўрсатди"  11 17:10Б Про-лига 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  3 16:54"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси  26 16:50Аргентина терма жамоаси ўртоқлик ўйинлар учун қайдномасини эълон қилди  3 16:44Coca-Cola Ўзбекистон кубоги: Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  20

Сэр Алекс Фергюсонни хафа қилган 5 юлдуз Янгиликлар

Сэр Алекс Фергюсонни хафа қилган 5 юлдуз

Ўз вақтида сэр Алекс Фергюсон таклифини рад этган 5 машҳур юлдуз.


АЛАН ШИРЕР

Англиялик афсонавий ҳужумчиси Алан Ширер 1996 йилда танлаши керак эди: "Манчестер Юнайтед"га ўтиш ёки ўзининг севимли шаҳрига қайтиш.

"Юнайтед" директори Мартин Эдвардснинг сўзларига кўра, Ширер хатто сэр Алекс уйига бориб, қизил либосни киймоқчи эканлигини айтган.  Аммо "Блэкберн" раҳбари Жек Уокер ўз юлдузини Манчестерга қўйиб юборишни истамаган, Алан эса тарбияли йигит эди.

Натижада у қалбига қулоқ солди: Ширер Ньюкаслга қайтди ва шаҳар жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг 206та голи соврин ютишга ёрдам бермади, аммо "Ньюкасл" Чемпионлар лигасига чиқди ва АПЛ етакчиларини қийин аҳволга солиб қўйди.

Умуман олганда, "қизил иблислар" Ширерсиз ҳам яхши натижаларга эришди.

Аланнинг сўзларига кўра, у афсусда эмас. У икки марта "қизил иблислар"га "йўқ" деган, аммо футболчининг совринлар хонасидан бошқа ҳеч ким зарар кўргани йўқ.


ПАТРИК КЛЮЙВЕРТ

Сэр Алекс қийинчилик билан бўлсада Ширер қарорини қабул қилди. 1998 йилда Патрик Клюйвертнинг рад жавоби эса мураббийни шокка туширди - голландиялик нима ҳақида ўйлаган?

Ўшанда ҳужумчи 22 ёшда эди ва "Милан" ҳамда МЮ 9 млн. фунтлик трансфер борасида келишиб олишганди. Клюйвертдан ташқари клублар бу келишувга тайёр эдилар. Манчестердагилар бунга тушунишмасди: "Қандай қилиб? У "Манчестер Юнайтед" энг йирик клуб эканлигини билмайдими?" Фергюсон худди шу саволни ўзига берган.

"Ҳайрон бўлдим, у хатто суҳбатлашмади ва энди Патрик Лондонга ўтмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Агар у шуни истаса, биз ҳеч нарса қила олмаймиз".

Бу вақтда Голландия футболчиси Барселона вакиллари билан учрашишни бошлади ва ёзда Каталония клубига ўтди. "Барса" у билан чемпионликни қўлга киритди - Ривалдо Клюйверт жуфтлиги иш берди. Ўша мавсум "иблислар" Дуайт Йорк ва Энди Коул ёрдамида требл қайд этишди. Фергюсоннинг натижалари яхши бўлиб чиқди - Патрик эса Каталонияда битта медал қўлга киритди.

"1998 йилда иқтидорли голландиялик Патрик Клюйверт биз билан суҳбатлашишни ҳам исатмай таклифимизни рад этганидан кейин у зарар кўрди. Биз кўпроқ соврин ютдик" - деб ёзганди Фергюсон ўз автобиографиясида. 


РОНАЛДИНЬО

"Барселона" ва "Реал" 2003 йилда Дэвид Бекхэм учун курашни бошлашди. Каталония клуби президенти бўлишни истаётган барча номзодлар сайлов олди кампаниясида уни харид қилишни ваъда беришган. Сандро Росель МЮ билан музокаралар ўтказган ва Бэкс "Реал"га йўл олиши 80%га ҳал бўлганини тушуниб етган.

Ферги Бекхэм ўрнига Роналдиньони олиб келмоқчи бўлди, бироқ бу фикр "Барселона"дагилар миясида ҳам бор эди. "Юнайтед" ПСЖ билан келишиб олди ва трансфер амалга ошиши учун майда ишлар қолганди. Каталония клуби музокараларни бошлади ва бразилиялик испан клубини танлади.

"Мен Ромарио, Ривалдо ва Роналдо каби буюк бразилияликлар тўп тепган "Барселона"га ўтишни истадим. Суперюлдуз бўлишни истадим ва бу ерда имкониятларим катта эди. Манчестердаги ёмон об-ҳаводан кўра Барселона ҳаётини маъқул кўраман" - деганди ўшанда 22 ёшли футболчи.

Шотландиялик мутахассис хафа бўлди ва бор эътиборини "Спортинг"да тўп тепаётган 17 ёшли йигитчага қаратди: "Мен келишиб олгандик деб ўйлагандим, аммо Парижга учиб борганимда ҳаммаси бундай эмаслигини тушундим. Унинг вакиллари битимнинг баъзи бандлари ўзгарганини айтишди. Кейин у "Барселона"га ўтди. Хафа бўлдим, аммо натижада Криштиану Роналду билан шартнома имзоладик. Воқеалар бошқача тус олганда, ким билади, Роналду кимга насиб этарди".


ЭДЕН АЗАР

2012 йилнинг ёзида Эден Азарга харидорлар сони кўпайиб кетди. 21 ёшли футболчини деярли барча грандлар қўлга киритишни истади, ушбу курашда МЮ сўнгги мавсумда ЧЛ ғолиби бўлган "Челси"га имкониятни бой берди.

Футболчи қарорини "Твиттер"да тушунтириб берди. Унинг айтишича, ҳаммасини Роман Абрамович билан суҳбат ҳал қилган экан: "У футболни севувчи оддий инсон. Биз битта нарсани истадик - "Челси"ни чўққида кўришни. Мен учун яхшигина пул тўлашди, аммо ҳеч кимга босим ўтказмадим. "Челси" ёки МЮдан бирини танлашим керак эди, аммо "Челси" энг яхши лойиҳа деб ўйлайман".

Азарнинг "Лилль"даги жамоадошларидан бири Тулио де Мело бу трансфер ҳақида батафслроқ айтиб берди: "Улар Абрамовичнинг яхтасида учрашишди, кейин эса ресторанда овқатланишди. Азар хурсанд бўлиб қайтди ва шундай деди: "У мени кўндирди". Натижада келишув амалга ошди".

Фергюсоннинг айтишича, нарх унга ёқмаган экан:

"Футболчиларга юқори баҳо беришим мумкин. Аммо ўша пайтда нарх жуда баланд эди. У кучли футболчи, бироқ 34 млн. фунт?

Топ футболчилар атрофидаги вазият, нарх, маошлар, агентлик бонуслари - чегарадан чиқиб кетмоқда. "Челси" Азар учун агентга 6 млн. фунт тўлаб берди. Насри билан ҳам шундай бўлди. Ҳаммаси футболчини қанчага баҳолашингда".

Сэр Алекс Азар ўрнига Шинжи Кагавани харид қилди.


САМИР НАСРИ

"Битта нарса аниқ: Биз уни "Манчестер Юнайтед"га сотмаймиз" - деганди Арсен Венгер. Бироқ Насрининг ўзи янги шартномага қўл қўйишни истамаётган эди. Ўша вақтда Фергюсон юлдуз ярим ҳимоячини қўлга киритишнинг вақти келди деб ўйлади ва уни Пол Скоулз ўрнига олиб келмоқчи эди.

"Сэр Алекс билан яширинча Парижда учрашдик, миш-мишлар бўлишини истамадик. Аммо бир муаммо бор эди: Мендан "Арсенал"га қарши уруш очишни сўрашди. Арсен Венгер билан бундай қила олмасдим".

"Тўпчилар" ҳақиқатдан ҳам Насрини "қизил иблислар"га беришни истамади. "Манчестер Сити" эса оғриқли вариантдек кўринмади: "Таътилда Роберто Манчини деярли ҳар куни қўнғироқ қилди. У ростдан ҳам менга қизиқиб қолганди. Агентлар билан суҳбатлашдим ва улар менга битта саволни беришди: Нимани хоҳлаяпман - Тарихда қолишними ёки "Юнайтед"да "оддий аскар" бўлишни.

"Рози бўлдим ва биринчи мавсумимдаёқ совринни қўлга киритдим. Танловда адашмадим".

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+7   
25 июн 13:44:24
O'zbekchasiga
Shundaqa maqolalar kutamiz ko'p va ho'p,o'tyapti,moqchi,qiziqyapti,taklif bilan chiqti,rad etdi,qiziqyapti degan xabarlar kamaysin.
+2   
25 июн 20:59:18
Абдуллаев
Lekin köpçhlikka armon Ser Aleks bilan ïshlash
+2   
25 июн 17:43:55
aral2019
Сэр Алекс шу инсон туфайли футволга мухлислигим кучайган
+2   
25 июн 14:56:39
Меломан
"Барча мураббийларнинг отаси". Буюк мутахассисни шундай аташади.
Ҳа, у ўз фаолияти билан барчага намуна бўлди. Ўртамиёна жамоани топ-даражага олиб чиқди ва мухлисларни совринларга ўргатиб қўйди. Бироқ у ташлаб кетган "зарқоғозга ўралган ширинлик" жуда ёмон аҳволда...

Мураббий матбуот анжуманларида ҳам ўзининг ажойиб иқтибослари билан ажралиб турарди. Биз ушбу гапларни сизларга эслатиб ўтишни жоиз билдик.

1. "Футбол, лаънат!" (1999 йили ЕЧЛ финалида "Бавария" устидан қозонилган ғалабадан кейин)

"Трансферларга жуда кўп маблағ ажратган "Манчестер Сити"дан умидлар катта эди. Бироқ улар ҳеч нима ютишмади. Баъзида шундай жанжалкаш қўшнилар билан яшашга тўғри келади. Бироқ улар билан ҳеч нима қила олмайсиз"
+2   
25 июн 14:02:17
I_love_Uzbekistan
Zur maqola bupti rahmat :)
+2   
25 июн 13:39:27
fff
Биз буларсиз энг зўри эдик САФ вақтида. Уларсиз хам хаммасини ютик, рахмат САФ!!!
+1   
25 июн 17:39:48
Руёббек_Каримов_ЛОКО4
Myu ga utmasdan afsus qigan bitta Nasri busa kerak Azar chelseaga utib tog'ri qilgandi esimda myu bn msity rosa talashgandi keyin uff.uz saytida azar ertaga myuga utadi aniq deb xabar chiqqan ertasiga ertalab breaking news AZAR CHELSEAGA utdi degan xabar chiqgan xamma myu va msity fanatlari shokka tushgan
   
26 июн 01:09:48
Навбахор мухлиси.
Бабаян мавзусидан озгина булса хам чалгидик. Ташаккур С.А
   
25 июн 17:43:03
aral2019
Бабани хурсанд килган з та юлдуз Сергеев, Хошимов, Стас пахтадан хеш каерга кетмади вактида
   
25 июн 16:24:27
PlayFootball
Agar CR7 transferi ham amalga oshmaganda nima bo'lardi?
   
25 июн 15:08:55
UzBekistanTEAMFCc
Булар ўйнаган пйитдаги МЮ буларга зор эмасди.Буларсиз хам кучлик эди. Биргина Дувайт Йорк ва Энди Коул тандеми қандай эди.
   
25 июн 14:54:23
WoLfMeN
Sandro rosel keyin bugan prezident .Joan Laporta bulgan adminjonlar
   
25 июн 14:02:16
I_love_Uzbekistan
Zur maqola bupti rahmat :)
   
25 июн 13:56:10
liverpol fc .ac inter .
jerrardni esa mour va arsen ololme halak bolgan
-1   
27 июн 11:28:33
Muzaffar
bir tiyinga qimmat murabbiy
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг