UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Украина терма жамоаси футболчисига АПЛ грандлари кўз тикди   0 09:10“Арсенал” “Реал” ўйинчисини ижарага олади   0 08:58Olamsport: Боксчиларимизнинг "Қирол кубоги"даги натижалари, Осиё чемпионатини 7 та медаль билан якунладик  0 08:50Думбия Россия чемпионатига қайтиши мумкин   0 08:30“Манчестер Сити” Фоден билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда   0 08:10Лондон клуби “Монако” ҳимоячисига кўз тикди   0 07:50“Лион” Фекирни қўйиб юборишга рози бўлди   6 07:30ПСЖ тез орада янги трансферини эълон қилади   1 07:10“Реал” Заниоло учун курашга қўшилди   3 01:45РПЛ. Турнинг сўнгги баҳсида "Зенит" Сочига сафар қилди  0 01:25Ўйин вақтида мураббийнинг юраги хуруж қилди  4 00:50"Атлетико" Хамес билан келишиб олди  5 00:30U-19 Европа чемпионати. Барча ярим финалчилар маълум бўлди  2 23:55Кейн: "Бу фаолиятимдаги энг яхши голларимдан бири"  4 23:25Зидан Ҳакимининг келажагига аниқлик киритди  9

"Саррибол" — "Ювентус" учун идеал вариант! Нега?! Янгиликлар

"Саррибол" — "Ювентус" учун идеал вариант! Нега?!

Кутилмаган воқеа юз бергани йўқ: "Ювентус" мураббийи этиб Маурицио Сарри тайинланди.

Кўпчилик ҳам шундай бўлади дея таҳмин қилган эди. Сабаби, бу лавозим учун италиялик энг яхши номзодлардан бири эди. Қолаверса, Англиядан кўра А Серияда ишлаш унинг ўзига ҳам бирмунча осонроқ бўлади.

Сарри "Челси"да жуда яхши ишлади

Аммо биринчи навбатда, бутун мавсум мобайнида уни тинимсиз равишда танқид қилишганига эътибор қаратсак: Лига Кубоги финалидан кейин (Кепа ёдингиздами?) Англиянинг бутун оммавий ахборот воситалари Саррини мазах қилиб, устидан кулган эди. Уни интизом ўрната олмаслик, натижаларга жавоб бера олмаслик ҳамда жиддий клубда ишлашга қодир эмас деб айблашганди. Лекин кейин нима бўлгани муҳимроқ. Мавсумнинг қолган қисми муаммосиз ўтди: "Челси" АПЛ чемпионатида учинчи поғонани эгаллади ("Сити" ҳамда "Ливерпуль"дан кейин. Европа Лигасини эса ишончли ғалаба билан якунлади ва Сарри биринчи мукофотини қўлга киритди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий танқиддан сингани йўқ, аксинча ўз устида ишлаб, янада кучли бўлди.

"Челси" – Англияда ишлаш учун осон ва оддий жамоалардан бири эмас. Клубнинг деярли барча охирги мураббийлари ишдан бўшатиб юборилган: Конте, Моуринью, Ди Маттео, Виллаш-Боаш. Сарри эса ўз хоҳиши билан жамоани тарк этди.

Саррининг ўзига хос услуби бор

2019 йилнинг ўзининг ажойиб тактикасига эга бўлган энг ёрқин совриндорлар қаторига Сарри ҳам киради. Италия ва Англияда ҳам "саррибол" термини анча машҳур бўлиб улгурган: мураббийнинг ўйиндаги тактик усулига нисбатан шундай дейилади.

• Тўп назорати;

• Ҳимоядан ҳужумга тезлик билан ҳаракатланиш;

• Қисқа узатмалар;

• Ҳужумга умумий эътиборнинг кучли экани.

"Саррибол"нинг тики-такадан асосий фарқи – тики-такада тўп у ён, бу ёнга оширилса, "саррибол"да узатмалар фақат олдинга етказиб берилади. Сарри ҳам Гвардиоланинг тактикасини амалда қўллаб, уни янада ҳужумкор қилишни истайди. Бунинг учун энди унда нафақат ресурслар, балки вақти ҳам етарлича бўлади.

Сарри – италиялик. Бу эса энг муҳими!

Футболда маданий омилни ҳисобга олиш жуда муҳим ҳисобланади. Сарри инглизлар ҳаётига яхши мослашолмади: Маурицио бутун мавсум давомида бунга қарши қандай курашганини кўрдик. Мавсум ўрталарида Сарри жамоадаги муаммолар жисмоний тайёргарлик билан эмас, балки менталитет билан боғлиқ эканини тан олди. Лекин энди бари ортда қолди. Сарри Италияда ҳурмат қилишади ва сўзларига қулоқ солишади. "Ювентус" – фаолиятини давом эттириши учун идеал вариант!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+4   
18 июн 18:38:47
Pirlo_21
Chempionlar ligasi kerak boshqasi 1 tanga
+2   
18 июн 20:27:11
David Terezege
Сарри олдиндан режа асосида келди максад ЧЛ финалида галаба козониш!Forza Juve Grandee
+1   
19 июн 01:04:29
fanat of chelsea
Sarri dastlabki sovrinini chelseda qulga kiritdi. Demak bekorga kelib ketmadi Sarri. Nima bõlganda ham Omad Sarri boboga.
   
18 июн 18:39:18
Navbahor chortoq
Sarri Yuventus uchun ideal variant emasdur lekin Sarri uchun Yuve ideal variant .
-2   
18 июн 21:22:45
Suxrob 10
Sari yuveni komadi
-2   
18 июн 18:44:02
драган
Менимча Сарри Милан ёки Ромага келгани, Ювега эса Пеп ёки Почеттино кегани макул эди. Юве Саррисиз хам чемпион булади А серияда, аммо Сарри билан Юве ЧЛни юта олмайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг