UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Канада бош мураббийи хорватиялик журналистларнинг ғазабига дучор бўлди  1 14:08ЖЧ-2022. Тунис – Австралия. Таркиблар маълум  1 13:45Ван Гал ЖЧ рекордларидан бирини такрорлади  0 13:26Дания мураббийи: "Эриксенни клонлаштирган бўлардим"  0 13:05Терри: "Неймар Месси ва Роналду даражасида эмас"  1 12:43Агар Начо кетишни хоҳласа, "Реал" фақат марказий ҳимоячи излаши мумкин  0 12:22Ўзимизнинг карикатура. "Турон" Суперлигага чиқди  6 12:05Бобур Акбаров "Сурхон"ни тарк этди  9 11:44АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади  13 11:26Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар  9 11:04"Лацио" Таремининг ҳолатини ўрганиб чиқмоқда  0 10:41Премьер-лига клублари Сенегал футболчисига қизиқиб қолди  0 10:20Хави Бускетс билан янги шартномани истайди  0 09:57Нидерландия 17 та ўйиндан бери ютқазмаяпти  1 09:42ЖЧ-2022. Бугун Саудия плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин ва куннинг бошқа ўйинлари  16

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Тан олиш керак, "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

- Афсуски, бугун мағлуб бўлдик. Йигитларга айтарли эътирозлар йўқ, иккита қўпол хато ўйин натижасига таъсир қилди. Ўша-ўша муаммо - вазиятлар яратаяпмиз, аммо улардан фойдалана олмаяпмиз. Агар сен гол урмасанг ғалаба қозониш қийин. Олдимизда нима қолд? 6 та ўйин, уларга янада яхшироқ тайёрланиш ва юқори савияда иштирок этишимиз керак. 

- Биринчи таймнинг ўзида учта ўзгариш қилдиз ва бирданига ўйин тизгини "Навбаҳор" томонига ўтиб кетди. Асосий таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайсизми? 

- Йўқ хато қилмадим, чунки захирадан тушганларнинг барчасида жароҳат бор эди ва мен катта таваккал қилдим. Улар асосий таркиб футболчилари эди. Натижа бизни қониқтирмаётгани учун бунга мажбур бўлдим. Собиржонов жароҳатини янгилаб олди ва ҳатто ўйин охиригача ўйнай олмади. Марушич ва Болтабоев эса баҳс охирида қандай югурганини менимча фақат мен кўрдим, мухлислар бунга эътибор қилишмади. 

- "Олимпик" билан ўйинда ҳам "Бунёдкор" жуда ҳам ёпиқ ўйнаганди. Бугун ҳам Бошковичдан шундай тактика кутганмидиз? 

- Биз рақиб тактикасига мослашмаймиз. Рақибнинг сўнгги назорат учрашувини кўрдим ва ўшанда ҳам 4 ҳимоячи билан ўйнаганди. Шу боис биз учун янгилик бўлмади. Биринчи голда шунчаки консентрацияни йўқотдик ва рақиб жазолади. Тан олиш керак "Бунёдкор" ҳам бугун яхши ўйнади. 

- Сиз доим фаворит жамоаларда ишлагансиз. Бу сизга қўшимча босим берадими? 

- Тўғри доим ўз олдимга юқори мақсадлар қўяман. Аммо ҳамма футболчи ҳам бундай босимда ўйнай оладими деган савол бор. Айниқса Наманганда. Мен бунданда кучли босим остида ишлаганман, бу янгилик эмас. Ғалабани ҳаддан ташқари истаган футболчилар босимда қолишади. 

- Бугунги мағлубиятга асосий сабаб? 

- Ўйинда иккита қўпол хато қилдик. Бундан ташқари "Бунёдкор" футболчилари яхши ўйнади. 

- Козак билан Кримец бу йил майдонга тушадими? 

- Козак яқинда жароҳатдан қутилди. Кримец ҳали тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. 

- Марушич охирги ўйинларда захирадан майдонга тушмоқда. Унинг ўйинида пасайиш бўлдими? 

- Ўтган ўйинда тактик қарор эди, бугун эса жароҳати борлиги учун захирада қолдирдим. У бизнинг асосий ҳужумчимиз. 

- Охирги пайтларда жамоада жароҳат олган футболчилар кўпайиб кетди. Бу ротация йўқлиги билан боғлиқми? 

- Ротация асосланган бўлиши керак. Шунчаки кимгадир ёқиш учун ротация қилиш тўғри эмас. Биринчи даврада Собиржонов захира ўйинчиси эди, ҳозир эса асосий таркиб футболчиси. Ротация бор, аммо катта эмас.



Рейтинг: -69   

Фикрлар

+29   
01 окт 22:35:15
Forza_inter
Butun namangan CAga baykot e'lon qmaganmidi. Nma qib yuribsila gulbahorchila. Hakami so'kishdan oldin lavzinga jovob berishi o'rganlarin bezagonla
+23   
01 окт 22:10:42
Dilshod Muratov
Babaga taktika buyicha savol bermaylar- Taktikani nimaligini xam bilmasa kerak?
+22   
01 окт 22:15:58
JAHONGIR-707
Бабаян Навбахорни жуда ачинарли ахволга солиб булди. Беш йиллик, катта маошли шартнома тузиб олди. Бошка клубларида иши юришмаётган хамма шогирдларини йигиб келди. Улар Наманганда йилига миллиардлаб ойлик олишмокда. Лекин шунга яраша чемпион булолмаслиги хам аниклашиб колди. ВА ЭНГ ЁМОНИ НАВБАХОРНИНГ ИМДЖИ МУТЛАКО САЛБИЙ ТОМОНГА УЗГАРИБ КЕТДИ. АЙНАН БАБА САБАБ БУТУН УЗБЕКИСТОН НАВБАХОРНИ ЕМОН КУРИБ КОЛДИ. Мана сизга Бабаяннинг туллаклиги
+22   
01 окт 22:08:59
Баходиржон 1912
Бабаян аут твар
+19   
01 окт 22:14:59
Bahodir Boboev
Dilshod Muratov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Babaga taktika buyicha savol bermaylar- Taktikani nimaligini xam bilmasa kerak?
Билади, факат тактикани майдонни ташкарисида килади.
+16   
01 окт 22:10:23
Dilshod Muratov
Babaga taktika buyicha savol bermaylar- Taktikani nimaligini xam bilmasa kerak?
+15   
01 окт 22:39:44
Ali7279
Наманганлик мухлисларга чора курилами курилгандаям адресной курилиш керак тупаланг килаётган мухлисларни расмга олиб жарима куллаш керак
+13   
01 окт 22:37:42
Mиллиaрдер
Хамма Гулбахор диб ёзвотти, лекин бази бир Турсуналила факат маникини чайнаш билан овора)))))
+13   
01 окт 22:34:42
Зинуp
Бабани жамоасига жуда катта милярдлар сарфланяпди шуни урнига академияга ёшларга сарфланганда узоги уч турт йилда натижа беришни бошлар эди, наманганда иктидорли ёшлар олдинда куп чиккан хозир хам куп. Миллат хойини бутун узб ёмон курадиган бабани обкелиб хаммани узига душман килиб олди.
+11   
01 окт 22:34:21
Nursacce
Baba Super liga sani togang mas, Bilib qoy:)))
+11   
01 окт 22:31:36
Forza_inter
Gulbahor muxlislari otgan tosh azim axmedovi ko'ziga tegibti. Birovga chuqur qazisen o'zin tushasan dgani shu bo'ladi. Azimgamas babaga otish keredi babahorchila:)
+11   
01 окт 22:11:29
Arxiv.uz
йигим терим бошланди. Жарохатлар хам бекорга эмас. Хар хил жойдан бир йилда йигиб олинган уйинчилар билан чемпион булиб кетавериш кийинлиги хам шунда. Эртага курамиз. Пахтакор кучлими Насаф. хакамлар утириб куйишмаса, эртага йил уйинини курамиз. Худо хохласа.
+9   
01 окт 22:31:34
Nursacce
Baba tan ol sani Hakamlaring bôlmasa san hech kim san, na taktika bor na ôyin bor, Navbahor muxlislariga sabr tilayman!
+8   
01 окт 22:39:07
Mиллиaрдер
Forza_inter фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Butun namangan CAga baykot e'lon qmaganmidi. Nma qib yuribsila gulbahorchila. Hakami so'kishdan oldin lavzinga jovob berishi o'rganlarin bezagonla
Улага ярашуради))))
+7   
01 окт 23:12:34
7
Савияга яраша саволлар сурамайсанми нимага кайтдинг Узбекистонга деб савия 0
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика