UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  31 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  8 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   15 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  34 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  21

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди Янгиликлар

Самвел Бабаян мавсум охирига келибгина U-21 жамоаси ҳақида танқидий фикр билдирди

Кеча Осиё чемпионлар лигаси 5-турида "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилди.

Ушбу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "лочинлар" устози Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Саволлардан бири қуйидагича бўлди: - Ротация ҳақида гапирдингиз. Лекин бизнингча "Насаф", "Пахтакор" каби азалий рақиблар билан солиштирсак, "Навбаҳор"нинг захира ўриндиғи энг кучлиси. Айнан қайси позицияларда сизга ўйинчилар етишмаяпти?

Самвел Вячеславович эса бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Захирамизда ёш футболчилар ўтирибди. Ёшлар жамоасида ўйнайдиган футболчиларимиз ўз мусобақасида сўнгги ўринда боришмоқда. Улар ҳали чемпионлар лигасига тайёр эмас. Чемпионлик даражасига мос футболчилар жалб этишимиз керак".


Ҳа, мураббий тўғри айтди U-21 чемпионатида "Навбаҳор" жамоаси 25та ўйиндан 17 очко тўплаб 14та клуб орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор-Фарм" эса Про лигада иштирок этди ва 11та клуб орасида 9-ўринни эгаллади.

16 август куни сайтимизда "Навбаҳор-Фарм" ва "Навбаҳор" U-21 жамоаларининг аҳволи оғирлиги ҳақида мақола чиққанди. Ўша мақолада ёшлар жамоаларига эътибор пастлиги, апрель ойидан буён маош олинмагани, яшаш шароитларидаги қийинчиликлар ҳақида ёзилганди. Аммо билишимизча Наманган вилояти ҳокимлиги ҳам, "Навбаҳор" клуби ҳам ёшлар жамоасига эътибор қаратишмади. Ҳар ҳолда ноябрь ойида ҳам шу жамоа аъзолари ҳамон пулларимизни беришмади, лекин асосий таркибга ОЧЛ учун катта харажатлар қилинмоқда деб мурожаат қилишди.

Наманган ҳокимлиги ўз пулларини асосий ва ёшлар жамоасига қанчадан тақсимлашига аралаша олмаймиз. Лекин йил бошида ЎФА билан келишилган сметада ёшлар жамоасига қанчадир пул ажратилиши ҳақида банд бўлса керак. Пойдеворни (ёшлар жамоасини) мустаҳкам қилмай туриб, бино ташқи кўринишига (асосий таркибга) қанча пул тиксангиз ҳам якун нима бўлишини кўпчилик яхши билади.

"Пахтакор" ва "Локомотив"да ишлаганида Самвел Бабаян асосан ёшларга эътибор қаратар эди. Аммо Наманганда негадир бу фалсафасидан чекингани одамни хафа қилади. Сабаби Самвел Бабаян ёш футболчиларга қўрқмасдан ишониб, уларни терма жамоа даражасига олиб чиқа оладиган инсон ҳисобланади.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика