UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Карикатура: "Барселона" қутқарувчиси  2 20:05Фернандиньо: "Мавсум бошидан бери ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрланяпман"  1 19:45Сурат биздан изоҳ сиздан!  23 19:30Колашинац "Айнтрахт Ф"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  1 19:15Гринвуд мендан зўр, ёшларга имкон берилади. "Астана"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  3 18:54"Пахтакор" шу ҳафта чемпион бўладими? Абдураимов жамоасида қандай муаммо бор?  15 18:44Карикатура: Куртуа уйқуда пайти Анхель "Реал"ни ёқиб юборди  3 18:19"Атлетико" ярим ҳимоячисига МЮ, "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Аммо...  2 17:56УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳафта жамоасини эълон қилди  6 17:30"Интер" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  4 17:05ЕЧЛда хет-трик қайд этган футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" кузатмоқда  7 16:59«Бунёдкор» стадиони навбатдаги учрашувга тайёр: Рақиб – «Қизилқум»  7 16:38MLS. 38-тур якуни ҳақида батафсил  1 16:37"Манчестер Юнайтед" "Астана"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда  9 16:21Кашанда футболчилар  15

Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи. Бу жуда қизиқарли Янгиликлар

Самвел Бабаян - "Локомотив" бош мураббийи. Бу жуда қизиқарли

Тошкентнинг "Локомотив" клубида бош мураббий ўзгарди.

Ўтган йилдан буён клубни бошқариб келаётган Андрей Фёдоров ўрнини Самвел Бабаян эгаллади.

Бизнингча бу тайинлов жуда қизиқарли бўлди. Сабаби 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Тошкентнинг бошқа бир клуби "Пахтакор"да фаолият олиб борган Бабаян бир неча бор чемпионликка эришди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу давр мобайнида Бабаян "Нефтчи", "Бунёдкор" ва "Локомотив" клубларига қарши чемпионлик учун курашди. Мана энди ушбу мураббий "Локомотив" томонида туриб "Пахтакор"га қарши курашади. Эътиборлиси бугунги кунда "Локомотив" сафида айнан "Пахтакор"да тарбия топган футболчилар кўпчиликни ташкил этади.

Самвел Бабаян молиявий аҳволи танг бўлган пайтда ҳам "Пахтакор"ни барқарор клуб сифатида олиб қолишга эришгани кўпчиликни ёдида бўлса керак. Сўнгги йилларда "Локомотив"да молиявий имкониятлар яхши бўлди, аммо Осиё чемпионлар лигасида ижобий натижаларга деярли эришилмади. Фақат бир марта клуб чорак финалга чиқди холос.

Энди Ўзбекистон Суперлигасида Арвеладзе, Абрамов, Канчельскис, Қосимов, Бердиев, Бабаян тўқнашувлари бўлади. Бундан эса албатта мухлислар ютади. Миллий чемпионатимизда мана шундай қизиқарли тўқнашувлар қанча кўп бўлса шунча яхши.



Ҳақоратли комментлар ўчирилади. Агар ёзган комментингиз ўчирилмаслигини истасангиз ҳақоратли сўзлар ишлатманг. 

Рейтинг: -624   

Фикрлар

+306   
22 июн 15:08:07
Акмал Тўрақулов
ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ ТЕЗКОР ҲАБАР!!!

АЙНИ ДАҚИҚАЛАРДА ЛОКОМОТИВНИНГ СЎНГГИ МУҲЛИСИ ҲАМ ЖАМОАНИ ТАРК ЭТДИ!
+236   
22 июн 15:03:39
ochilovich
Bu gapni ewitiwni uzi haqorat bizlarga nisbatan
+222   
22 июн 15:05:01
Asad_Real_Qizilqum
Bu Xalqni ustidan kulish DEGANI !!!
+190   
22 июн 15:12:11
ф.к.Янгиер
фикр езишга кирдиму уйланиб колдим, хакорат килмасам нимани езаман.
+149   
22 июн 15:13:03
Мирик из Бухары
"Бир умрга" узбек футболидан четлаилган С.а.м.в.е.л 1 йилга колмай таькикни олиб ташлаб узбек футболига кайтишга эришди. 1 йилга колмай катта бир жамоанинг бош мураббийи була олди. Яна 1 йил ичида Купернинг урнига Терма жамоа бош мураббийи булади ва Яна1 йилда Равшан Эрматовнинг жойини эгаллайди. Койил, бабая.ннинг "ТАНКАСИ" шу даражада кучлими ? Локомотив клуби бош директори Тулабек Акрамов эса гапида турмайдиган хотинлардан кам жойи йук экан. ТАСАННО !!!
+136   
22 июн 15:04:15
no name 11
Тан бермадим лекин Узбек футболига
+119   
22 июн 15:03:38
Ardito
Butun O'zbekiston futbol muhlislari intiqlik bilan kutib o'tirgandi! Rahmat!!! BU janobga faqat omad, bizga hech qanaqa yomonlik qilmagan, shundaymi? Asablarimiz joyida a? Ahmadjonovni o'zi shunaqa odam edi, unaqa qivoraman, bunaqa qivoraman deb kasalini bir qo'zitib qo'ydida, mana yomonlardan ayrildik, hayriyat biz sevgan va biz kutgan inson keldi! Yashasin BAbayan aka! URAAAAAA! ana yomonlamadim, bo'ldimi?!
+113   
22 июн 15:09:35
Raul_Real
Анзрат рухсат бер бир туширанг
+109   
22 июн 15:17:35
Albatros
Қурол сотишга рухсат берилган фойдаланиб қоладиган мард борми? Бу жанобга қурол бас келмаса, бутун ЎФА, ПФЛларни кучи етмаскан.
+108   
22 июн 15:33:16
Анвар Рахимов
Бой ота Локомотивниям топшириб қўйдиииик, вой жигаримееееей.....
+94   
22 июн 15:03:23
ilhom3031
......... Барча гапларим шу нукталар ичига яширилган...
+87   
22 июн 15:38:57
Pippogol
Iltimos shu masala bo'yicha Lokomativ va UFAdan intervyu olilar ADMINlar ILTIMOS.
Ummuman chidab turolmayabman.
+87   
22 июн 15:11:55
абвгд
Изохга хожат йук, булди тамом узбек футболи улди, узинглар уйнаб мухлис булиб утираверинглар
+80   
22 июн 15:17:24
Nuriddin
Samveldan hech kim udar intervyu ham ololmaydi tanqid qilib yozishga qo'l ham bormaydi chunki - Baba Kuper emas!
+74   
22 июн 15:06:47
Old city boyS
Qoyil Dinamo! Lokoda oston ustun qildi ishlarni
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг