UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Туркия. "Ризеспор" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ҳусниддин Алиқулов узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди!  1 00:07Кевин де Брюйне ёзда Саудия Арабистони клубларининг асосий нишонига айланади  0 23:46"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"  1 23:03Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  6 22:30Хаби Алонсо ўзини "Мюнхендаги тартибсизлик" ичига ташламоқчи эмас  3 22:09Клаудио Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди  4 21:45Ўзбекистон аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2026 мусобақаси мезбонлиги учун курашдан чиқди. Турнирни ким қабул қилиши аниқ  0 21:24ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!  76 20:53"Реал Мадрид" футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди  1 20:31Қозоғистонлик футболчи ўзига "Реал" томонидан қизиқиш ҳақида гапирди  3 20:1019 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" деб топилди  0 19:50Ла Лиганинг бошқа бир клуби Кепани Испанияда олиб қолмоқчи  2 19:35МЮ ёзда "катта тозалаш" қилади  6 19:15Кубо Мбаппе ҳақида бир қизиқ фактни ошкор қилди  7 19:09МЮ мухлислари учун ёмон хабар. Хойлунд жароҳат олди  3

Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак” Янгиликлар

Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак”

Осиё Чемпионлар лигаси, “D” гуруҳи, 6-туридан ўрин олган “Мумбай Сити” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган “лочинлар” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровлар иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Қуйида уларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Самвел Бабаян: - Бугун “Навбаҳор” учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олдик. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, “Мумбай Сити” таркибидан жуда кучли ва яхши футболчилар жой олишган.

Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олганлиги боис, “Навбаҳор” ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Шунингдек, биз нимчорак финал босқичида Наманган шаҳри ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиш учун сифатли селекция ишини олиб боришимиз керак. Бу биз учун катта натижа. Менимча, бу клуб тарихида қолади ҳамда “Навбаҳор” ривожланишда давом этиши лозим.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Мумбай Сити”нинг Наманганда ва бугунги беллашувда майдонга тушган футболчилари жуда кучли ҳамда бугун ҳам улар яхши ўйин намойиш этишди.

Жамоамизга келадиган бўлсак, бу бизнинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳсимиз эди. Уч кун олдин ҳам шогирдларим Суперлига доирасидаги охирги ўйинни ўтказишгани боис, уларда чарчоқ аломатлари бор эди. Ҳисобда ортда бораётиб, олдинга бориш ва гол уришдан бошқа вариантимиз йўқ эди ҳамда йигитлар буни уддалашди. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, шаҳар ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.

Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак. Улар юқори даражадаги профессионаллар ҳамда шаҳар ва юртимизнинг ҳақиқий ватанпарварларидир. 

Жамшид Искандеров: - Учрашув жуда қийин кечди. Айниқса, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, қийналдик. Боиси, бу жамоамизнинг жорий мавсумдаги сўнгги ўйини эди ва вазиятни ўзгартириш учун куч тўплашимиз  осон бўлмади.

Жарима зарбасидан гол урганлигимга келадиган бўлсак, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам жарима зарбаларидан тўп киритгандим. Бугун ҳам омадим келди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+8   
05 дек 08:05:24
Usmonov Bahodir
Navbaxor jamosiga keyingi oʻyinlarda omad yor boʻlsin olgʻa Navbaxor
+8   
05 дек 07:59:35
From Yakkabag
Qoyil, Navbahorga gap yo'q. Jamshid terma jamoada asosiy tarkibga loyiq futbolchi
+7   
05 дек 08:10:08
Ismoil9090
Tabrikliman Navbaxor jamoasini 26 yil deganda shu osiyo chempionlar ligasida shu darajaga etdi. Omad keyingi oyinlarda.
+5   
05 дек 08:11:13
Olg'a
Olg'a Navbahor
+5   
05 дек 08:11:06
Olg'a
Olg'a Navbahor
+4   
05 дек 08:30:27
ISM -1964 NAVBAHOR
Демак бабаянни гапидан шуни сезиш мумкинки...навбахор келаси мавсум хам бунданда кучаяди...таркиб бундан хам зур булади...уни кетди ...буни кетди деб вахима килиш керакмас...
+3   
05 дек 08:30:07
Toliksugdiyna
Омад ёр булсин келаси уйинларда Навбахорга Сугдиёна мухлисидан Насафга хам омад юртимиз шарафини химоя килишепти Осиеда ютуклар бардавом булсин.
+3   
05 дек 08:21:32
Азим Исмаилов
Навбахор клубини кейинги боскичга чик,к,ани билан табриклайман бирок мумбай сити жуда кучли эмас ал хилол ха жуда кучли
+1   
05 дек 09:31:35
И.М.
Ravshan Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Namangan ahli va Navbahor muhlislari sizlar bundan ham kòproģiga loyiqsizlar. Bu tarkibni Babayandan boshqa murabbiy chempion qila olardi. Babayan faqat Katta gapirishdan boshqa ish qilmaydi.
Бу таркибни бошк,а мураббий йига олмайдида биламиз Бабаян зур мураббиймасдир лекин Узбекистонни мана ман деган футболчисини опкеламан деса олиб кела олади пул булса бунга Виктор Жалилов устоз эди Жалилов утиб кетиб к,олдида энди Бабаян узи к,ийналяпти.
+1   
05 дек 09:06:48
Абдурахмон Вахобов
НАВБАХОР ФУТБОЛЧИЛАРИ ХАММАСИ МОЛОДЦЫ.ФАКАТ САН БИР ТИЙИНСАН БАБА.НАВБАХОРГА КЕЛАСИ УЙИНЛАРДА ОМАД.АГАР БАБАНИ УРНИГА ТУЗИКРОК ТРЕНЕР ОЛИБ КЕЛИНСА.БУНДАНДА ЯХШИ НАТИЖАЛАР КИЛСА БУЛАДИ.
+1   
05 дек 08:22:15
Ravshan Mamatov
Namangan ahli va Navbahor muhlislari sizlar bundan ham kòproģiga loyiqsizlar. Bu tarkibni Babayandan boshqa murabbiy chempion qila olardi. Babayan faqat Katta gapirishdan boshqa ish qilmaydi.
+1   
05 дек 08:14:43
А.А
Hakan Chalxanoglu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахор Наманган шахрини жамоасими ёки вилоятиними жаноб Бабаян? Агар Наманган шахри клуби булса, бутун вилоят тадбиркорлари хомийликка жалб килиниши шарт эмас.
Сен бир сум бериб куйганмидинг
   
06 дек 20:14:24
Ilyos Ergashev
Бабаянни шарф билан тушган расмини куйса хабарга плюс босиларган, чунки башараси куринмайди, агар гитлер муйлови билан расми куйилганда ками 20 та минус билан турарди, ютса юткизса минусда юрарди :)
   
05 дек 18:30:54
Abdimobile Abdimobilevich
Qanisizlar, antibabayanchilar va antinavbahorchilar! Aytmoqchi, sizlar mag'lubiyatni kutib yashaysizlar, a?! Endi jo'jani bahorda sanaysizlar!
   
05 дек 16:09:18
Abdulaxad.
Hakan Chalxanoglu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахор Наманган шахрини жамоасими ёки вилоятиними жаноб Бабаян? Агар Наманган шахри клуби булса, бутун вилоят тадбиркорлари хомийликка жалб килиниши шарт эмас.
Odamni ichi shunchalik xam qora buladimi a. Namangan ni nazarda tutyapdiyu. Negativchilar pravakatsionlar bor boʻllaring..Sizlar bor ekansizlar demak Navbaxor jamoasi yukoriga karab xarakatlanaveradi aksi bulganda sizlar bosh kotirib yurmasdilaring. Omad yor boʻlsin kim oʻynasa xam Ishlasa xam Navbaxorda.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика