UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Акбар Исматуллаев: "Таиланд клуби билан келиша олмадик"  3 13:10Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"  1 13:01Eplmanager.com: Бугун 17-тур учун дедлайн  0 12:54Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019. Бугун "Ал Ҳилол" ўйнайди  3 12:44"Атлетико" МЮ қизиқаётган Саулнинг нархини туширди. У энди 102 миллион евро  3 12:32ЎФА 2730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди  15 12:32Olamsport: Боксчимиз иккита камар учун жанг қилади, бугун "Ҳумо" ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 12:20"Реал"нинг ноярбь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  1 11:54Мбаппе энг қиммати, Роналду эса топ-15да ҳам йўқ  26 11:42Терма жамоа ва клуб либосларидан яратилган "mix"лар  3 11:30"Барселона"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси: икки футболчи жароҳатдан сўнг сафга қайтди  10 11:28Бахтиёр Ашурматов: “Қўқон футболини юқори даражага олиб чиқиш, мухлислар меҳрини қозониш учун юракдан ишлайман”  15 11:18Қадамбой Нурметов: “Ўзимни кучли клубларда синаб кўришга тайёрман”  6 11:10Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 11:07Карикатура: Клоппдан "Ливерпуль" футболчиларига янги йил совғаси  1

Салоҳ бурнини жароҳатлаб олган болакайга ғамхўрлик қилди Янгиликлар

Салоҳ бурнини жароҳатлаб олган болакайга ғамхўрлик қилди

Гап шундаки, куни кеча икки ливерпуллик болакайлар "Ливерпуль"нинг Мельвуддаги машғулотлари тугашини кутишган.

Улар 11 ёшли Луи Фаулер ва унинг укаси 10 ёшли Айзек эди. Сабаби маълум, севимли юлдузлари билан суратга тушиш.  

Қаҳрамонларимиз тўсатдан Салоҳнинг машинасини кўриб қолишди. Луи унинг орқасидан югурди, лекин тасодифан устунга бориб урилди ва бурнини жароҳатлади. 

Буни кўриб қолган Салоҳ дарҳол машинасини тўхтатди ва ҳаммаси жойида эканлигини билиш учун машинадан тушиб етиб келди. Албатта, Муҳаммад Салоҳ бу пайтда йигитчалар билан расмга тушишни рад этолмасди, улар биргаликда расмга тушишди. Шунингдек, мисрлик футболчи жабрланган мухлисига имзоси туширилган либосини ҳам совға қилди.

 

Болаларнинг отаси ижтимоий тармоқларда футболчига миннатдорчилик билдирди. 

"Муҳаммад Салоҳ, Луис нокаут бўлгач, ортга қайтиб ундан хабар олганингиз учун раҳмат. 

У сизни жуда яхши кўради ва уни қучоқлаганингиздан кейин оғриқ дарҳол йўқолганлигини айтди. Айтганча, бурун билан ҳаммаси жойида. 

Сиз яхши инсонсиз ва чинакам жентльменсиз!" 

Муҳаммад Салоҳ - кўплаб футболчилар учун ҳақиқий намунадир! 

Шерзод Нурматов таржимаси.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг