UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  21 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

"СА" "Классико" олдидан. Шаҳбоз Беғамов: "Реал" йирик ҳисобда ютади" Янгиликлар

"СА" "Классико" олдидан. Шаҳбоз Беғамов: "Реал" йирик ҳисобда ютади"

Сайт ҳодимларининг бугун тунда бўладиган "Эл Классико" олдидан фикрлари билан ўртоқлашишда давом этамиз.
Демак, улардан иккита саволга жавоб беришни сўраган эдик. Саволлар қуйидагича.

1. "Классико"дан нималарни кутяпсиз?
2. Бугунги ўйин қандай натижа билан ниҳоясига етади деб ўйлайсиз ва нима учун?

1. Бу ўйиндан жуда қўпол ва кескин футбол кутяпман. Асосийси, жамоалар футбол ўйнашсин. Мухлисларга ёқадиган футбол кўришни истардим. Лекин бу ўйин хоҳлаймизми йўқми, Роналдо - Месси ва Бэйл - Неймар дуэлини кўрамиз. Менимча, мадридлик юлдузлар айни пайтда каталонияликдан кучлироқ ўйин кўрсатишмоқда. Бугун четлатишлар ва кўпроқ голлар бўлиши мумкин.

2. "Реал" бугун йирик ҳисобда ютади деб ўйлайман. Сабаби, Карло Анчелотти шакллантираётган жамоа айни пайтда Херардо Мартино бошқарувидаги "Барселона"дан бир бош устунроқ. Шунингдек, ўйин Мадридда бўлиб ўтади. Бу табиийки Анчелотти шогирдларига устунлик беради. "Реал"нинг ҳужум чизиғи "Барса"нинг ҳимоячиларига етарлича иш топиб беради. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика