UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Металлург" Жепаров, россиялик футболчи ва 6 нафар янги футболчини таништирди  0 12:45Тошак: "Реал" ярим таркибни алмаштириши керак"  1 12:20Икарди можароси давом этади. Мауро "Интер" қайдномасига киритилмади  5 12:05"Челси", "Ливерпуль" ва "Ювентус" Тюрам ўғлига қизиқиб қолди  1 11:44Тебас: "Месси - ЛаЛига рамзи"  23 11:29Осиё футболи. Уммон терма жамоасига янги мураббий тайинланди  4 11:10Облак: "Атлетико" учун ҳали вазифа бажарилгани йўқ"  22 10:50Гвардиола: "Мен - VARнинг ишқибозиман"  28 10:42Флорентино Перес ва Сантьяго Солари икки соат дилдан суҳбат қуришди  19 10:30“Бухоро” яна Тошкентда йиғилди  7 10:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 09:53Olamsport: Истомин АҚШдаги турнирда иккинчи давра ўйинини ўтказди, ўзбек дербисида Ҳумоюн ғолиб ва бошқа хабарлар  0 09:40Карикатура: “Ювентус”да яна ўхшамаяпти   27 09:25Кьеллини: “Туринда боримизни берамиз”   34 09:20“Бухоро” Раҳматулло Бердимуродов билан хайрлашди  11

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди Янгиликлар

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланишга яқин турибди.

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида давом эттиради.  

Ашурматов 30 январь куни янги клуби ихтиёрига жўнаб кетган. Ҳамюртимиз айни пайтда ўзининг янги жамоаси билан Японияда йиғин ўтказмоқда. Расмий шартнома имзолаш маросими эса клуб Жанубий Кореяга қайтганидан сўнг бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Гвангжу" Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Парк Жин Суб бошқариб бормоқда. Ўтган мавсум ушбу клуб сафида бразилиялик Жиль, Фелипе Силва ва Робсон каби легионерлар ўйнашди. Бундан ташқари ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган япониялик Сато Минори ҳам 2018 йилни "Гвангжу" сафида ўтказди. Жамоа ўз уй ўйинларини 40245 мухлисга мўлжалланган "Gwangju World Cup" стадионида ўтказади. Бу стадионда 2002 йилги мундиал баҳслари бўлиб ўтган.

Жанубий Корея К-2 лигасида янги мавсум 2 март куни старт олади.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

+11   
04 фев 11:23:54
Tiago Bazerra
Kareyani ozida Tursunov,Gadoev,Aliboyev,Ibroximov(otsa agar),ashurmatov
+10   
04 фев 11:25:37
Zizi
Рустамжон узимизни Локо ёки Пахтакор клубларига утмасдан тугри килибди. К2 лигада хам усади ва янада кучлирок жамоалар эътиборини тортади. Омадини берсин бу йигитни, мехнаткашлиги йуколмасин.
+9   
04 фев 11:28:03
liverpool№1
Rustam Ashurmatov kelajagi porloq futbolchi u Uzbek yulduzidan biri rustam Ashurmatovdek bola olidi
+9   
04 фев 11:21:20
Green_city_kesh
Жудаям хурсанд булдимей узиям.омад ёр булсин Рустам!
+7   
04 фев 11:22:11
Behzod Saidov
Ozimizda qolgandan kora koreyani 2chi ligasida oynaganiyam yaxwi. Har holda infratuzilma shart sharoit va darajayam yuqoriroq
+5   
04 фев 11:33:00
Лорд Уилмор
Рустам олға! Фақат узимизда бошқа клуб бн шартнома имзолаб қуймаган бугинда! Яна Корея футбол федерация рахбарларига кексаларимиз орқали видео мурожат йуллаб юрмайлик!
+5   
04 фев 11:24:57
Абдуллох
Ҳудо ҳоҳласа ўша кунлар яқин Европага кетти деган ҳабарлар чиқишига оз фурсатлар қолди.Ҳозирча сабр.
+4   
04 фев 11:30:18
Zizi
Кореяда К1 ва К2 лигаларини деярли фарки йук. Хатто БААдаги Осие кубогида Корея МТЖси сафида 4-5 нафср К2 лига вакиллари туп тепишди. Уз кучига, мехнатига ишонса, шу лига трамплин булади. Гванжу клубига утган йили К1га чикиши учун бир кадам етмай колганди. Бу йил Рустамжон кумаклашиб юборар. Стадионга бориб куллаб, кувватлаймиз. Бу ерда худди уйдагидек уйнайди Ашурматов.
+3   
04 фев 11:42:48
Абдуллох
Ҳақиқат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иккинчи лигаси... 22 Ёшли Рустам учун орқага қадам. Пахтакор ёки Локода ўйнаб 1-2 йил, Кореянинг кучлироқ биринчи лигасига ўтса ярашарди ёки арабларга
Тўғри фикр.Кимлар учун Пахтакор ёки Локомотивда ўйнамаса бўлди.Барибир 2чи лига 2чи лигаде.
+3   
04 фев 11:22:51
Tiago Bazerra
Kuper qadami kutlug kelib lioginerlar kopayaptimi
+3   
04 фев 11:22:37
Raysbobo
Koreyada malaka oshirib, Anzurga izdosh ajoyib himoyachi bòp yetishishiga tilakdoshman.
+2   
04 фев 12:21:59
Юлдош
Маладес
+1   
04 фев 20:58:35
Bebeto 81
Behzod Saidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ozimizda qolgandan kora koreyani 2chi ligasida oynaganiyam yaxwi. Har holda infratuzilma shart sharoit va darajayam yuqoriroq
Уша К2 лигасидан жанубий кореа терма жамосида 4та уйинчи уйнийди,К1 хам 4 уйинчи уйнаган колганлари эса легионер
+1   
04 фев 20:39:57
халол уйин
jahongir yaxshilikov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Koreaning 2-ligasi bizning super ligamizdan kuchlimi degan savol tug'iladida... bilmadim... kuchli bo'lsa to'g'ri qaror. Omad tilaymiz.
К2 лига жамоалари керак булса К лига жамоасини хам ютиб куяди уларда ракобат ута кучли лигалар орасида тафовут катта эмас. Мен К1 лига уйинларига тушиб курганман шиддат жудаям юкори. Энг асосийси яхши шароит хамма лигаларда бор. Кейин супер лигамиздаги айрим кугирчок театрига ухшаш уйинлар у ерда умуман йук.
+1   
04 фев 17:59:50
Ryan Giggs 11
omadini bersin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг