UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  1 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  1 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  5 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  10 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  7 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   2 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  1 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  9 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   8 12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  3 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  51 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  3 11:15Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Насаф" 3:0, "Насаф" Россиянинг 10 карра чемпионига имкониятни бой берди  10

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, 15 дақиқада 3 та гол бизни "шок" холатига тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги ўйиндан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтаяпмиз. Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Дарҳақиқат бугунги учрашув "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг асосий сабаби нима?

- Футболни алдаб бўлмайди. Мавсум бошида ўзимиз истаган маҳоратли футболчиларни таркибга жалб эта олмадик. Иккинчи даврада ҳам таркибимизни кучайтириш борасида янгиликлар бўлмади. Аксинча, айрим футболчилар жамоамизни тарк этишди.

- Ўйин қайдномасида захирада кўрсатилган футболчилар сони оз эди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Такрорлайман, футболни алдаб бўлмайди. Бизда ҳозир жароҳатлар ва карточкалар туфайли чизиқларда муаммо юзага келган. Мағлубият учун узр сўрайман ва барча айбни ўз зиммамга оламан.

- "Хоразм" жамоасининг кучли бешликка кириши ва Суперлига учун кураш олиб бориши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имконият сақланиб турибди. Бироқ, тобора камайиб бораяпти. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бунақанги мағлубиятни қабул қилиш мен учун оғир кечади. Балки кейинги ўйинга бошқа мураббий жамоани тайёрлаши ҳам мумкин, кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика