Руни машғулотларда ёш футболчига жароҳат етказиб, уни уч ойга сафдан чиқарди
27 июл 2021 22:53
Янгиликлар
Руни машғулотларда ёш футболчига жароҳат етказиб, уни уч ойга сафдан чиқарди
Уэйн Руни кўнгилсиз воқеага сабабчи бўлиб қолди.
"Дерби Каунти" клуби бош мураббийи Уэйн Руни машғулотлар пайтида 20 ёшли ярим ҳимоячи Жейсон Найтга оғир жароҳат етказиб қўйди. Руни футболчилар етишмаётганлиги сабаб машғулотларда қатнашаётганди. Руни томонидан ташланган нотўғри "подкат" натижасида "Дерби"нинг энг умидли футболчиларидан бири уч ойга сафдан чиқди.
"Дерби Каунти"нинг ушбу машғулотларда тўққизтагина футболчи иштирок этаётганди. Бошқа футболчилар эса клубни тарк этишга улгуришган. Клуб трансферлар чекловига учраганини эслатиб ўтиш лозим. Улар фақат маоши чегараланган эркин агентларни рўйхатдан ўтказа олиш ёки футболчиларни ярим мавсумга ижарага олиш имкониятига эгалар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар