UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00“Ал Айн”га қарши учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?  5 07:35«Ал Иттиҳод» - «Навбаҳор». Бугун наманганликларга мухлислик қиламиз  5 06:50АПЛ. "Ливерпуль" - "Лутон" 4:1  0 06:45Чемпионлар лигаси. "Наполи" - "Барселона" 1:1  0 06:40Чемпионлар лигаси. "Порту" - "Арсенал" 1:0  0 06:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Насаф" 2:1  1 06:30ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Файҳа" 2:0  0 03:00ЕЧЛ. "Порту" сўнгги дақиқадаги супергол эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди!  16 02:53ЕЧЛ. "Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги илк баҳсда кучлар тенг келди  28 02:30АПЛ. Нуньес ва Салоҳсиз "Ливерпуль" "Лутон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 01:10ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалдаги рақиб – "Ал Айн"!  10 00:49Гринвуд МЮга қайтадими? Жим Рэтклифф айнан шу масалага ойдинлик киритди  1 00:30ОЧЛ. "Навбаҳор" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  5 23:41Каталониялик журналист: "36 ёшли Левандовски 26 ёшли Мбаппедан кўпроқ маош олади. Буни изоҳлашлари шарт!"   10 23:30Про лига жамоаларида амалга ошаётган барча трансферлар  13

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида Янгиликлар

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+3   
05 дек 14:13:27
Uktam Jurayev
Насафга утиш керак.
+2   
05 дек 15:06:15
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
Насафга утса яхши буларди. Яхши плеймейкерлар билан яна хам катта марраларни забт этарди. Хозирда насафда 4нафар хужумчи бор, лекин бир тийинга киммат. Бари кайсидир 1 уйинда узини курсатади болди, колган пайт фойдасиз югуриб юради. Хужумлар сони жуда яхши аммо зарба билан якунлайдиган голга чанкок хакикий форвард юк. Кеча уйинни куриб юраклар тамом булди. Энг яхши тактик командадан кутганимдек хужумлар голлар курмадим. Агар хебай или нимели каби бюжетний яхши хужумчи булганда, саддга бемалол 3 4 та гол урган буларди .
+1   
05 дек 14:22:27
BarsAndijon
Хебай мехнатларинг учун рахмат.каерда булсанг хам сог саломат бул.агар колсанг нур устига аъло нур булар эди.
+1   
05 дек 14:03:22
Bahodir
Albaniya terma jamosiga chaqirilganmi Hebay
   
05 дек 18:21:53
Д.11.02.
АГАР АНДИЖОНДА ҚОЛСА ЯХШИ БЎЛАРДИ.ЛЕКИН ТАН ОЛИШ КЕРАК КЛАСС БЎЙИЧА КУЧЛИРОҚ ЖАМОАДА ЎЙНАСА КЕРАК. БАЛКИМ АНДИЖОН ХАМ КУЧАЙИБ ҚОЛАР.ОМАД ХЕБАЙ
   
05 дек 17:05:48
Boburbek Liverpool
Bunaqa futbolchi keladimi yoʻqmi endi Andijon tepaga chiqa oladimi endi
   
05 дек 14:18:58
Odilbek77
Bahodir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Albaniya terma jamosiga chaqirilganmi Hebay
Yo'q
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика