UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  21 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Насаф" - АГМК учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашганига йигитлардан миннатдорман. Аммо ғалаба қозона олмадик. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчидан, ҳакамликдан қониқмадик. Асосан икки вазиятда - Маркога жароҳат етказилган пайтда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кўплаб баҳсларга бой бўлган 11 метрлик жарима тўпи. Фикримча, олиб келинган ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди. Чунки асосий қарорни инсонийлик фактори ҳал қилмоқда.

- Ҳакамга қарши протест ёзилдими?

- Бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бундай ҳолатдан биз илк марта жабр кўрмаяпмиз. "Олимпик" билан ўйинда чизиқдан ўтган тўпни ҳам ҳисоблашмади. Улар бу ҳолат бизга яхши кўринмади дейишди. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам гол ўтказиб юборган вазиятимизда қўполлик бўлганди. Бу баҳонамаску, шунчаки ВАР орқали ривожланмаслигимизни билдим.

- Легионерларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз легионерларни рақобат учун таклиф қилганмиз. Бизда асосий таркиб бор. Улар ушбу футболчиларга рақобат қилиши керак. Шунинг учун уларни жамоага таклиф қилганмиз. Агарда улар тайёр бўлмаса, ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика