UZ

Сўнгги янгиликлар

02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  0 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  1 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  1 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  4

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди"

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Насаф" - АГМК учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйиннинг охиригача ғалаба учун курашганига йигитлардан миннатдорман. Аммо ғалаба қозона олмадик. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчидан, ҳакамликдан қониқмадик. Асосан икки вазиятда - Маркога жароҳат етказилган пайтда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатиш керак эди. Кўплаб баҳсларга бой бўлган 11 метрлик жарима тўпи. Фикримча, олиб келинган ВАР тизими бизни ўстириб қўймайди. Чунки асосий қарорни инсонийлик фактори ҳал қилмоқда.

- Ҳакамга қарши протест ёзилдими?

- Бу нарса ҳеч нимани ўзгартирмайди. Бундай ҳолатдан биз илк марта жабр кўрмаяпмиз. "Олимпик" билан ўйинда чизиқдан ўтган тўпни ҳам ҳисоблашмади. Улар бу ҳолат бизга яхши кўринмади дейишди. "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам гол ўтказиб юборган вазиятимизда қўполлик бўлганди. Бу баҳонамаску, шунчаки ВАР орқали ривожланмаслигимизни билдим.

- Легионерларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Биз легионерларни рақобат учун таклиф қилганмиз. Бизда асосий таркиб бор. Улар ушбу футболчиларга рақобат қилиши керак. Шунинг учун уларни жамоага таклиф қилганмиз. Агарда улар тайёр бўлмаса, ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика