UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35ОЧЛ-2020. Шукуров ўйнаётган жамоа ўз майдонида “Персеполис”ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:25“Леганес” раҳбари: “Ё “Барса” товон пулини тўлайди, ё бўлмаса Брэйтуэйт қолади”  1 20:10“Шаҳр Ходро”нинг ягона легионери "Пахтакор"га учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 19:50ОЧЛ-2020. “Шаржа” – “Персеполис” баҳсининг асосий таркиблари маълум  14 19:40Рохо: “Машғулот вақтида Златанга: “овозингни ўчир, бурунбой”, деганман”  4 19:20Погбанинг акаси: “МЮ билан титул ютишнинг иложи йўқлиги боис Поль жамоадан кетмоқчи”  20 19:07Olamsport: Тасмурадов 5 карра Осиё чемпиони, Маҳмуд Мурадов ота бўлади ва бошқа хабарлар  0 18:50МЮ Погбага ўринбосар топди  5 18:32А Серия. 24-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  0 18:11"Реал" янги ўйинчисини таништирди  16 18:07Саудия Арабистонида U-20 Араб чемпионати старт олди  6 18:07"Андижон"га футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилди  25 17:47"Тоттенхэм" етакчиси "РБ Лейпциг"га қарши ўйинда иштирок этмайди  3 17:23ОЧЛ. "Сеул" Австралия жамоасини таслим этди. Алибоев 90 дақиқа ўйнади  11 17:03АПЛ. 26-тур рамзий жамоасидан 5 нафар "Арсенал" ўйинчиси жой олди  8

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб тўғри йўлни танлади” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб тўғри йўлни танлади”

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда “Қизилқум” устунлик қилиб турганди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Лекин рақиб дарвозаси олдида йигирмага яқин хавфли вазиятларни яратдик, зарбалар бердик. Баъзида омадимиз келмаган бўлса, айрим вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди.
Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишгач, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Ўйлашимча, улар энг тўғри йўлни танлашди. Чунки 10 киши бўлиб қолиб бир очкони қўлга киритиш “Қизилқум” учун муҳим эди. Бу дуранг бизни қониқтирмайди. Чунки сафарда тўп тепсакда, бир бўлим рақибдан бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб, гол ура олмадик. Ўйин охиридаги вазият? Ҳа, биз шундай бўлишини сезгандик. Рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўйин охирида қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Ўша вазиятда Мухторов қўпол хатога йўл қўйди. Лекин бахтимизга дарвозабонимиз жамоани муқаррар голдан сақлаб, бизни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг