UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувларига старт берилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  7 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7 01:20Маккойст: "Роналду ҳозирги Англия терма жамоаси асосий таркибига кира олмаган бўларди"  14 00:58Италия асосий таркибида "Ювентус"нинг бирор футболчиси йўқ. Бунақаси охирги марта 26 йил аввал содир бўлган  0 23:30ПСЖ ўз тарбияланувчисини 40-50 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 22:56Хорватия - Италия. Таркиблар эълон қилинди  10

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутган натижа билан тугамади. Учрашув "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди. Қийин бўлишини билардик, чунки майдонга таркибдаги муаммолар билан чиқдик. Шунга қарамасдан, вазиятлар ярата олдик. Гол уришга қийналяпмиз. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо ҳужум чизиғи вакиллари бундан яхшироқ ҳаракат қилишлари лозим эди. Футбол шунақа. Гол ура олмадик, ҳаммаси рақиб режаси билан кетди. "Бунёдкор" чарчашимизни кутди ва қарши ҳужумда ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

-  Умар Эшмуродов бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Умар бетоб эди. Ўйлайманки, у кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беради.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика