UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  0 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!  9 21:32Халк, Марко, Одил — "Шанхай СИПГ" тарихидаги энг қиммат харидлар  2 21:10"Пахтакор"нинг "янги раҳбарлари" эски мураббийга чиқишдими?  58 21:00"Реал" ва "Юве" бугун 3 очко оладими? (CA ходимларининг тахминлари)  20 20:49Футзал. "Пахтакор" чемпионликни қандай нишонлади? ГАЛЕРЕЯ  13 20:42Верратти Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  3 20:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 20:27А Серия. "Аталанта" 7 та гол урилган ўйинда "Парма"ни мағлуб қилди  4 20:15Ўзимизнинг карикатура: ЕЧЛ финали олдидан ўтказилган репетеция ҳақида  13 20:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз услубида "Астон Вилла"ни мағлуб қилди  42 19:40Каканинг "Милан"даги энг чиройли голларини томоша қилинг  2 19:01"Реал" — Хуленнинг "қўрқинчли туши"  23 18:56Рамос учун мавсум якунланган бўлиши мумкин  3 18:37Одил Аҳмедов жароҳат олди ва Ўзбекистонга қайтиб келди  34

Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан кейин: "Халқнинг норозилиги бекорга эмас" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан кейин: "Халқнинг норозилиги бекорга эмас"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни хато билан бошладик. Ўзларинг кўрдинглар, бу вазифамизни оғирлаштирди. Голдан сўнг ҳам бир нечта вазиятлар ярата олдик. Гарчи қулай вазиятларга чиқа олган бўлсак ҳам қаердадир тажриба ва омад етишмади. Мана шу каби холатлар бугунги ўйин тақдирини ҳал қилди. Албатта биринчи ўринда натижа туради. Биз балки улардан яхшироқ кўрингандирмиз, лекин бугун омад ва ғалаба улар томонда бўлди. Ҳаёт давом этади, кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз. Биз бор имкониятдан фойдаланаяпмиз, ўша ёш ўйинчиларимизга қайсидир маънода совуққонлик ва тажриба панд берди. Бу баҳона эмас, лекин вазиятни тўғрилашимиз керак бўлади.

- Жамоа ОФК кубогида ўйнайди. Футболчилар бугун майдонда ўша нуфузли турнирни ўйлаб ҳаракат қилгандек кўринди...

- Бу турниргача ҳали вақт бор. Йигитларга ҳам бу ҳақида айтганмиз. Албатта биз тушуниб турибмиз, олдимизда масъулиятли ўйинлар бор. Лекин бугунги ўйинга ҳам жиддий ёндашган эдик. Чунки "Бунёдкор" ҳам юқори ўринлар учун курашади, қпйсидир маънода рақобатчи ҳисобланамиз. Шу сабаб бугун очко олишимиз зарур эди. Афсуски, бугун натижа биз кутгандек бўлмади.



- Ўйиндаги қайси вазиятларга эътирозингиз бор? ВАР тизими ҳақида нима дея оласиз?


- Биласизларми, ўйинни олиб бориш ҳакамларга жуда ҳам боғлиқ. Чунки ҳуштак унинг қўлида. У вазиятлар юзасидан қарорлар чиқаради. ВАР тизимида ҳам бизга қоронғу ким ўтирибди, қандай қарор чиқараяпти, билмаймиз. Албатта бизда, баъзи вазиятлар бўйича эътирозлар бўлди. Ўйинни бир текисда олиб бориш ҳакамлар гуруҳини қўлида. Буни халқ ҳам кўриб турибди, атайин ёки билмасдан хатолар қилаяпти. Хатолар бизни фойдамизга бўлмаяпти. Ҳакамларни муҳокама қилмаймизу лекин уларни қўлида ҳамма нарса. Агар кимгадир ёмон нияти бўлса майда қоидабузарликлар билан ҳам қайсидир жамоага ёрдам бериши мумкин. Билмадим, атай қилаяптими, баъзида ҳакамлар қарорини тушунмаймиз. Баъзи баҳсли вазиятлар бўлди, кўриб чиқиш керак эди. Биз ҳам пенальти тепишимиз мумкин эди. Ҳакам бу вазиятда келиб ВАРни кўрмади. Биз қандай норози бўлмаслигимиз мумкин? Айтаяпману ҳуштак уларнинг қўлида, тепада ким ўтирибди билмаймиз, қарорни истагагича ўзлари чиқариб ётишибди. Ҳозир ҳам айтаяпман, норозичилигим бор. Нима қилса ўзи билади, атай қилаяптими, буни билмадим. Ёки маҳорат ёки савия етишмаганидан шундай қилаяптими? Футболда шунақа, кўп нарса қўлида ҳуштак бор инсонга ва ВАРдагиларга боғлиқ. Нима учун ўша ВАР билан боғлиқ 2-3 та вазиятни кўрмади? ВАРдагилар ҳам жим, ўйнаб кетавер, ҳеч нарса бўлмади деган бўлса индамай кетаяпти. Биз билмаймиз, улар нимани гаплашаяпти? Бу муҳокама эмаску, билмадим ўзларинг кўрдинглар. Халқни норозилиги бекорга эмас, чунки сизлар ҳам, бизлар ҳам нима бўлаётганини кўриб турибмиз.

- "Бунёдкор" билан кетма-кет ўйинларда икки хил натижа қайд этилди...


- "Бунёдкор"ни ҳамиша ҳурмат қилганмиз. Жамоа ўтган даврлардан кўра ҳозир оддийроқ футбол ўйнаяпти. Лекин натижаси бор. Олдин тўп назорати ва позицион ҳужум ташкил этган бўлса, ҳозир фақат тўпни олдинга тепиш билан овора бўлаяпти. Уларни қарашини муҳокама қилмаймиз.

Кубок доирасидаги ўйин билан бугунгисини фарқи биз балки кейинги босқичга чиқиб бўлганимиз учун унчалик ҳам жиддий қарамагандирмиз. Бугунги ўйин муҳим эди, бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Лекин "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклаш керак, футболда натижа муҳим.




- Хусайин Норчаевда тажриба етишмагандек кўринмоқда. Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариш варианти йўқми?


- Муаммолар кўриниб қолаяпти. Олдиндан айтган эдик, жамоани ўзагини сақлаб қолиш муҳим эди. Биз ҳужумчини йўқотдик, унинг ўрнига ҳеч кимни олмадик. Чунки бизда имконият йўқ эди. Шу тахлит кетса бизда имконият бўлмайди ҳам. Тажрибали ўйинчини олиб кела олмаймиз. Ман ҳозир кўра олмаяпман эртага таркибимизга тажрибали футболчи келиб қўшилишини. Фақат биздан нима қолади, агар ОФК кубогида яхшироқ қатнашсак, ўзимизга маблағ келтиришимиз мумкин

Рейтинг: +61   

Фикрлар

+18   
04 май 22:47:45
Шухрат Эргашев
Бердиев хеч канака нотугри гап гапирмаган, кейинги уйинларда омад Насафга, бу футбол, лекин айрим фаросатсиз мухлислар, ёки анти Насафчилар игвогарлик килманглар.
+16   
04 май 23:01:07
А.А
ВАР да Азиз Асимов бор экан доим шундай тортишувли вазиятлар вужудга келаверади хурматли мухлислар.Шундай экан хафа булишни хожати йук.Бизни чемпионатда ВАР иш бермайди бизни чемпионатда ТВАР иш беради доим.
+16   
04 май 22:45:18
Nozimboy
Сиз хакамлани гапирмаг эртага шитаф киберади мана туронни тиренири хак гапни айтуди халк курди узбекистонда фудбол томом айникса вилоят жамоаларини синдирип ташутти
+14   
04 май 23:16:30
2503
шундай оғир табиатли одам ҳам охири ичидагиларни қисман булсада ошкор қилишга мажбур булибди,билмадим ҳакамларни ким уйинларга тайинлайди, бугинги ҳакам 2чи лига уйинларини боқаришгаям но лойиқ эканини курсатиб қуйди,ким бунақа ҳеч вақога каласи ишламайдиган бирор қарор чиқаришгаям иккиланиб соатлаб уйлаб уйини тухтатиб совитиб ташлайдиган болачаларни супер лига уйинларини бошқаришга ким рухсат берган экин бо марказий уйинларни бошқаришга қуйишибди,Норсафаровни иши буларга дарс булмаган куринади,марказий уйинларга тажрибалироқ ҳакамларни тайниланглар она сути оғзидан кетмаган болачаларез утириб қуяётганини узларинг ҳам курябсизлару жаноб футболимиз раҳбарлари,ОФК кубогига келсак Насаф ҳаракат қилса бу кубокни олади,бу кубок жамоага катта обру келтирмаслигини биз мухлислар яхши тушиниб турибмиз энг мухими Бердиев айтиб утганидек кубока ажратилган пулни олишса жамоа анча узини тиклаб олган булар эди ,и кубокни олган жамоага ОЧЛ йуланмасиям берилади мана шуни учунам бор этиборни жамоа ОФКга қаратиши керак деб уйлайман
+13   
04 май 23:13:18
Alx
Xakammi oqlaydiganla uyinni qayta kuriyla man yaqqol ikta vaziyatni aytaman 82 yo 83 minut edi Oybek Bozorovni oyogʻiga Bunyodkor ximoyachosi yo bilib yo bilmay yepdi bu ovozi 40 etr masofada bizga eshitildi kelib Oybekga tur urningdan deb ketdi ikkinchisi Nasaf fudbolchilari jarima maydoniga kirgan vaqtda top chiqib letdi diyabti toʻp maydonda edi kamiga vardan vaqtni chuzib tashaganichi bu dalbayobni saviyasiz tupoynibquliga svestog bergandan koʻra ikki jamoani sudyasiz oʻynatish kerak jaxon fudbolida bugungi uyin xakami chalik xechqaysi xakam bunchalik vaqt sarflamagan bu xezale rekord quydi bugun yana qanaqasiga xakamni yomonlamaslik kerak qani xush xakamni oppoq diydiganla aytiylachi
+13   
04 май 22:50:13
koson_united nasaf
Bek3005 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кубокдан кейин бошкача гапиргандизку урток Бердиев. Узи Узбекистонда 2 та команда бор ютса зур уйнаган булади, бтказса хакамлар айбдор. Мард булинн кубокда нима килганингизни бутун Узбекистон курганди
Shuncha hakamlikdan keyin sal etiroz bildirsa darrav mard bulila deysila nima endi jim turishi kerakmi
+12   
04 май 23:12:38
Elshod Yusupov
Rêd Hêlll фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vardigila sekin ishlagandigu Lekin hamma qarorlari haqqoniy bo'ldi.
2 gol 1000000% ofsaidku buni kòrlar ham kòrib turibdi
+11   
04 май 23:01:58
11 vs 11
Бердиев хеч қачон хакамликни гапирмаган. Ўйинни кўрмадим фикр билдирмайман, аммо Бердиевдек профессионал мураббий гапирибди хакамларни, ёзилган гапларни ҳаммасини гапирган бўлса балки гапида жон бордир, янаям билмадим. Хаммани ўзига инсоф берсин!! ОФК кубогида Насафга омад.
+11   
04 май 23:01:51
Мухаммадсодик Узбек
ВАР ўйинни 100 фоиз бузди
+11   
04 май 22:36:13
Anzor
soatga qarab turdim ravna 17minutu 45 sonya varni tinglashga ketti ln 11 minut qo'shiberdi vaqtham mayli prosto o'yinni o'ldirdi
+10   
04 май 23:07:02
Neytral...
Legend_70 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Avvalombor Bunyodkor klubini 3 achko bilan tabriklayman. Endi o'yinga kelsak 10 15 yildan beri Federatsiya va Sudyalar Toshkent klublarini paderjka qilib chempion qilib kelgan bu yangilik emas bugun ham guvoh bo'ldik nima bo'lganini nima Nasaf Chempion bo'lishi uchin Poytaxt klubi bo'lish keragmi Qarshilik birodarlar do'stlar qachongacha chidaymiz Neft Gaz o'zimizdan chiqib turib o'zimizga pul ajratmasa Qarshida bitta futbol borku bizni Futbol bilan ushlab turubdi boshqa sohalarda ham Qashqadaryoni sindirb tashlayobdi Poytaxga futbolni keragi yo'qku hech bo'lmasa 15 yilni ichida bir marta Nasaf chempion bo'lishi kerak adolat yuzasidan yoki Qashqadaryolik kimdir tepaga joylashmasa foydasi yo'qmi.Mana Namangan ga qanaqa patxot qiladi xatto Xokimi siyosatni tushunmasayam Futbolni tushunish kerag mexr bermasa bir oyda Xalqi yoqib yuboradi..... Nimaga faqat bizaga Asolatsizlik qilishadi....Qachongacha chidash kerag kastyum shimni kiyib o'tirgan poraxo'r xar*mx*'rlar xech qachon adolatli bo'lmagan bo'lolmaydi ham. Aziz Asimov sani qayerdadir ko'rib qolsam ikkiga bo'lib tashlayman rosti erkak degan nom san uchin jalka....
Bu eshaklarga gapirganni umuman foydasi yoq, uzbekistonda xech qachon adolat bulmasa kk
+10   
04 май 22:58:28
Руйхатдан утиш
ХАР МАВСУМ 1 ЧИ УРИН ПАХТАКОР 2 БУНЁДКОР 3 ЛОКОМОТИВ ЛАРГА БЕРИБ КУТИЛАМИЗ ШЕКИЛЛИ РУЗИКУЛ АКА(((
+10   
04 май 22:39:14
Anvar Andijon
Минг гаприганимиз билан бизни хакамларимиз одам бу́лмайди
+9   
04 май 22:39:55
Майкл Антонио
Muhammad12 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E oʻzizni bosing bitta futbolni deb buncha qargʻash kerakmas.Shunchaki xato qilgan boʻlishi ham mumkin
Варни курибам хато килиш мумкин ми узи вар нимага хато килмаслик учунми
+8   
04 май 22:52:09
Фк Тулуза
"Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариш варианти йўқми?" шу ҳам саволми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика