UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Ювентус" уч очкони қўлдан чиқарди, "Бавария" ва "Сити"дан синхрон ғалабалар ва бошқа натижалар  41 01:54ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади  174 00:30"Атлетико" президенти - 300 минг евролик жарима ҳақида: "Ваҳима қиладиган нарса эмас. Бу ҳақида ўйлашни истамайман"  0 00:15"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли футболчиси саратонни енгиб ўтиб, машғулот ўтказди  1 23:49ЕЧЛ. "Тоттенхэм" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, иккинчи ўйинда ҳам дуранг  6 23:42Скоулз: "Погба кетаверсин"  5 23:23Гризманн: "Менга бир қанча вақт керак"  0 23:12ЕЧЛ. ПСЖ - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  41 22:55Хави Месси ва Роналдудан кейин ким энг яхшиси бўлиши мумкинлигини айтди  9 22:41Витсель Мессини тўхтатиш йўлини айтди  6 22:26"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин  8 22:10А ПРО-лига. 20-тур барча натижалар билан танишинг  1 21:56А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди  10 21:50ЕЧЛ. Зидан ПСЖга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди  3 21:30Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..."  25

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги рақибимиз биздан кўра тажрибали эди"

Coca Cola Суперлига 17-тури доирасида "Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейин "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун тажрибали жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ барибир тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Бугун биз ўз услубимиз доирасида ҳаракат қилдик. "Локомотив"га гол уриш учун камроқ имконият яратишга, уларнинг бўш зоналаридан унумли фойдаланишга, уларни тўпсиз қолдиришга интилдик, аммо буни ҳар доим ҳам эплай олмадик. Чунки "Локомотив"нинг бир неча футболчилари эркинроқ ўйнашди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда футболчиларим диққатни бироз йўқотишди ва ўша вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. 

- Жамоангизнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- "Локомотив"дек рақиб бўлганидан кейин ўйинимизни юқори баҳолай оламан.

- "Насаф" ушбу рақибига иккала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунга қандай изох бера оласиз?
- Бизга совуққонлик етишмаяпти. Қаршида бўлган ўйинни эсласангиз, муносиб ўйин намойиш қилиб, кўплаб вазиятлар яратгандик. Аммо ўзингдан кучлироқ ва тажрибалироқ бўлган жамоага қарши ўйинда албатта гол урмасанг, мағлуб бўлишинг аниқ. Бугун шундай бўлди. Учрашувлар давомида биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз, бироқ булардан фойдалана олмаяпмиз. "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам шундай бўлди.

- Суперлига доирасида сафарда ўтган энг қийин ўйин сифатида "Локомотив"га қарши ўйинни келтира оласизми?
- Бу йил лигада кутилмаган натижалар кўп бўлмоқда. Кўп жамоаларнинг савияси тенглашаётгандек. Шунинг учун ҳам, нафақат сафардаги, балки уйдаги ўйин ҳам қийин ўтмоқда. Ғалабага эришиш учун уй ёки сафар деб ажратмасдан бор кучни ишлатиш керак.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+7   
17 авг 22:43:41
Аббос Расулов
Койил колиш керак. Ажойиб мутахасис.яна икки йилдан сунг чемпион булади бу болалар
+4   
17 авг 22:35:21
Анвар Рахимов
Рўзиқул ака сиз ва биз бу жамоадан фахрланамиз! Бирорта легионер ёки ёши каттароқ тажрибали футболчиларсиз ҳам тўпни бермаяпти. Локо бор легионерларини ҳаммасини майдонга туширди, Терма жамоа ҳимоячиларини шошириб қўяётганлиги кўриниб турибди. Гол ҳам комбинация туфайли эмас пала-партишликдан ўтқизиб юборилди. Жамоада ўйин услуби бор, келажакдан умидимиз бор.
+3   
17 авг 22:45:32
QASHTEL
ДНКда МЮ бор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ойинни сотдик деб койавер Розик
Уйинни курдизми? Сотилган уйин бунака бумайди.
+3   
17 авг 22:28:54
Edikdinho
YNWA Насаф
+2   
18 авг 00:40:25
SAMOVIY_NUR
bolalar qandaydir charchab qolganday, aniqlik, ishonchli past tashlab yaqin masofada o'ynash uzoqdan zarbalardagi aniqlik pasaygan. Bollarga ishonchni qaytarish kerak.
+2   
17 авг 23:09:29
Jar
Biz mag'lubiyatdan xafamasmiz.nasaf va ruziqul tog'aga omad.keyingi öyinda albatta yutamiz.
+2   
17 авг 22:50:06
babayban aut
Gap yoq lokamativ .Prosta murabiylaring yoqmaydida.Mayli endi Babaybanni karillagan interyusini oqishga majburmiz
+2   
17 авг 22:47:11
МХСК
Ничего на следующий год игроки Насафа будут проблемой для любой команды!!! Если опять не начнут продавать играков .Насафу пора брать лигу.Молодцы.
+2   
17 авг 22:45:30
QASHTEL
ДНКда МЮ бор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ойинни сотдик деб койавер Розик
Уйинни курдизми? Сотилган уйин бунака бумайди.
+2   
17 авг 22:34:15
Manutd123
Насаф бугун хам чиройли уйин курсатди. Ешларимизга бироз тажриба етишмаяпти.
Локомотивнинг кария уйинчилари ва бакувват легионерлари айерлик билан уйин тизгинини кулга олишди. Бу уйинда хам галабада Бабаяннинг таъсири сезилмади.
+1   
18 авг 09:41:58
Жахонгир-9
Юкоридаги фикирга кушиламан Насаф учун Ниманидир узгартириш керак.Булмаса хеч нарса узгармайди.Жамоа Уртамиёна жамоага айланиб булди.Кулуб Рахбарлариятини бокибегамлик кайфиятиларидан холис булишларини хохлар эдим.
+1   
17 авг 23:43:21
КАРШИ НАСАФ
РЎЗИ ТАҒО СИЗГА РАНГ БУАРАНГЛИК ЕТИШМАЯБДИ, ҲАР ДОИМ ШУ МЎЙЛОВДАН ЕБ ЮРИШ ЎЗИЗГАЯМ УЯТМАСМИ,КЕЙИНГИ ЎЙИНЛАРДА КАЧАЛ БОБУРЧАНИ ЙЎҚОТАСИЗ ДЕГАН УМИДДАМИЗ,
+1   
17 авг 23:14:14
CGSS
Аббос Расулов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Койил колиш керак. Ажойиб мутахасис.яна икки йилдан сунг чемпион булади бу болалар
Agar boshqa klibga utib ketishmasa
+1   
17 авг 22:43:53
2503
ха бугин сиз ютказдез урток Бердиев.сурхон ютганида сизам ютардез ракиб хотосини кутдингиз ракиб булса Насафи хатосидан унимли фойдаланди. голдан кейин курашиш бе фойда булди голгача курашиб максадга эришиш керак эди.лига кубогидаям шу тактикада уйнаб ютказиб куйдилар.нималарнидир узгартириш керак
+1   
17 авг 22:38:45
Pular
Olg'a nasaf
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг