UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54Агар Рангник МЮга келса, Ван де Бек ва Хендерсон клубни тарк этиши мумкин  0 22:34АПЛ. "Астон Вилла" Жеррард билан навбатдаги ғалабани қўлга киритди. "Норвич" "Вулверхэмптон" билан нурсиз дуранг ўйнади  2 22:11Olamsport: Алишер Усмонов лавозимига қайта сайланди, дюздочимизнинг "Катта Дубулға"даги муваффақияти ва бошқа хабарлар  0 22:02Бундеслига. "Бавария" – "Арминия": Коман ва Сане бошланғич таркибда!  4 21:50"Ливерпуль" "Саутгемптон" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди  26 21:47"Сўғдиёна"га кумуш, АГМКга эса бронза медалларни келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  18 21:47Бундеслига. 9 та гол урилган ўйинда "Хоффенхайм" ғалаба қозонди, "Кьёлн" "Боруссия М"ни йирик ҳисобда таслим қилди, "Боруссия Д"да ишончли ғалаба  2 21:30А Серия. "Ювентус" – "Аталанта": Мората, Дибала, Демирал ва Малиновский асосий таркибда!  11 21:21Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"  6 21:13А Серия. "Эмполи" "Фиорентина" устидан иродали ғалабага эришди, "Сампдория" "Верона"ни енгди  1 21:06Дубль, қўпол хато, қизил карточка, пенальти... "Локомотив" "Насаф"ни 2-ўринга кўтарилиб кетишига йўл қўймаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  6 20:53"Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлубиятга учратган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ   0 20:37Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди — ЎФА баёноти  37 20:28Азар "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 20:09"Реал" Погбани харид қилмайди  3

Рўзиқул Бердиев: "Асосий мақсадимизга эришдик, хатоларга эса ўзимиз сабабчимиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Асосий мақсадимизга эришдик, хатоларга эса ўзимиз сабабчимиз"

ОФК кубоги ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


- Бугун олдимизга қўйган асосий вазифани бажардик, финалга йўл олдик. Ўйинда қийинчиликлар бўлди. Бунга ўзимиз ҳам сабабчи ҳисобланамиз. Осон ўйин бўлмаслигини билардик. Иккинчи бўлимда хатоларимиз эвазига рақибни ўйинга қайтардик ҳамда тажрибали жамоа учрашув сўнгигача бизга қийинчилик туғдирди. Ўйин асабий руҳда ўтди, бироқ асосий мақсадимизга эришдик. Финал билан барча юртдошларимизни табриклайман.

- Бугунги баҳсни шундай ўтишини тасаввур қилганмидингиз? Сизда ҳар доим бир нечта вариант бўлади, лекин айнан мана шу ўйинни қандай кечишини сезганмидингиз?

- Албатта, йигитларга бу ҳақда айтгандик, яъни рақибнинг қандай ўйин намойиш этиши ўзимизга боғлиқ. Чунки биринчи бўлимда яхши прессинг уюштирдик, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаётган эдик. Иккинчи бўлимдаги хатоларимиз эса рақибни ўйинга қайтара олди. Шу боис, гувоҳи бўлганингиздек, рақибга қай даражада имконият берилса, улар ўзларини кўрсата олади. Калудерович ҳақида кўп савол бериларди. Биринчи бор майли, у тўпурар бўлмаса ҳам керакли голни киритса бўлгани дея таъкидлагандим. Бугунги асосий ўйинда ундан жудаям хурсанд бўлдик. Рақиб жиддий жамоа эканлигини билардик. Бу рақибнинг кучсиз, савиясизлиги тўғрисида фикр билдирилганда, ишонмагандим. Сабаби бу жамоада маҳаллийлаштирилган легионерлар мавжуд, улар бу имкониятдан ҳаддан ортиқ фойдаланишган. Шу боис, уларга бу тажриба анча асқотмоқда. Бугунги ўйинда барчамиз рақибнинг жиддий эканлигини гувоҳи бўлдик. Босқичма-босқич рақиблар ҳам жиддий бўлиб бораверади. Финалдаги рақибимиз бундан-да кучлироқ бўлади. 

- Ҳусниддин Алиқулов майдонни тарк этгач, унинг ўрнига Ғайбуллаев майдонга туширилди ва шундан сўнг "Насаф" иккита гол ўтказиб юборди. Бунинг сабаби ҳимоячилар ўртасида савия даражасидаги фарқданми ёки клуб биринчи бўлимда ғалабани нақд қилди деб ҳисобладими?

- Ҳусниддин жиддий жароҳат олди. Айтилишича, уни операция қилиш талаб этиларкан. Биринчи тўпни ўтказиб юборганимизда Ғайбуллаев майдонга тушмаганди, шунчаки, иккинчи тайм бошида рақибга имкониятни бериб қўйдик. Ўзгариш эса мажбурий бўлди. Ўйлашимча, бу ўзгариш ўйин режасига ҳеч қандай таъсир ўтказмади, фақатгина индивидул хатоларимиз туфайли жазоландик. Ҳеч бир ўйинчини қайсидир вазиятда хато қилди деб айта олмайман. Ғайбуллаев ҳам, Алиқулов ҳам муҳим ўйинчиларимиздан ҳисобланади. Бошқа режаларимиз ҳам бор эди. Агар ҳисоб 2:0 кўринишида сақланиб қолганда, бошқа схемада ўйнашимиз мумкин эди. Футболчи алмаштиришга эса мажбур бўлдик. Ғайбуллаев ўйинни кучсизлантирмади, унинг жамоа учун анча фойдаси тегди.

- Алиқулов операция қилинадиган бўлса, у анча муддатга сафдан чиққан...

- Ҳозирча унинг қанча муддатга сафдан чиққанинини аниқ айта олмаймиз, лекин Алиқуловнинг суяги синганлигини ҳамда уни операция қилиш кераклигини маълум қилишди. Бу биз учун жиддий йўқотиш, чунки у эндигина юксалиб бораётганди. Бизда яна марказий ҳимоячилар бор. Ўйлайманки, биз бошқа йўқотишларга дуч келмаймиз.

- Қанот ҳимоячиларининг ўйинини қандай баҳолайсиз? Жамоа ҳужум уюштирганда, улар томонидан деярли қўллаб-қувватлаш бўлмади, айниқса, иккинчи бўлимда...

- Насруллаев ҳамда Саитов ҳужумларда яхши иштирок этишади, бироқ рақиб ўйинимизни ўрганганини гувоҳи бўлдингиз. Масалан, тўп Бозоровда пайти рақибнинг уч ҳимоячиси Насруллаевнинг йўлини тўсишяпти. Шунинг учун биз Станоевич ва Абдураҳимовдан марказдан кўпроқ ҳужум ташкиллаштирни талаб қилдик, лекин қайсидир вазиятда Станоевичнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. рақиб бизнинг кучли нуқталаримизни ёпишга ҳаракат қилди. Шунингдек, Насруллаев кичик жароҳати туфайли бугун ўзини кўрсата олмади.

- Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигини кузатасизми? Танлов имконияти бўлганда, қайси жамоани рақиб сифатида танлардингиз?

- Бу жамоаларнинг ўйинини ҳали кўрганимиз йўқ. Биз "Кувайт СК" ҳақида кўпроқ ўйладик, чунки улардаги селекция ишларини кўрдик. Уларда 7-8 та легионер футболчи бор. Ушбу учрашувни ҳам кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+5   
20 окт 22:34:18
to'g'riso'z
Уйин уз йулига, ХУСНИДДИН АЛИКУЛОВга Оллох шифо берсин. Тезрок тузалиб сафга кайтсин.
+1   
21 окт 00:28:47
Nasaf1986
Abdurahmon fozilovga nasaf muxlislari nomidan atdushi rahmat aytamiz, jonson bilan ikavlari bugungi stadiondagi paddejkani yorvarishti !
shu bala 10 yil
oldinam Nasafimga kelib finalda balet qilgandi i !!!
   
21 окт 11:53:23
Маликов
Jizzax uzb yuragi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf yetib keldi bu yogi Hindiston gankonmas
баъзи бирлардан бир пахса баланд
   
21 окт 08:58:55
Ш @ К
Nasaf1986 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abdurahmon fozilovga nasaf muxlislari nomidan atdushi rahmat aytamiz, jonson bilan ikavlari bugungi stadiondagi paddejkani yorvarishti ! shu bala 10 yil oldinam Nasafimga kelib finalda balet qilgandi i !!!
U bola bu qvotgan ishi uchun UFA dan kotta oylik oladi
   
21 окт 05:51:59
Дель Пьеро
Милиардер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузикулни укажоним деб понятка бергунча тугри ёзишни урган чаласавод
Рузикул укажониммас, Рузикул адажоним десанг тугри булади Гандурас!
   
21 окт 00:29:52
Arslan 23
Тимур Асадов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rashidov 18talikga xam kiritilmaganku
Bilmagandim qiziqmimanam o'zi shu bolaga
   
20 окт 23:52:08
barselona7
Хатолар футболнинг бир қисми бир томондан яхши бўлди кейинги ўринларда дарс бўлади. Шу жойгача келдими Насаф финални ютиши керак ҳар ҳолда молиявий аҳволи анча яхшиланади. Кейинги ўйинда омад финалда ютиб чемпионликни нишонлаш насиб қилсин квота ажратишда ҳам фойдаси тегади.
   
20 окт 23:24:29
Музаффар Махмудов
Молодец, Насаф. Табриклайман. Барча мухлисларимизни табриклайман
   
20 окт 23:05:38
Милиардер
Abdimurot Bakiev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Укажоним Рузикул болаларга турнир оказался пас беришни бас кил иложи булса доимо пад еб колмокда . Шундай холот Стновичда хам кузатилганди сосо кола суперлигада бугун Эшмуродовда кузатилди.
Рузикулни укажоним деб понятка бергунча тугри ёзишни урган чаласавод
   
20 окт 23:01:38
تيمورخن
savollardi axvolini qarang qachon bizda bir ilimli oz ishini ustalari ishliar ekan a
   
20 окт 22:59:16
Qarshinasaf71
Р.Бердиев сизга ал мухаррак ракиб булибди
   
20 окт 22:58:14
Mirishkor T 24 s/z
bekhzodsaidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lekin baribir himoyamiz kuchsiz. Anavi Eshmurodov kalitanlikka arzimaydi. Bugun ham katta qovun tushirdi
GapizgA qoʻshilaman
   
20 окт 22:53:40
sherali.islomjon
Финалда Насафда химояда муаммо булар экан Алик,улов жарохати сабабли Умар Эшмуродов сарик,лари сабабли уйнай олмас эканда Бахарайинни командасини кичик хисобда булса хам ютсак булади
   
20 окт 22:52:32
Barlos Oqil
750 минг бакс муборак)
   
20 окт 22:51:36
Guzor
Nasaf Al muharaf bilan uynaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика