UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Olamsport: Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати, шахматчимиз афсонавий Анандга қарши ўйнади ва бошқа хабарлар  0 11:54Coca Cola Суперлига, 22-тур ҳакамлари эълон қилинди  2 11:42"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар  3 11:17Ларссон Ибрагимовични ортда қолдирди  2 11:12Морено: "Де Хеа ўйинни давом эттиришни хоҳлаганди"  1 11:02Сингапур - Ўзбекистон. Энг яхши футболчи ким бўлди? (сўровнома)  207 10:53Италия 80 йил олдинги натижасини такрорлади  4 10:41Аёллар футболи. Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳсларида ишлайдиган расмийлар  0 09:50Кассиаро Гибралтарнинг Евро-2020 саралашидаги илк голини урди. У 3 та гол билан терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди   1 09:50Ўртоқлик ўйини. Жазоир - Колумбия 3:0  3 09:45Евро-2020 саралаши. Финляндия - Арманистон 3:0  0 09:44“Ювентус” Дибалага янги шартнома таклиф қилади   1 09:43Евро-2020 саралаши. Лихтенштейн - Италия 0:5  0 09:41Евро-2020 саралаши. Исроил - Латвия 3:1  0 09:40Жан “Ювентус”ни тарк этиши мумкин, унга АПЛ ва Бундеслига клублари харидор   5

"Ростов" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди ва 2-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

"Ростов" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди ва 2-ўринга чиқиб олди

"Ростов" ҳамда "Крилья Советов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 5-тур учрашуви якунланди.

ФК Ростов

Eldor Shomurodov - 33'

Премьер-лига . 5-тур

12/08/2019, 22:00

0
:
1
Тугади

Кр Советов

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
33'  Eldor Shomurodov
33'  Алексей Ионов
55'  Хорен Байрамян (Aleksandr Zuev)
63'  Dmitri Chistyakov
64'  Алексей Козлов
72'  Алексей Ионов (Danil Glebov)
88'  Сергей Песьяков
89'  Евгений Чернов (Арсений Логашов)
70'  Александр Анюков (Anton Zinkovskiy)
73'  Radu Ginsari (Dejan Radonjic)
87'  Aleksandr Sobolev (Egor Golenkov)


"Ростов" – "Крилья Советов" 1:0

"Ростов-Арена"

Гол: 1:0 – 33 Шомуродов.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов (Долгов, 90), Еременко, Ионов (Глебов, 73), Байрамян (Зуев, 55), Попов, Норманн, Шомуродов.

"Крилья Советов": Рижиков, Карпов, Чернов, Анюков (Зиньковский, 70), Комбаров, Гацкан, Тимофеев, Кабутов, Гинсарь (Радоньич, 73), Канунников, Соболев (Голенков, 87).

Огоҳлантиришлар: Чистяков (63), Козлов (64), Песьяков (88).


Россия Премьер-лигаси турнир жадвали билан танишинг.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90+2. ЗАРБАААА! "Ростов" посбони Песьяков жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Қойил! Дарвоза тўсини остига берилган зарба посбон томонидан қайтарилди.

90+1. "Ростов" дарвозаси олдида навбатдаги жарима зарбаси...

90. Ўзгариш: Чернов ўрнига Логашов.

89. Агар "Ростов" ғалаба қозонса жамоа турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олади. Турнир жадвали бу ерда: РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ

88. Соболев ўрнига Голенков майдонга тушди.

87. Тўп жарима майдончаси ичига узатилди, Радоничнинг бош билан берган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

86. Мезбон жамоа дарвозаси олдида хавфли стандарт. Мезбон жамоа вакиллари қўпол ўйнашди.

83. ЧЕРНОВ! "Крилья Советов" рақиб жарима майдончаси олдида стандартга эга бўлди. Чернов узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллашда бироз хатога йўл қўйди, акс холда ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

81. "Ростов" тўпни назорат қилаётгани туфайли меҳмонлар қарши ҳужумга таяниб ўйнашмоқда. 

77. Ростовликлар рақиб жамоани ўз жарима майдончасига қамаб олди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

73. Ўзгариш: Ионов ўрнига Глебов. Гиньсарь ўрнига Радонич.

72. Маълумотларга кўра, Туркия клубларининг скаутлари ушбу учрашувни стадиондан томоша қилишаётган экан

70. "Ростов" - "Крилья Советов" учрашувини томоша қилиш учун стадионга 28 674 нафар мухлис ташриф буюрди.

69. "Ростов" қарши ҳужумга ўтди, Шомуродов тўпни узатишга кеч қолди ва рақиб тўпни олиб қўйди. Элдор жароҳат олганга ўхшади, бироқ у ўрнидан туриб, ўйинни давом эттирмоқда.

66. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтди, тўп билан кетаётган Зуев пас беришда хатога йўл қўйди ва қарши ҳужум якунланди.

64. "Ростов" сафида яна бир футболчи сариқ карточка олди. Козлов бу сафар қоида бузди.

63. Чистяков майдон марказидан қўл билан ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

62. "Ростов" аста-секинлик билан ўйинни рақиб майдонига кўчирмоқда.

59. Учрашув темпи бироз пасайди. "Ростов" рақибни тинчлантиришга муваффақ бўлди.

55. Ўзгариш: Байрамян ўрнига Зуев майдонга тушди.

53. "Ростов" сўнгги 5 дақиқа ичида бир марта ҳужумга ўтди, рақиб жарима майдончаси ичигача етиб борган ростовликлар пас беришда хато қилиб, тўпни бой беришди.

51. Жарима зарбаси Еременконинг юзига тегди ва хавф бартараф этилди.

50. Мезбонлар жарима майдончаси олдида қоида бузилди. "Ростов" дарвозаси олдида хавфли стандарт.

48. "Крилья Советов" сўнгги икки дақиқа ичида рақиб жарима майдончаси олдида фаол бўлди, аммо ҳозирча "Ростов" ҳимояси ишончли ўйнамоқда.

47. Таркибда ўзгаришлар йўқ.

46. Иккинчи бўли бошланди!

Россия Премьер-лигаси тўпурарлари
Элдор Шомуродов ("Ростов") - 4та гол
Артём Дзюба ("Зенит") - 4та гол
Александр Соболев ("Крилья Советов") - 4та гол

- Сайтимиздан узоқлашманг, Телеграм каналимизда Шомуродовнинг голини томоша қилишингиз мумкин.

ТАНАФФУС

45. "Ростов" ҳимоячиси Чистяков жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага буришга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

40. ЕРЕМЕНКО! "Ростов" ярим ҳимоячиси зарба бериш учун ажойиб вазиятга эга бўлди ва зарба ҳам берди. Афсуски зарбани Шомуродов ўзи билмаган ҳолда қайтариб қолди.

38. Голдан сўнг устунлик мезбонлар томонга ўтди. "Ростов" нокдаунга учраган рақибига зарбалар беришда давом этяпти.

33. ШОМУРОДОООООООВ! ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Ионов чап қанотдан тўпни рақиби оёғи орасида олди ва жамоадошига пас берди. Тўпни қайтиб қабул қилган Ионов ерлатиб жарима майдончаси ичига пас берди. ЭЛДОР тўпни бир тегиш билан дарвозага бурди! 1:0. 

ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН!

31. Шомуродов зерикарли ўйинга рози эмас, у тўпни қабул қилиши билан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди. Ҳамюртимизнинг зарбаси ноаниқ, аммо у "Крилья" сафидаги тўпурардан фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

30. Ўйин анча тинчланди, тўп кўпроқ марказда айланяпти. Жамоалар навбати билан тўпни олдириб, мухлисларни зериктиришмоқда.

25. Статистика

Бурчак зарбалари: 2:0

Зарбалар: 6:3

Аниқ зарбалар: 3:0


24. "Ростов" посбони Песьяков рақиб ҳужумга ўтаётганини кўриб дарвозасини ташлаб чиқди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик "Ростов" томонда.

19. Попов! "Ростов" ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, рақиб ҳимоячиларни тўпни қайтаришди, Попов қайтган тўпга кучли зарба беришга уринди, аммо ноаниқ.

18. Норманн майдон марказига яқин ҳудуддан тўпни "Крилья" жарима майдончасига узатди, Шомуродов бош билан дарвозага зарба беришга уринди ва бунинг уддасидан чиқди, аммо зарбага куч етишмади.

"Крилья Советов" устози Миодраг Божович ҳақида қисқача:

- 1968 йил Собиқ Югославия республикасида туғилган

- Мураббийлик фаолияти давомида "Хайдук", "Амкар", "Динамо" (Москва), "Ростов", "Локомотив" (Москва), "Црвена Звезда" каби клубларни бошқарган.

11. Ионов! Элдор ҳаводан узатилган тўпни кўкраги билан Ионовга ташлаб берди, унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ишлаб олинган бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.

9. Чернов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлади, ҳимоячи ҳалақит қилсада Шомуродов эса оёғи билан тўпни дарвозага тўғирлашга уринди. Рижиков тўпни ушлаб олди.

6. "Крилья Советов" рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида жарима зарбасига эга бўлди. Стандартдан жарима майдончасига узатилган тўп мезбон ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

5. Жамоалар бироз темпни пасайтиришди.

2. Мезбонлар учрашувни жуда фаол бошлашди, тезкор гол "Ростов"га катта устунлик беради.

1. Хуштак чалинди ва учрашув бошланди!

- Бугун Россия Премьер-лигасининг икки тўпурари Элдор Шомуродов (3та гол) ва Александр Собольев (4та гол, "Крилья Советов") ким кучлироқ эканлигини намойиш этишади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бир ўйинда сузувчиларнинг қалпоғи билан майдонга тушгани эсингиздами? "Ростов" ёшларида унга ҳавас қиладиган йигит бор экан, аммо у қалпоқ билан эмас, балки сузиш учун мўлжалланган кўзойнакда ўйнар экан (бу албатта ҳазил).


- Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб Россия Премьер-лигасида VAR тизими қўлланилмоқда.


- Жамоалар ўйинга тайёр, сизга эса энг сўнгги суратларни етказиб турамиз.


- Ассалому алайкум ҳурматли "Championat.asia" сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Ростовдаги "Ростов Арена" стадионида "Ростов" ҳамда "Крилья Советов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 5-тур учрашуви бошланади. Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.

Рейтинг: +115   

Фикрлар

+51   
12 авг 22:38:01
diyorbekurazov
SPORT TV silardan iltimos shomurodov uchun millionlab muxlislar uchun RPL lini traslatsiya qililar!!!Shu gapini oqishsin + bosvorilar!
+21   
12 авг 21:47:12
UFA CA
DOIM 23 YOSHNI YOSH DERDIK MANA GAP YOSHDAMAS BOSHDA OMAD ELDOR BUGUN HAM YORVOR
+17   
12 авг 22:40:30
Arsenal FC Messi Barsa ( M1noR)
diyorbekurazov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
SPORT TV silardan iltimos shomurodov uchun millionlab muxlislar uchun RPL lini traslatsiya qililar!!!Shu gapini oqishsin + bosvorilar!
CA DAGILA ILTIMOS SPORT TVGA TAKLIF BN CHIQILA RPL TRANSLATSIYASI BOYICHA
+15   
12 авг 22:36:33
TERMIZ TUMANI NAMUNA
YASHA OTANGGA RAXMAT O‘ZBEK O‘G‘LONI ALPOMISH
+12   
12 авг 22:54:35
Haqqulobod
АКалар ЧАС ТВ ОНЛАЙН ни кочириб олилар плай маркетдан. Роса арзонакан мегабайти. 1 000 сумга 1 тайм кордим. Лекин маза котиб комасакан. Плус босилар хамма корсин
+11   
12 авг 22:41:02
Umid Samatov
Real barsa o'yinlarini yoki chlda markaziy o'yinlarni do'stlar bilan yig'ilib ko'rardik... bugun rostovni o'yinini shunday kayfiyat bilan ko'rayabmiz... shomurodov bizni xursand qildi....yana xursand qilsin
+9   
12 авг 22:37:05
Капитан
Элдордан гол!!!!
+8   
12 авг 22:38:02
TERMIZ TUMANI NAMUNA
BUGUN XETRIK BO‘LADI ANIQ NASIB
+6   
12 авг 22:57:34
Xurramshoxx
Хурматли юртдошлар ,хаммадаям wifi булмаслиги мумкин,тасикс канал кидирмасдан мб умуман сарфламасдан матч ТВ ни томоша килиш мумкин! Beeline tv дастурини урнатиб олинг ойига атига 10 минг сум тулаб 50 дан ортик каналларни мб сарфламасдан мутлако бепул томоша килиш мумкин! Янги уланган абонентларга биринчи ой бепул экан бир кизикиб куринглар
+ Босворила кандей куришни билмайотганлар куриб уланишсин Элдорни голларини жонли куришсин
+6   
12 авг 22:36:10
TAHLIL_____Uz______
Goooool Shoma
+5   
12 авг 22:37:58
Manchester united 1
Qoyul ELDOR
+5   
12 авг 22:36:44
BakhtiyaroFF
Элдоооооооооррр
+5   
12 авг 22:36:37
$pecial One
GOOOOOOOOOOOOOOOOOOL ELDOR SHOMURODOV
+5   
12 авг 22:36:27
UZBEKISTAN
Eldor gol gol
+5   
12 авг 22:36:16
oynab gaprsenam oylab gapir
gooooool Shomurodov super xujum
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг