UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Сульшерга Перейра керак  0 22:18"Dubai Cup-U23". Ўзбекистон БААга имкониятни бой берди  71 22:16TMW: Ван де Беекнинг кейинги манзили аниқ  4 22:09Фарғона вилояти кубоги. “Дўстлик” “Цементчи”ни мағлуб этиб финалга йўл олди  2 21:50Бразилия терма жамоаси аъзоси жароҳат олди  1 21:25Евро-2020 саралаши. Англия ва Чехиянинг асосий таркиблари маълум  0 21:10Роналду терма жамоа сафида яна гол урди. Жаҳон рекордига эса 10 та гол қолди  26 20:55Португалия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилди, Сербия плей-оффда омадини синаб кўради  33 20:30Антуан Гризманн: "Барселона" – ўйнаш учун осон макон эмас"  0 20:10Голландия терма жамоасининг асосий ўйинчиси Эстонияга қарши ўйиндан олдин жамоа қароргоҳини тарк этди  0 19:50Родри: "Мен оддий йигитман. Сиз ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашингиз учун ортиқча дабдаба шарт эмас"  5 19:30Роналду терма жамоаси сафида 4 кун ичида иккита ўйинни асосийда бошлади. Сарри уни жароҳати туфайли алмаштирганини айтганди  9 19:20Карикатура: Бугун Португалия терма жамоаси учун ҳал қилувчи ўйин  6 18:57"Барселона" футболчиси Роналду билан бир жамоада ўйнашни истамоқда  11 18:40Роббен мураббийлик фаолиятини бошлади  3

Россия премьер лигаси, 5-тур. Шомуродовни пешқадам, "Ростов"ни иккинчи қилган тур ҳақида Янгиликлар

Россия премьер лигаси, 5-тур. Шомуродовни пешқадам, "Ростов"ни иккинчи қилган тур ҳақида

Россия премьер лигасининг 5-тури якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Мазкур турни очиб берган баҳс аутсайдер жамоалар иштирокидаги ўтди. Премьер лигага энди чиққан "Тамбов" сафарда "Оренбург" меҳмонига айланди ва тўртта гол киритилган беллашувда томонлар дурангга имзо чекишди. Мазкур дуранг натижаси ҳар иккала жамоа учун жорий мавсумдаги дастлабкисига айланди.

Оренбург

Joel Fameyeh - 74', Joel Fameyeh - 78'

Премьер-лига . 5-тур

10/08/2019, 17:00

2
:
2
Тугади

ФК Тамбов

Cedric Gogoua Kouame - 26', Khasan Mamtov - 68'

Стадион: Gazovik Stadium

45'
90'
34'  Adi Gotlieb (Saveli Kozlov)
44'  Никита Маляров (Вадим Афонин)
70'  Ricardo Alves (Joel Fameyeh)
74'  Joel Fameyeh
74'  Artem Kulishev
75'  Vitali Shakhov
78'  Joel Fameyeh
78'  Danijel Miskic
12'  Владислав Кулик (Pavel Karasyov)
26'  Cedric Gogoua Kouame
26'  Pavel Karasyov
35'  Валерий Чуперка
46'  Anton Kilin (Benito)
68'  Mohamed Konate (Khasan Mamtov)
68'  Khasan Mamtov
68'  Mikhail Kostyukov
85'  Валерий Чуперка

Турнинг қизиқарли тўқнашувларидан бири сифатида қаралган "Краснодар" ҳамда "Рубин" ўртасидаги ўйинда биргина гол масалани ҳал этди. Роман Шаронов қўл остида мавсумни ажойиб бошлаган ва ҳимоявий услубдан ҳужумкор футболга ўтган "Рубин" жамоасининг дарвозабони томонидан йўл қўйилган хато қозонликларга қимматга тушди. Иван Игнатьевнинг голи "Краснодар"га муҳим 3 очкони тақдим этди.

Краснодар

Ivan Ignatyev - 17'

Премьер-лига . 5-тур

10/08/2019, 22:00

0
:
1
Тугади

Рубин

Стадион: Krasnodar Stadium

45'
90'
13'  Реми Кабелла
17'  Ivan Ignatyev
17'  Реми Кабелла
18'  Younes Namli
45'  Younes Namli
67'  Ivan Ignatyev (Маркус Берг)
77'  Wanderson (Magomed-Shapi Suleymanov)
80'  Magomed-Shapi Suleymanov
88'  Реми Кабелла (Кристиан Рамирес)
24'  Zurab Davitashvili
49'  Вячеслав Подберёзкин (Nikita Makarov)
66'  Filip Uremovic
75'  Khvicha Kvaratskhelia (Roman Akbashev)
83'  Евгений Башкиров (Evgeni Markov)
90'  Igor Konovalov

Яна бир қизиқарли қарама-қаршилик "Динамо" ва "Зенит" ўртасидаги беллашувда кузатилди. Майдон эгалари томонидан кескин қаршилик кутилган баҳсда амалдаги чемпион ортиқча қийинчиликка дуч келмади. Артём Дзюбанинг голи ва Магомед Оздоевнинг голига ассистентлик қилгани якунда питерликларга ғалаба келтирди.

Динамо М

Премьер-лига . 5-тур

10/08/2019, 22:00

2
:
0
Тугади

Зенит

Артем Дзюба - 10', Магомед Оздоев - 88'

Стадион: VTB Arena

45'
90'
14'  Антон Шунин (Igor Leshchuk)
27'  Жоаозиньо
46'  Жоаозиньо (Клинтон Н'джи)
56'  Кирилл Панченко
60'  Владимир Рыков
64'  Кирилл Панченко (Vyacheslav Grulev)
69'  Артур Юсупов
80'  Артур Юсупов
10'  Артем Дзюба
10'  Сердар Азмун
35'  Магомед Оздоев
39'  Сердар Азмун
46'  Sebastian Driussi (Малкольм)
59'  Aleksei Sutormin
64'  Aleksei Sutormin (Юрий Жирков)
88'  Магомед Оздоев
88'  Артем Дзюба
90'  Сердар Азмун (Эмилиано Ариэль Ригони)

Туланинг "Арсенал" жамоаси жорий мавсумни ҳам ўтган йилгидек муваффақиятли ўтказмоқда. Навбатдаги турда жамоа "Уфа"ни қабул қилди ва Виктор Алварез томонидан киритилган гол туфайли муҳим ғалабани қўлга киритди. 

Арсенал Тула

Виктор Альварес - 28'

Премьер-лига . 5-тур

11/08/2019, 17:00

0
:
1
Тугади

Уфа

Стадион: Arsenal Stadion

45'
90'
22'  Aleksandr Lomovitski
28'  Виктор Альварес
28'  Goran Causic
68'  Aleksandr Lomovitski (Сергей Ткачев)
85'  Игорь Горбатенко (Lameck Banda)
46'  Olivier Thill (Danila Emelyanov)
60'  Сильвестр Игбун (Nikolay Giorgobiani)
70'  Catalin Carp
87'  Aleksandr Putsko (Lovro Bizjak)

Мазкур турдаги ягона йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда "Локомотив" "Урал" жамоасини аяб ўтирмади. Фёдор Смолов, Жемалитдинов КРиховяк ва Алексей Миранчук томонидан киритилган голларга меҳмонлардан ҳеч ким жавоб бера олмади. Натижада "Локомотив" ўз уйида навбатдаги ғалабага эришди.

Локомотив М

Фёдор Смолов - 17', Rifat Zhemaletdinov - 29', Гжегож Крыховяк - 76', Алексей Миранчук - 78'

Премьер-лига . 5-тур

11/08/2019, 19:30

0
:
4
Тугади

Урал

Стадион: RZD Arena

45'
90'
17'  Фёдор Смолов
17'  Алексей Миранчук
19'  Фёдор Смолов
29'  Rifat Zhemaletdinov
29'  Владислав Игнатьев
76'  Гжегож Крыховяк
78'  Алексей Миранчук
78'  Rifat Zhemaletdinov
79'  Антон Миранчук (Roman Tugarev)
82'  Мацей Рыбус (Брайан Идову)
85'  Алексей Миранчук (Timur Suleymanov)
16'  Артём Фидлер
35'  Роман Емельянов
46'  Andrey Panyukov (Vladimir Iljin)
46'  Mikhail Merkulov (Denis Polyakov)
50'  Denis Polyakov
77'  Артём Фидлер (Yuri Bavin)

Турнинг кутилмаган натижаси Москвадаги ЦСКА - "Сочи" учрашувида қайд этилди. Номдор жамоанинг ўз уйида дебютантга очко улашиши турнинг сенсацияси сифатида эътироф этилди. Ҳарбийлар дебютант жамоа дарвозасига йўлтопишни уддасидан чиқишмади ва натижада жорий мавсумдаги илк дурангга имзо чекишди.

ЦСКА

Премьер-лига . 5-тур

11/08/2019, 22:00

0
:
0
Тугади

ФК Сочи 2018

Стадион: VEB Arena

45'
90'
28'  Arnor Sigurdsson (Konstantin Kuchaev)
41'  Ivan Oblyakov
67'  Kristijan Bistrovic (Jaka Bijol)
84'  Ильзат Ахметов (Дмитрий Ефремов)
42'  Сослан Джанаев
49'  Фёдор Кудряшов
60'  Andrey Mostovoy (Alexander Karapetian)
66'  Alexander Karapetian
82'  Nikita Kalugin (Igor Yurganov)
86'  Эльмир Набиуллин (Тимофей Маргасов)

Таркибини Жаҳон чемпиони билан кучайтирган "Спартак" мазкур турда Грознийда меҳмон бўлди ва "Ахмат" жамоаси устидан ишончли ғалаба қозонди. Мазкур ғалабада жамоага эндигина келиб қўшилган Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андре Шюррле ўз ҳиссасини қўшди. Дастлаб учрашувда дубль қайд этган Зелимхан Бакаевнинг биринчи голига ассистентлик қилган Шюррле москваликларнинг учинчи тўпини киритишга муваффақ бўлди. Натижада "Спартак" меҳмонда "Ахмат" устидан ғалаба қозонди.

Ахмат

Аблай Мбенгуе - 75'

Премьер-лига . 5-тур

12/08/2019, 00:30

3
:
1
Тугади

Спартак Москва

Zelimkhan Bakayev - 32', Zelimkhan Bakayev - 44', Андре Шюррле - 70'

Стадион: Akhmat-Arena

45'
90'
13'  Anton Shvets
46'  Одисе Роши (Bernard Berisha)
46'  Магомед Митришев (Аблай Мбенгуе)
71'  Денис Глушаков (Konrad Michalak)
75'  Аблай Мбенгуе
75'  Аблай Мбенгуе
77'  Аблай Мбенгуе
80'  Bernard Berisha
7'  Guus Til
32'  Zelimkhan Bakayev
32'  Андре Шюррле
44'  Zelimkhan Bakayev
44'  Guus Til
68'  Zelimkhan Bakayev (Резиуан Мирзов)
70'  Андре Шюррле
70'  Guus Til
83'  Georgiy Dzhikiya (Илья Кутепов)
90'  Jordan Larsson (Лоренсо Мельгарехо)
90'  Roman Zobnin

Турни якунлаб берган ўйин биз учун аҳамиятли бўлган "Ростов" ҳамда "Крилья Советов" ўртасида кечди. Валерий Карпин қўл остида янги мавсумни кўтаринки руҳда ва ҳужумкор услубда бошлаган "Ростов"нинг бу галги ғалабасида ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг асосий юлдузи бўлиб турган Элдор Шомуродов катта ҳисса қўшди. Айнан Шомуродовнинг Ионовнинг узатмасидан сўнг урган голи якунда "Ростов"га муҳим ғалабани тақдим этди. Элдор Шомуродов эса 5-турда ўзининг тўртинчи голини урди.

ФК Ростов

Eldor Shomurodov - 33'

Премьер-лига . 5-тур

12/08/2019, 23:00

0
:
1
Тугади

Кр Советов

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
33'  Eldor Shomurodov
33'  Алексей Ионов
55'  Хорен Байрамян (Aleksandr Zuev)
63'  Dmitri Chistyakov
64'  Алексей Козлов
72'  Алексей Ионов (Danil Glebov)
88'  Сергей Песьяков
89'  Евгений Чернов (Арсений Логашов)
70'  Александр Анюков (Anton Zinkovskiy)
73'  Radu Ginsari (Dejan Radonjic)
87'  Aleksandr Sobolev (Egor Golenkov)

Турнир жадвали ҳақида гапирадиган бўлсак, 5-турдан кейин амалдаги чемпион "Зенит" карвонбошчилик қилишда давом этмоқда. Питерликлардан 2 очко кам жамғарган "Ростов"да эса 11 оско мавжуд ва улар иккинчи поғонада. Бир йўла тўртта жамоалар - ЦСКА, "Краснодар", "Арсенал" ва "Локомотив" активида 10 очко бор ва улар 3-4-5-6 ўринларни бўлишиб туришибди.

Виталий Денисов ҳаракат қиладиган "Рубин" эса мазкур турдаги мағлубиятдан кейин 7 очкоси билан 8-ўринга тушиб кетди. Хавфли ҳудудда эса ҳали қозонмаган "Сочи" ва "Оренбург" туришибди. 

Россия премьер лигасида тўп сураётган терма жамоамиз аъзолари - Элдор Шомуродов, Виталий Денисов, Вадим Афонин орасидан фақатгина Шомуродов асосий таркибда ўйнади. Афонин эса "Оренбург" сафида захирадан ўйинга қўшилган бўлса, Денисов ўтган турдаги каби бу гал ҳам захирада қолдирилди.

Тўпурарлар пойгасида Артём Дзюба, Александр Соболёв ва Элдор Шомуродов 4тадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда. Эътиборлиси, Соболёв ва Дзюба биттадан голни пенальтидан уришган. Шомуродов эса барча голларини ўйинда киритишга муваффақ бўлган. Гол плюс пас тизимида эса Артём Дзюба 6 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, иккинчи поғонада 5 очко жамғарган Элдор Шомуродов бормоқда. Элдор Шомуродов ҳисобида 4та голдан ташқари битта голли узатма ҳам мавжуд.

Келаси турни Шомуродов тўп тепаётган "Ростов" "Уфа"га қарши сафарда ўтказади. Денисов ҳаракат қилаётган "Рубин" эса "Арсенал"ни меҳмон қилади. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Вадим Афонин тўп сураётган "Оренбург" бу турда "Сочи"ни қабул қилади. Турнинг марказий беллашуви эса сўзсиз Москва дербисида "Спартак" ҳамда ЦСКА ўртасида кечади.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг