UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59ЕЧЛ плей-оффида қатнашаётган "Реал Сосьедад" ўзининг энг ёмон сериясини такрорлади  0 17:45Лига 1. "Ланс" - "Монако" 1:2 (Онлайн натижа)  0 17:39Ўртоқлик учрашуви. Диёр Рамазоновнинг голи "Сурхон"га "Хоразм" устидан ғалаба келтирди  0 17:27"Фенербахче" польшалик футболчисини топ-клубларга 30 млн фунтга сотишга тайёр  0 16:47"Интер" инглиз грандлари қизиқаётган футболчисининг нархини маълум қилди  0 16:23"Ливерпуль" "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси учун 60 миллион евро тўлаши мумкин  0 15:44"Сурхон" ўртоқлик учрашувида ПРО Лига дебютантига ютқазиб қўйди  0 15:40Туркия чемпионати. "Сивасспор" — "Пендикспор" (Онлайн натижа)  3 15:34“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади  4 15:10Артета: "Жоржиньо — дунё даражасидаги футболчи"  1 14:28"Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди — шифохонада уни сунъий равишда кома ҳолатига туширишди  1 13:54Юлиан Нагельсманн "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши мумкин  2 13:30Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Азизбек Турғунбоев... Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?  0 13:15Трансфер ойнаси ёпилди. Суперлига жамоаларидаги барча келди-кетдилар билан танишинг  55 12:54Хаби Алонсо "Реал" учун "Бавария" ва "Ливерпуль" таклифини рад этади  4

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади Янгиликлар

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика