UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Нефтчи" етакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтмоқда  2 15:37Ўзимизнинг карикатура. "Насаф" ва "Навбаҳор" ОЧЛда кейинги босқичга чиқди, "Пахтакор" эса...  7 15:19"Манчестер Сити" "Бавария"дан Вирцни сотиб олишга тайёр  1 14:55Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"  1 14:36ПСЖ ҳимоячисини "Бавария"га сотишдан бош тортди  0 14:14"Ювентус" "Наполи" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:50"Астон Вилла" Луисни 110 млн фунтга сотишга тайёр  0 13:27Olamsport: Нурсултон Рўзибоев Дана Уайтга мурожаат қилди, америкалик спортчини Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ва бошқа хабарлар  0 13:02"Ювентус" Мюллер эркин агентга айланганида уни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" вингери жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда  2 12:18Расман: Санжар Қодирқулов "Нефтчи" футболчисига айланди  12 11:59"Бухоро" икки футболчига қизиқмоқда  3 11:37Санжар Қодирқулов "Нефтчи"га ўтмоқда  8 11:18"Милан" "Бетис" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 10:55"Бавария" ҳимоячи изламоқда  2

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади Янгиликлар

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика