UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Аканжи муваффақиятли операция қилинди  0 10:50«Челси» «Барселона» футболчисига 100 миллион евро беришга тайёр  7 10:11Бензема: «Мен баъзиларга ўхшаб фақат гол уриш учун ўйнамайман»  18 09:37«Ривожланиш кубоги». Бугун ўсмирларимиз Беларусга қарши баҳс олиб боради  1 09:07Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббий қўл остидаги илк йиғинига киришади. Таркибда кимлар бор?  1 08:26Неймар «Сантос»га қайтганидан сўнг илк голини урди  1 08:03Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Парма»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:30ОЧЛ 2. Бугун «Пахтакор» гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади  21 03:05Ла Лига. "Бетис" "Реал Сосьедад"ни мағлуб қилди. Антони кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол урди  3 03:00А Серия. "Ювентус" Консейсаунинг ягона голи эвазига "Интер"ни мағлубияга учратди  22 00:35Рубен Аморим: "Мени жадвалдаги ўрнимиз ташвишга соляпти. Мағлубият – дунёдаги энг ёмон туйғу"  11 00:10А Серия. "Рома" меҳмонда "Парма" устидан ғалаба қозонди. Шомуродовнинг ажойиб паси рақиб футболчиси четлатилишига сабаб бўлди  98 23:49Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси CAFA мусобақасида кумуш медални қўлга киритди  1 23:45"Реал" соврин ютмаса, Карло Анчелотти истеъфога чиқади  18 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Тоттенхэм"га ютқазди ва 15-ўринга тушиб кетди  27

Роналду жуда кўп танқидларга сабаб бўлган ҳаракати бўйича изоҳ берди! Янгиликлар

Роналду жуда кўп танқидларга сабаб бўлган ҳаракати бўйича изоҳ берди!

Футболчи бу ҳаракат ҳеч қандай ҳурматсизлик эмаслигини маълум қилди.

Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ал Шабаб"га қарши ўйинда мухлислар томонга қараб бажарган ножўя ҳаракати бўйича изоҳ берди. Футболчининг фикрича, бу нормал ҳолат дея баҳоланиши керак.

"Мен барча клубларни ҳурмат қиламан. Ўша кадрдаги ҳаракатлар эса куч ва ғалабани акс эттиради. Мен уятли ҳеч нарса қилмадим. Европада бунга ўрганиб қолганмиз", -дейди Криштиану Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Про-лигасининг 21-туридан ўрин олган «Аш Шабаб» билан ўйинда (3:2) Роналду «Месси!» деб ҳайқирган рақиб мухлисларига ноўрин ишора қилган эди.

Маълумот учун, бундай ҳолат Роналду билан Саудия Арабистонида биринчи марта собир бўлмаяпти. Ўтган йилнинг апрель ойида у "Ал Ҳилол"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг шоҳсупага чиқаётиб, мухлисларга одобсиз ишора қилганди. Шу ой бошида эса Криштиану трибунадан ўзига ташланган "Ал Ҳилол" шарфини олиб, шортисига солиб, сўнг трибунага ташлади. Ўшанда ҳам мухлислар «Месси!» деб бақиришганди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика