UZ

Родриго "Валенсия" машғулотларини ўтказиб юборди, у тез орада "Атлетико" футболчисига айланиши мумкин Янгиликлар

Родриго "Валенсия" машғулотларини ўтказиб юборди, у тез орада "Атлетико" футболчисига айланиши мумкин

"Валенсия" форварди Родриго Морено жамоанинг эрталабки машғулотларида иштирок этмади.

Бу ҳолат футболчининг "Атлетико"га ўтиши билан боғлиқдир. 

"Валенсия" бош директори Матеу Алемани эрталаб клуб базасида бўлди. У Родриго жамоада қоладими деган саволга жавоб беришдан бош тортган.

Родриго "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Валенсия"га 2015 йил ёзда "Бенфика"дан ўтган эди. Трансфер нархи эса 30 миллион еврони ташкил этган. 

Форвард якунланган мавсум Ла Лигада 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этган.

Родриго Морено 2014 йилдан бери Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг