Рэшфорд МЮ тақвимини танқид қилди
15 июн 2023 13:03
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоанинг ўтган мавсумдаги тақвимини танқид остига олди.
"Клублар миқёсида биз ҳафтада бир марта ўйнайдиган жамоаларга қарши ўйнаймиз, ўшанда ўзимиз ҳафтада 3 та ўйин ўтказаётган бўламиз – ноябрдан бошлаб Европа Лигасидан чиқиб кетгунимизча шунақа бўлди. Бу жиннилик! Бу қийин. Гарчи биз бунга ўрганиб қолган бўлсак ҳам, мен буни тўғри деб ўйламайман", – деди футболчи.
25 ёшли ўйинчи ўтган мавсум барча турнирларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ва 11 та ассистга муаллифлик қилди.
Аввалроқ Рэшфорд "Манчестер Сити"ни требл билан табриклаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар