UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  13 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  94 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

“Реал”нинг асосий муаммоси ёхуд Зидан нимага эътибор бериши зарур Янгиликлар

“Реал”нинг асосий муаммоси ёхуд Зидан нимага эътибор бериши зарур

Мана бир неча ҳафтадан бери Зинедин Зидан шогирдлари бир хил муаммо - стандартдан қўйиб юборилган голларга дуч келмоқда.

Бу ҳолатга кўз юмиб келаётганлар ҳам, “Жирона”га қарши ўйиндан кейин ўйланиб қолишгани бор гап. Чунки ўша баҳсда “Қироллик клуби” стандарт вазиятлардан кейин 3 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишига тўғри келди.

Бу ёқимсиз “хет-трик”дан сўнг, Зидан чинакамига хавотирга тушиб қолди. Жамоага яқин инсонларнинг сўзларига кўра, мураббийга жамоанинг рақиб жарима ва бурчак зарбаларини амалга ошираётганда ҳимояланиши буткул маъқул келмаган ва ўз мамлакати миллий терма жамоаларига кетганлар Вальдебебасга қайтгандан сўнг, француз бу масалага жиддий киришади.      

Ҳа, жарима ва икки бор бурчак тўпидан сўнг Мадрид 3та гол қўйиб юборди, аммо уч очко йўқотмади. Бунга жамоа фақатгина Криштиану Роналдунинг фантастик оқшом ўтказгани туфайли эришди. Шу ўринда бу масалага жиддий эътибор берилмаганининг яна бир сабаби, шу кунгача “Реал” стандартдан гол ўтказиб юборган ўйинларида очко йўқотмади. Жамоа бунгача “Эйбар”, “Леганес”, “Реал Сосьедад” ва “Валенсия”га қарши ўйинларда стандартдан сўнг гол қўйиб юборди. Бироқ бугунга келиб футболчилар ҳам яхши тушуниб турибдики, дарвозаси яқинидаги стандарт вазиятлар пойтахт жамоаси учун ҳақиқий “бош оғриқ” бўлмоқда. Олдинда эса “Ювентус”га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди ва бу каби хатолар қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

“Жирона”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Зиданнинг ҳимоя чизиғидаги муаммолар борасидаги гаплари шунчаки оғриқли нуқта ҳақидаги эслатмадек бўлди ва мураббий вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилди. Айнан шу жиҳат сабаб “Қаймоқранглилар” Қироллик Кубоги ярим финалига бир қадам қолганда мусобақадан чиқиб кетишганди. Жамоа ўз уйи “Бернабеу”да “Леганес”ни қабул қилди ва бурчак тўпидан кейин гол ўтказиб юборди ҳамда якунда айнан шу гол рақибни кейинги босқичга олиб чиқди.    
Айнан стандарт вазиятлар туфайли “Реал Мадрид”нинг чемпионатдаги ишлари унчалик юришмаяпти. Клуб 33 бор ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборган бир пайтда, “Барселона”да бу кўрсаткич — 13, “Атлетико Мадрид”да — 14 тани ташкил қилмоқда. Энди тушуняпсизми, нега жамоа улардан ортда қолаётганини?!

Клуб ва унинг мухлислари бахтига Криштиану Роналдунинг “кетмони учиб турибди”. Аммо биринчи даврада португалияликнинг ҳам олдиндаги ишлари юришмаётганида ҳимоядаги муаммолар яққол сезилиб қоляпти.

Буни қарангки, “Реал Мадрид” Ла Лига баҳсларида “Бернабеу”да 17 бор гол ўтказиб юборди. Чемпионатда бор йўғи олти жамоа уйида ундан кўп гол қўйиб юборган.  

Футболчиларнинг “Ҳали биз чемпионлик учун курашни давом эттираяпмиз” деган интервьюларига қарамай, бу мавсум ички чемпионатида ғолиб бўлиш мушкул вазифа. Аммо жамоа нима бўлганда ҳам, чемпионатда энг юқори ўринлардан бирини қўлга киритиши зарур. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигасидаги кураш. “Ювентус”га қарши ўйиндан олдин Зинедин Зиданнинг маълум вақти бор ва туринликларга қарши учрашувларгача муаммолар бартараф этилиши шарт, акс ҳолда умуман совринсиз мавсумдан сўнг, Перес бобонинг қарорлари ўта кескин бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика